Telegram Web Link
Агар адли билан юзланса сағира йўқ (яъни, ҳаммаси гуноҳ кабирага айланади).
Агар фазли билан юзланса кабира йўқ (яъни, ҳамма гуноҳни кечиб юборади).

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
=====
Шунинг учун доим фазлини сўраш керак ва раҳматидан умидвор бўлиш лозим.


@MubashshirAhmad
Рабиъ ибн Ҳайсамга: "Бировни айблаётганингизни кўрмадик?!" дейишди. У киши жавоб қилди:
"Одамларни ёмонлашга имкон топадиган даражада ўзимдан рози эмасман".

@MubashshirAhmad
Ҳодисадан кейин ақллилик қиладиганларни ёмон кўраман. Ёмон натижани кўргандан кейин: "Бундоқ-бундоқ қилишинг керак эди", дейишади.

Гапингиз тўғри.

Лекин самимий савол: "Ўша пайт қаерда эдингиз?!".

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Агар гуноҳга қасд қилсангиз, бироз бўлса-да уни кечиктиринг! Шунда унга бўлган шаҳват сўнади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Тоат ва яхшиликни мақсад қилсангиз, уни тезликда амалга оширинг! Чунки ҳимматлар бир қайнайди ва тез сўнади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Ўзинг кучсиз эсангда, бошқага суянч бўлишинг мумкин.

@MubashshirAhmad
Муҳаббат дарддир.
Агар унга "висол вови"* қўшилса, давога айланади.

Айман Ёғий
---
* Суратдаги "و" (вов) араб тилида висол, яъни улаш учун ҳам ишлатилади.

@MubashshirAhmad
Ихлос йўқолган жойда мусулмон ўсишдан тўхтайди.

@MubashshirAhmad
Араваларимиз қийналсада, ҳаёт йўлларида сокин одимламоқдамиз.

@MubashshirAhmad
Тавбани кечиктирган киши дарахтни жойидан суғургани келиб, уни бақувват топган кишига ўхшайди. У бир йилдан кейин келаман, дейди ва шунда келади. Дарахт эса тургани сайин мустаҳкамланиб бораверади. Инсон бўлса умри узайгани сари кучсизланиб бораверади.

Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ фикрлашга тайёр эмасми?

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 26-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/ZH4vaCWtHzc

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистонда аёллар учун вагонлар сони оширилмоқда, Ўзбекистонда-чи?

©️Azon Global
Дарҳақиқат.

@MubashshirAhmad
Айтишларича, инсон ҳаётдан кўз юмганда 21 грамм вазнини йўқотар экан. Бизнинг ҳамма қувончу шодлигимиз ва орзу-умидларимиз, бор хотира, фикр ва режаларимиз, биз таниган муҳаббат ва бизни чулғаган чирой, ҳар бир кўз ёш ва ҳар бир табассум сабаби, дўстларимиз, оиламиз, фарзандларимиз ва невараларимизнинг суврату сийрати, буларнинг ҳамма-ҳаммаси ана шу 21 граммда мужассам экан!

@MubashshirAhmad
#ШИА ва #ШИАЛИК

Мустафо Сибоъий айтадилар: "Эллик йиллик тажриба, анжуман, изланиш ва мутолаалардан кейинги хулосам: "Шиалик бошқа диндир!".
Нуқта. Тамом.

✽ ✽ ✽

Мубашшир Аҳмад: «Мен табиатан муросагўй одамман»

Шиаларга муносабатимни олдинги постимда Мустафо Сибоий сўзлари билан изҳор қилдим. Бу муносабатга келгунча..
Мен табиатан муросагўй одамман. Хусусан мусулмонга нисбатан қалбимда заррача ғашлик йўқ. Жумладан шиаларга муносабатда ҳам мусулмон бирлиги мен учун асосий тушунча бўлган. Мисрда ўқиб юрганда Ал-Азҳар ва Эрон мусулмонлари ташкилоти томонидан таъсис этилган, фаолияти сунний-шиа қаршилигини юмшатишга қаратилган "Рисалатут-тақриб" муассасиси фикрлари ва шайх Юсуф Қарзовийнинг ўша пайтда шиаларга нисбатан мўътадил қарашлари менинг фикр ва тушунчаларимга таъсир қилганди. Кейинчалик, 2004 йил шайх Қарзовий бошчиликларида Мусулмон уламоларнинг бутунжаҳон Иттифоқи таъсис этилган ва иттифоқ раиси этиб шайхнинг ўзлари ва ўринбосарлар сифатида суннийлардан кейинги икки катта йўналиш; шиа ва ибозийлар вакиллари сайланди. Уламолар Иттифоқининг шиаларга бағрикенг бундай муносабати адашмасам, ўн учинчи йилларгача давом этди.
Аммо.. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бир суҳбатимизда шиа олимларнинг Уламолар Иттифоқи ишларини саботаж қилаётгани, кейинги пайтларда улардан сайланган раис ўринбосари аллома Муҳаммад Воиззода Хуросоний мажлисларга келмаётгани, шиалар суннийларга адоват-ла муносабатда бўлаётганлари ҳақида гапириб қолдилар. Шу сабаб шайх Юсуф Қарзовийнинг ҳам шиаларга нисбатан муносабатлари ўзгаргани, диёримизда уларнинг таъсири кучайишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидлаганларини айтиб бердилар. Икки-уч дўстларимиз ҳам уларнинг хатаридан безовта эканларини айтишди. Менинг эса ҳануз уларнинг мусулмон бирлигига қайтишидан умидим бор эди.
Лекин.. Олам саҳнида охирги икки-уч йил ичида кечаётган жараёнлар шиаларнинг асл башарасини оча бошлади. Уларнинг аввал Ироқда, кейин Яманда ҳокимиятни эгаллашлари, Сурияда шиа-нусайрий ҳукумати ва руслар билан ҳамкорликда Эроннинг суннийларни қирғинбарот қилишдаги иштироки, Ливан Ҳизбуллоҳининг асосий мақсади - Ливан жанубини Исроил агрессиясидан ҳимоялаш қолиб, Сурияда суннийларга қарши урушнинг олд жабҳасида жавлон ураётгани, Эроннинг Африка ва Осиё мусулмон мамлакатларида шиаликни фаол тарғиб эта бошлагани юқорида устозлар айтган гапларнинг нечоғли тўғрилигини кўрсатди.
Рошид халифалар даврида сиёсий келишмовчиликдан бошланган бу адоват шиалар қалбида ҳали-ҳануз ўчмаганини, балки унинг олови бугунимизда баттар алангалангани ва унда сунний мусулмонлар ёнаётганини кўргач, қарашлар, фикр ва муносабатлар батамом ўзгарди!
Сўзим охирида шайх Ибн Таймиянинг "Минҳожус-суннатин набавийя"сидан айрим сатрларни келтириб ўтсам:
* Улар (шиа-рофизийлар) яҳуд, насоро ва мушрикларни, ҳамда нусайрий, исмоилий каби турли даҳрий тоифаларни дўст тутадилар.
* Яҳудийлар билан ҳамкорликлари ўта машҳурдир.
* Аҳли илм нақл, ривоят ва иснод билан иттифоқ қилганки, рофизийлар энг ёлғончи тоифа. Каззобликлари қадимдан. Шу сабаб ислом имомлари уларнинг ёлғончилик билан ажраб туришларини билишган.
* Муҳожир ва ансорлардан иборат аввалгию собиқларга адоват қиладиган ва кофиру мунофиқларни дўст тутадиганлардан ҳам кўра адашганроқ бўлиши мумкинми?..

@MubashshirAhmad
Бундан олдинги шиалик ҳақидаги постимни қайта улашишимга сабаб Жаноб Каминанинг уни эслатгани бўлса, бошқа томондан Эроннинг минтақага таъсири кучайиб бораётгани эди.

Эрон ўзидан бошланиб, Ироқ, Сурия ва Ливанни бирлаштирган "Шиа яримойи" лойиҳасини (харитада бу лойиҳа яримой шаклини олгани учун шундай номланган) муқаффақиятли амалга ошираётган бўлса, шу билан бирга минтақамизга ғоявий ҳужум қилиш режалари ҳақида ишоралар келмоқда. Эроннинг Ислом оламини шиалаштириш сиёсатидан огоҳ қилиш хусусида олдинги постим муҳим аҳамият касб этади. Мақсад бўлинишга тарғиб эмас.

@MubashshirAhmad
#телба_хабарлар

Ўзбекистонда ёшларни миллий мафкура асосида, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, қадриятларга ҳурмат, ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёт ғоялар ва оммавий маданият таъсиридан сақлаш борасида улкан ишлар қилинмоқда.
Хусусан, 5-8 июнь кунлари Мўйноқда “Офат” (“Стихия”) оммавий электрон мусиқа ва санъати фестивали тантанали ўтказилди. 2018 йилдан бери ўтказилиб келинаётган ушбу фестивал ёшларимиз орасида келган рок, поп ва электрон мусиқаси, рақси ва ўзига хос (очиқ) либослари тарғиботи билан машҳур.
20 июнь куни пойтахтимизда илдизи ҳидуийлик ва буддавийлик ғояларига бориб тақалувчи халқаро йога фестивали кенг нишонланди. Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов жонбозлик кўрсатиб, йога амалиётини моҳирона бажарган ҳолда ёшларимизга ўрнак бўлди.
29 июнь куни эса, Тошкентнинг марказидаги Magic-city кўнгилочар боғидаги Регистон ансамбли макети қаршисида Кореянинг К-ПОП оммавий маданияти халқаро фестивали бўлиб ўтди. Ўрта асрларда Самарқанд фанлар академияси сифатида танилган Регистон мажмуасидаги мадраса ва масжидлар макети саҳнасида уюштирилган ушбу фестивалда ёшлар бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, қадриятларимизга ўзига хос ҳурмат кўрсатишди.
Бир тарафдан, Улуғбек ва Шердор мадрасалари ва Тиллакори масжиди пештоқидаги Қуръон ва ҳадислардан олинган, инсонларни илм-фанга чорловчи муқаддас илоҳий битиклар ва улуғ аждодлармизнинг коинотни илм билан забт этганини акс эттирувчи нақшинкор рамзлар, иккинчи тарафдан ёшларнинг карисча севги, муҳаббат ва енгил ҳаёт ҳақидаги кўшиқлари ҳамда оммавий акробатик рақслар миллатимизнинг тарихи ва бугунги кундаги мақсадлари ўртасидаги ажойиб контрастни намойиш этди.
Мамлакатимизда ўтказилаётган йога, к-поп, электрон мусиқа каби оммавий маданият фестиваллари мисолида ёшларни миллий мафкурани асосида, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, қадриятларга ҳурмат, ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёт ғоялар ва оммавий маданият таъсиридан сақлаш ишлари кенг давом этмоқда.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
"Чаламулла" деган сўзни тўлиқ мулла айтишга ҳақли. Оми-саводсизлар эмас! Чунки талабанинг даражасини устози билади, боғча ё мактаб боласи эмас.

"Кўрмурид" сўзини эса тарафкаш ва аламзада ишлатади. Чунки у ўзига тарафдор ва таскин истайди. Ўзига буларни топмагач, шу иборани ишлатиб, бировга эргашгандан аламини олади.

@MubashshirAhmad
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: "Диний маслаҳатнинг (манфаатнинг) тақозоси шуки, уламолар гарчи бадамал (ёмон амалли) бўлсалар ҳам уларнинг тарафини олиш керак. Зеро, авомнинг (ҳалқнинг) қалбидан уламонинг эътибори йўқолса, дин хотима (якун) топади. Чунки натижада улар уламонинг ҳаммаси ҳақида ёмон гумон қилиб, қулоқ солмайдиган бўлиб қоладилар".

Мажолиси Ҳакимул-Умма.(ЁРКИНЖОН ДОМЛА ФОЗИЛОВ таржимаси).

Айтаман:
Бу тўғрида бошқа гаплар тўхташи керак. Христианликни атеизм айнан дин олимларини ёмонлаш, туҳмат қилиш ва обрўсизлантириш орқали бурчакка тиққан, ҳаётдан мосуво қилган. Тажрибадан ўтган бу услубни исломимиз душманлари мусулмонларни йўлбошчисиз қолдириш мақсадида ҳаётга татбиқ этишмоқда. Огоҳ бўлайлик, душманлар чизиб берган йўлда юриб қолмайлик!

@MubashshirAhmad
2024/10/04 05:29:17
Back to Top
HTML Embed Code: