Telegram Web Link
Фақат спорт эмас, ҳамоқат ҳам давлатни оламга машҳур қилади. Аҳолисининг 98% мусулмон бўлишига қарамай Тожикистонда "Ҳижобни таъқиқлаш" тўғрисида қонун қабул қилинди, демоқда

Al-Jazeera.

@MubashshirAhmad
Парда ортидагилар. Олдидагиларни танийсиз. Юртимиздаги.

@MubashshirAhmad
Давомли зикр давомий муҳаббатга сабаб бўлади. Зикрнинг қалбга фойдаси, сувнинг экинга фойдаси кабидир. Йўқ, балки балиққа зарурати кабидир. Зеро балиққа сувсиз ҳаёт йўқдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар енгил, олди-қочди ва бузуқ контентларга тўлиб-тошган бир пайтда, мана бундай мазмунли, ғояли ва қадриятли видеолар ҳам учраб қолмоқда. Бу йигитларга "Боракаллоҳ!" деймиз ва сиз азизларни юқорида айтганим контентлардан узоқ юришга чақирамиз. Улар эътиқод, ахлоқ ва ҳаётни бузади. Жуда бўлмаганда фикрни ўтмаслаштиради, савияни пасайтиради.

Ўрни келганда айтиб кетай, Акмал Мирзо ва шерикларининг ишлари ҳам таҳсинга лойиқ.

@MubashshirAhmad
Аҳли ислом ўз дини ҳақидаги ҳозирги нотўғри тушунчалари билан яшар экан, ҳаракати фақат нолга тенг бўлади, ўрнидан жилмай, олдинга интилаверади.

Шайх Муҳаммад Ғазолий

===================
Нотўғри тушунчалар нима?

Масалан, биз ҳалол ейиш деганда дастурхонимизда чўчқа ва ароқ бўлмаслигини тушунамиз холос. Аслида, олдимиздаги ҳалол таомлар ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак. Пора, монополия, откат, алдов, электр ва газ тўловидан ўғирлаш, тарозидан уриш, бировни ҳаққини тортиб олиш, ҳатто муомаладаги қўполлик ҳам уни ҳалолликдан узоқ қилади.

Бу биргина нотўғри тушунчамиздан келиб чиқадиган иллатлар.


@MubashshirAhmad
Қачон хоҳласа еб-ичгани ва ухлагани учунгина ўзини озод инсон, дея даъво қилади. Ваҳоланки, бу ҳайвоний озодлик саналади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
БЕҲУДА АСР

1924 йилда совет ҳукумати чиқарган фармон ортидан Совет Иттифоқида ўзбек аёлларининг миллий либосига қарши “ҲУЖУМ” ҳаракати бошланди. Барча жойларда аёлларнинг паранжилари ва рўмолларини мажбуран ва тарғибот ёрдамида ечтириш бошланади.

Бироқ, ушбу ҳаракат аҳолининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Кўпинча мажбуриятдан хотинлар майдонда паранжини ечиб, уни ёқиб юборишган ва эртаси куни уни яна кийишга давом этаверган. Ўзбек миллий либосларига қарши ҳаракат кейинги ўн беш йил ичида ҳам фаол давом этди.

Шунга қарамай, Марказий Осиёнинг мунис аёллари кейинги ярим аср давомида ҳам паранжи кийишда давом этди.

Бугун Ўзбекистондаги мавжуд ижтимоий вазият, 1924 йилда бошланган “Ҳужум” ҳаракатининг мақсадлари мана асрдир бесамар бўлаётганини кўрсатмоқда.

Чунки, орадан бир аср, яъни юз йил ўтибди ҳамки, 2024 йилда Ўзбекистонда мусулмон аёллар одатланган либосларга ҳамон қарши ҳаракатлар бўлмоқда.

Жамиятнинг диний аслиётига қайтаётгани жамиятнинг динсиз вакилларини ташвишга солаётгани аниқ.

Лекин, ҳудди инсон иродаси ва илоҳий ирода тўқнаш келганда илоҳий ирода бир асрдир ғолиб бўлаётгандек. Эҳтимол яна юз йил ўтиб, тарих бугунги қарши ҳаракатлар бесамар бўлганининг яна гувоҳи бўлар.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни Ғазода 300 қори ва қория бир ўтиришда Қуръони каримни ёддан тўлиқ хатм қилиб беришди.

@MubashshirAhmad
6 ёшли неварам кўчага ўрнатилган ярим глобусни кўриб, шошилганча: "Ана "дунё косаси", деб юборди. Менимча, глобуснинг ўзбекча таржимаси йўқ шекилли. "Дунё косаси", деса бўлмайдими? Умуман шу неварамга ўхшаб, таржимаси йўқ чет сўзларга янги номлар ясасак бўлмайдими?

@MubashshirAhmad
Футбол кўрадиганлар ўзини зўр овутади-да. Турклар уларга Рональду гол ура олмагани билан мақтаниб юрибди.

@MubashshirAhmad
Оддий мусулмонлар бойкотга умид боғлашмоқда. Ҳукмдорлари эса уммат дардидан шу даражада узоқда ва узоқлаштирилган.

Батафсил: https://azon.global/1411

@MubashshirAhmad
Йога.
Умид қиламанки, бу диний маросим ўтказиш эмас. Бунинг учун маъмурий жавобгарлик йўқ, Худо хохласа. Чунки унинг исломга алоқаси йўқ. Бор йўғи ҳиндуизмга тааллуқли жиҳатлари бор.

Тошкент. 2024 й. Халқаро Йога куни. 2000 иштирокчи.

@MubashshirAhmad
Shohruh Shoxruh Mirzo ёзмоқдалар ва мен ҳам шу фикрдаман:

Шу кунларда ўзбек автоблогерларини кузатар эканман, уларни Хитой автомобиллари ҳақида оғиз кўпиртириб мақташи одамни ғашини келтиради.

Билган ва таъриф берган нарсалари:
Полни фулл, нимага кўра полний фулл?!
Ичида 3та монитор бор, ўриндиқларда обдуф, обогреф, юмшоқ мичилен балон тақилган, ойна полни танирофка қилинган, олди қиммат браниплёнка қилинган ва ҳ.к.

Шахсан ўзим рус блогерларини хитой автолари ҳақида видеоларини кўрдим. Бизни чала авто “эксперт”лардан фарқли равишда, автомобиллардаги афзалликдан ташқари, камчиликларни ҳам санаган, масалан:
ўша бизникилар оғиз кўпиртириб мақтаган пооллний экран мониторлар, қанчалик секин ишлаши, ёки панорама люкларни очилмаслиги, шунчаки кўргазма эканлиги, тарпеда ва баъзи пластиклар ғиччиллаши, люкс кўриниш бўлгани билан барибир ҳам арзон ёки сифатсиз нарсалар эканлиги ва ҳ.к.

Юқоридаги санаганларим автомобилнинг ички комфорти учун шунчаки қулайликлар, лекин автомобил аслида техник тарафдан қулай ва ҳавфсиз бўлиши ҳамда мустаҳкам бўлиши керак. Қолган нарсалар иккинчи даражали…

Энди Хитой автоларидаги асосий “ялтир-юлтирлар”га келсак. Тўғри, улар чиройли, бежирим, замонавий, ажойиб. Лекин бу матоҳлар қанчалик ишлаб беради?!
Ўртача 5йил ишлай оладими? Чунки дунё автосаноатида 5йилгача кафолат беради кўп авто брендлар. Баъзилари 3йил, 7-10 йил…

Бунисини энди вақт кўрсатади…

Сўзими оҳирида шуни айтмоқчиман, Саддам Ҳусайнни бир гапи бор:
“Дунёда иккита нарса “без отказ” ишлиди, биринчиси автомат Калашников, иккинчиси Toyota Ланд Крузер…

@MubashshirAhmad
Султон Муҳаммад Фотиҳ "Сиз Константинополни фатҳ қиласиз" ибораси остида катта бўлган экан. Султон Салоҳиддин эса "Сиз Қуддусни фатҳ қиласиз" ибораси билан тарбия қилинган экан. Бунга ўхшаш ишлар тарихда кўп учрайди.

Биз эса болаларамизни "Машҳур артист бўласиз", "Таниқли футболчи бўласиз" дея рағбатлантириб катта қиляпмиз. Агар "Менга шаҳар олиб берармидинг", дея ниқтамаётган бўлсак.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни танима! Ҳалол бўлма! Ахлоқинг керак эмас! Иффатингни пишириб е! Болангга ҳам тарбия берма! Худодан қўрқиб, одобли бўлиб қолмасин яна!

Бугунда биз Лут қавмига ўхшаб қолганмиз...

"(Лут) қавмининг жавоби эса фақат мана бундан иборат бўлди: «Уларни (иймон келтирганларни) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан". ("Аъроф" сураси, 82-оят).

@MubashshirAhmad
Еттидан ўн бир ёшимгача Қуръон ёдлаганман. Бу ўтган асрнинг 81-85- йилларига, СССРнинг динни энг қатағон қилган йилларига тўғри келган. Онам куни билан дарсимни тайёрлатиб, бомдоддан олдин уйғотар эдилар. Велосипедимни миниб, бомдод намози ўқилгунча Қуръон дарсимни устозимга топшириб (уйлари бизникидан 3-4-километр эди) қайтар эдим. Дадам давлат ишида ишласаларда (газета редактори эдилар), дарсларимни кузатиб, устозимдан хабардор бўлиб турар эдилар.

Устозим Исҳоқхон қори (Аллоҳ бу зотни раҳмат қилсин ва жаннатлар билан сийласин) талабаларга дарсларни асосан бомдод вақтида берар ва қабул қилар эдилар. Чунки ёмон одамлар бу пайтда ухлашар эди.

(Суратда мен ва Анвар укам, 1982-йил, Наманган).

@MubashshirAhmad
Индийский премьер устроил показательное занятие йогой в мусульманском Кашмире

Премьер-министр Индии и лидер индуистских националистов Нарендра Моди устроил «показательное выступление» в мусульманском штате Кашмир – приехал в регион, чтобы возглавить массовое занятие йогой под открытым небом. Индийский премьер с энтузиазмом растягивался и выгибал спину на гимнастическом коврике, показывая пример сотням участников практики в Сринагаре, столице части спорной территории, управляемой Индией.

Мероприятие было приурочено к Международному дню йоги, инициатором которого стал сам Моди. Сообщается, что для мероприятия были собраны тысячи государственных служащих, учителей школ и студентов со всего Кашмира, хотя в итоге дождь заставил Моди провести занятие в помещении, передает IslamNews со ссылкой на Asharq Al-Awsat.

Хотя йога сама по себе не является религиозной практикой, она уходит истоками в индуистскую философию, поэтому мусульманские жители Индии равнодушны к этому виду спортивных упражнений. Жители Кашмира явно не испытали восторга по поводу показательной акции премьер-министра. – «Эта йога навязывается нашим детям, чтобы изменить культуру следующих поколений и контролировать их умы. Это навязывание культуры», – сказал один из местных жителей на условиях анонимности.

© ИА IslamNews

@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Фиръавннинг бошига келган балолар (видео)

Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўртинчи қисмида фиръавннинг бошига келган балолар ҳақида суҳбатлашамиз. Тўртинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://azon.global/1426

©️Azon Global
2024/10/02 02:12:53
Back to Top
HTML Embed Code: