Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу зулумат дунёни ёрита олган диёр - Ғазо!

Ийди Қурбонга ҳозирлик. 16.06.2024 й.

@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Фиръавннинг ғарқ бўлиши (видео)

Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг учинчи қисмида фиръавннинг ғарқ бўлиши ҳақида суҳбатлашамиз. Учинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://azon.global/1383

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Государственные праздники не принадлежащие народу

"Свидетель века", 11 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/9egcqaQMo3U

©️Azon Global на русском
исроил армияси - ЦАХАЛ сўзчиси Даниэль Хагари бугун шундай деди: ҲАМАС ҳаракатини яксон ва йўқ қилиш режаси исроилликларнинг кўзига қум заррасини сепишдир. ҲАМАС - одамларнинг қалбига экилган ғоя ва тушунчадир. Модомики ҳукумат унга муқобил бирор нарса топа олмас экан, ҳаракат амалда мавжуд бўлади. Шунингдек ҳамма асирларни ҳарбий йўл билан озод қила олмаймиз".

Кузатувчилар унинг бу сўзларини мағлубиятни тан олиш ёки унга ҳозирлик кўриш дея талқин қилмоқдир.

@MubashshirAhmad
Бир танада етук ақл ва таъсирчан қалбнинг бирлашуви фалокатдир.

@MubashshirAhmad
#МАДИНАМ

• "Мадина анча иссиқ... чунки унда қуёш иккита..."

@MubashshirAhmad
"Жадидларимизни тарғиб қиламиз", деб аслида бунинг тескарисини қилаётганимизни англамаяпмиз.

Қачон жадидлар масаласига тўхталсак, албатта уларнинг мазлум, эзилган, абгор ва энг ачинарлиси, миллий қаҳрамонларимизнинг МАҒЛУБ қиёфалари акс этган расмларини тиркайверамиз.

Мақолалар, постлар, маърузаларнинг ҳаммаси жадидларнинг қатағон қилинган даври, НКВД томонидан аёвсиз қийноқларга солингани, охир-оқибат отиб юборилгани тўғрисида бўлади.

Жадидлар ҳақида ишланган фильмларнинг аксарияти оғзи-бурни қонга бўялган миллат ойдинлари, қовоғи уйилган, ҳар гапида стол муштлайдиган НКВД ходимлари билан бошланади.

Жадидларимизнинг фожиали тақдирлари бутун миллатимизни қайғуга солиши табиий. Лекин, улар МАҒЛУБ эдиларми?!

ЙЎҚ! Аслида жадидлар ҒОЛИБ эдилар! Уларни жисман енга олишган, аммо ғоявий эмас. Агар ғоявий енга олганларида, ўлдирмаган бўлардилар. Бунга “ўлмай қолган”ларнинг ижодлари қандай гуллаб-яшнагани ҳам яққол мисол бўла олади.

Нима, Қодирий 1935 йилда туғилиб, 1938 йилда отилганми? Чўлпон 1937 йилда туғилиб, 1938 йилда отилганми? Усмон Носир-чи? Уларнинг ижоди гуллаб-яшнаган даврлар бўлмаганми? Болаликлари, ёшликлари бўлмаганми? Қодирий қандай Қодирий бўлди? У қайси булоқларнинг сувидан симириб улғайган? Уни нима учун қатағон қилишди? Нима учун бутун бошли тузум биргина ёзувчини енга олмади?

Султон Абдулҳамид аслида Усмонли султонлар ичидаги энг кўп таназзулга учрагани, Усмонлилар империяси инқирозини бошлаб бергани эмасми? Айнан у билан буюк салтанат поёнига етмадими? Энди эътибор билан бир қаранг-чи, турклар Абдулҳамидни қандай қиёфада кўраяпти ва бошқаларга ҳам кўрсатяпти? Мағрур, виқорли, салобатли. У ҳақидаги фильм ёки сериалларни томоша қиларкансиз, "Султон Абдулҳамид маънан ва ғоявий жиҳатдан енгилмаган буюк ҳукмдор бўлган!" деган хулосани оласиз. Нафақат хулоса оласиз, балки бунга ишонасиз ҳам. Ишонтириласиз!

Жадидлар ҳақида сўз борганда, албатта қатағон йилларини эсламай ўтишнинг имкони йўқ. Аммо ойдинларимизнинг ҳаёти фақат қатағондан иборат бўлмаган, қатағон улар умрининг сўнги, фожиали якуни холос. Улар миллат учун ёниб яшаган, мағрур ва енгилмас бўлганлар.

Биз ўз китобларимиз, мақолаларимиз ҳамда фильмларимизда жадидларнинг ана шундай қиёфаларини чизишимиз керак.

МАҒРУР ва ҒОЛИБ!

© Жаҳонгир Аҳмедов

@MubashshirAhmad
Россиядаги камситишлар. Муҳожирларга босим нега кучайиб кетди? (видео)

Москвадаги қонли ҳужумлардан сўнг Россияда миллатчилик ва шовинизм қайтадан бош кўтарди. Муҳожирлар калтакланмоқда, вандализм ва ирқчилик ҳолатлари кўпайган.

Батафсил: https://azon.global/1391

©️Azon Global
СССРни бир мақтайми?
"Пломбир" музқаймоғи зўр эди. СССРдан бошқа ҳеч қаерда кўрмадим уни.

Қани энди СССР ёмон эди, денгчи!))

@MubashshirAhmad
Уммат ўз вазифасини унутди(ми?)

Усмонлилар салтанати қулагандан кейин ислом уммати ўзининг энг заиф ва машаққатли кунларини бошидан кечирди. Набий алайҳиссалом бу ҳақда бизларни огоҳлантирган эдилар. Савбон розияллоҳу анҳудан етиб келган ҳадисда Пайғамбаримиз: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар (овқат) лаганларига ташлангандек ташланадилар, дедилар. “Ўша кунда биз оз бўлганимиз учунми, Эй Аллоҳнинг Расули?” деди биров. “Йўқ! У кунда сиз кўп(бўла)сиз, аммо селнинг кўпиги каби бўлиб қоласиз. Албатта, Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизнинг ҳайбатингизни суғуриб олади ва сизнинг қалбингизга заифлик(ваҳима)ни солиб қўяди”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, заифлик(ваҳима) нима?” деди яна бир киши. У зот алайҳиссалом эса: “Ваҳима бу – дунёнинг муҳаббати ва ўлимни ёқтирмаслик(ўлимдан қўрқиш)”, дедилар”.

Ушбу ҳадиси шарифнинг матни ва санадининг саҳиҳлигидан ташқари бугунги кунимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳам, яъни умматнинг парчаланиб кетгани, мустамлакачилик, қарамлик, иқтисодий ва маданий жиҳатдан қолоқлиги ҳам, Набий алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисларига ишончимизни орттиради. Босния ва Герцеговиния, Афғонистон, Ироқдаги қирғинлар, Суданнинг иккига бўлиниши, араб баҳори инқилоблари, Фаластин муаммоси ва ҳоказолар вазиятни янада теранроқ тушунишимизга ёрдамчи бўлади.

Мана шу содир бўлган ва бўлаётган воқеалар тарихий бир саволни ўртага ташлайди: Бу ҳодисалар коинот ва тарихдаги табиий қонунлар билан белгилаб қўйилганми? Ҳадиси шарифларда хабари берилган бу огоҳлантиришларнинг аста-секин содир бўлиши ҳали содир бўлмаган хушхабарларнинг ҳам муқаррар эканидан далолат берадими? Тарихий қонунлардан бехабарлигимиз тарих майдонидан четда қолиб, узоқлашиб кетишимизга бевосита сабаб эмасми? Нима учун Ислом уммати тарих яратиш функциясини унутиб қўйди? Ислом уммати тарих яратган эди, мусулмонларнинг даври тугадими? Тарихни ўзгартиришимиз учун Қуръон ва Суннатга яна қайтишимиз керакми?

Тарих назарияси ёҳуд тарих фалсафаси ҳақида ёзиш энг мураккаб ва қийин тадқиқотлардан ҳисобланади. Чунки бу мавзу бевосита ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак билан боғлиқ бўлиб, шу билан бирга қуйидаги мураккаб саволларга ҳам жавоб бериши керак бўлади:

- Инсоният тарихида бир вақтнинг ўзида унинг йўли, ҳаракати ва ривожланишини белгилаб берадиган қонун ёки бошқарув тизими бўлганми?

- Агар бўлган бўлса, унинг номи нима?

- Инсоният тарихининг бошланиши қандай содир бўлган, у қандай ривожланган?

- Тарих назариясининг асосий омиллари нималардан иборат?

- Тарих жараёнида инсониятнинг роли қандай?

- Тарих жараёнининг боришида илоҳий омилларнинг таъсири борми?

Шу ва шу каби саволларнинг ечимини топиш биз учун анча мушкул. Шунинг учун ҳам ушбу саволларга жавоб топишда Қуръони Каримдаги тарихий ҳақиқатларга мурожаат қиламиз.

Қуръони Карим тушунчасига кўра тарих шахслар томонидан эмас жамиятлар томонидан яратилади. Шу сабабдан ҳам аввало якка шахслар ва жамоатларнинг тарих яратишдаги таъсирини ажратиб олишимиз керак. Шунингдек, эслатиб ўтиш лозимки, бошқа жамиятлар каби мусулмон жамоятлари ҳам тарих олдидаги бурч ва масъулиятларини қандай бажарганликлари ҳақида охиратда жавоб берадилар.

Қуръони Каримда якка шахслар ва жамиятнинг вазифаси орасидаги фарқ яққол ажратиб берилган. Унга кўра якка шахсларнинг вазифаси икки ўлчовга эга: сабаб ва мақсад. Жамоанинг вазифаси эса учта ўлчовга эга: сабаб, мақсад ва жамиятнинг бугуни ёки келажагига ижобий ёхуд салбий кўрсатадиган таъсири.

Мана, эътибор беринг! Аллоҳ таоло айтади: “Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур). Биз Қиёмат Куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз. (Ва унга дейилур): «Китобингни (яъни, номаи аъмолингни) ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисоб-китоб қилгувчидир» (Исро сураси, 13–14-оятлар).
Уммат ўз вазифасини унутди(ми)?! (+видео)


Демак, ҳар бир инсоннинг катта-ю, кичик, яхши ва ёмон, тўғри ва хато ишларини, зарра мисқолича бўлса ҳам, битта қолдирмай ёзиб бориладиган китоби бор. Киши қилган ишларини одамлардан, қўшнисидан, оиласидан, ҳатто энг яқинидан ҳам яшириши мумкин. Аммо у ишлар юқоридаги оятда айтилган “китоб”дан четда қолиб кетмайди. Бу ҳақиқат кўпчилик мусулмонларга маълум. Ҳар бир мусулмон қилган ёки қилмаган ишлари учун Аллоҳ олдида жавоб беришини билади.

Аммо қуйидаги оятда юқоридаги оятдан кўра вазият бироз бошқача. Бу ўринда якка шахларнинг эмас, жамиятнинг амаллар китоби ҳақида сўз боради.

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳар бир умматни тиз чўккан ҳолида кўрурсан. Ҳар бир уммат ўз номаи аъмолига чақирилур: “Бугунги кунда қилиб юрган амалларингизнинг жазоси (ажри)ни олурсиз. Мана бу китобимиз сизга ҳақни нутқ қилур. Албатта, Биз қилган амалингизни ёзиб турган эдик” (дейилур)» (Жосия сураси, 28–19-оятлар).

Ушбу оятда якка шахснинг эмас, умматнинг яъни жамиятнинг китоби ҳақида гап кетмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Парвардигори ҳузурида тиз чўкиб турган, жамоа ўлароқ қилган амаллари битилган китобини тақдим этаётган уммат – жамият ҳақида гап кетмоқда. Ояти Каримадаги: “Албатта, биз қилган амалларингизни ёзиб турган эдик”, деган жумлага ҳам эътибор беринг. Бу оятда айтилаётган “ёзиб турган эдик” жумласи, ҳудди тарихчиларнинг солномасидек йиллар ва воқеалардан иборат эмас. Балки у китобда жамиятнинг бугуни ва эртасига ижобий ёки салбий таъсир ўтказадиган ҳаракат ва ҳаракатсизликлари ёзиб борилади.

Биз юқоридаги икки оят орқали якка шахларнинг ва жамиятнинг амаллари ёзиб бориладиган китоби бўлиши ҳақида билиб олдик. Демак, Раббимиз ҳузурида нафақат якка шахс сифатида қилган ишларимизга жавоб берамиз, балки жамият ўлароқ ҳам қилган ва қилмаган ишларимиз ҳақида сўраламиз. Ҳар бир жамият ўзининг бугуни ва келажаги учун нима қилди, нима қилиши мумкин эди-ю қилмади, жамият бўлиб қилган ишлари бугун ва келажакка ижобий таъсир кўрсатдими, ёки салбий – мана шуларнинг ҳаммасига уммат ўлароқ жавоб беради.

Аллоҳ таоло айтади: “Осмонлар ва Ердаги бор жонзот (Қиёмат Кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур. У зот уларни санаб-аниқлаб қўйгандир” (Марям сураси, 93–94-оятлар). Бу оятда ҳам ҳар бир банда Аллоҳнинг ҳузурига якка-якка, алоҳида-алоҳида келиши ҳақида хабар берилмоқда. Иккинчи ҳолатда эса якка-якка эмас, жамоа бўлиб Аллоҳ ҳузурига келадилар. Бу пайтда жамият ўлароқ қилинган ишлар сўроққа тутилади. Ижтимоий муносабатлар ҳақ устига қурилганми ёки йўқлиги учун жавоб берилади. Аслида, етакчиликка лойиқ, раҳбарликка муносиб бўлган одам гоҳида қуйи ўринда бўлиши мумкин. Ёки унинг акси. Ана шу кунда бу муносабатлар ўз ўрнига қайтарилади. Бу кун Қуръони Каримда “тағобун – алмаштириб олиш, бир бирини алдаш” деб аталган. Тағобун – баъзи кишиларнинг алданганликлари ошкор бўлиб қоладиган кун. Яъни, у кунда золим ва мазлумнинг ўрни алмашади. Золимларнинг ўз кучига ишониб, алданиб юргани ошкор бўлади. Жамиятдаги ҳар бир нарса ўз ўрнига қўйилади. “У сизларни “Жамлаш куни”га тўплайдиган пайтни эсланг. У кун “тағобун” кунидир” (Тағобун сураси, 9-оят).

Хулоса қиладиган бўлсак, инсоният охиратда нафақат ўзи учун балки жамият учун ҳам, жамиятдаги адолатсизликлар учун, жамиятнинг бугуни ёҳуд келажагига таъсир ўтказадиган ишлари учун, ёки жамият келажагига ижобий таъсир ўтказиш, жамиятни ўзгартириш имкони бўла туриб ҳаракат қилмагани учун ҳам уммат сифатида, жамоавий жавоб беради.

Бугун ислом уммати ўз олдига қўйилган ана шу вазифани унутиб қўйди. Биз фақат ўзимизни ўйлайдиган, якка тартибда, худбинларча ҳаракат қиладиган бўлиб қолдик... Жамоа сифатидаги масъулиятимизни йўқотдик.

Аллоҳ ҳаммамизни афв этсин ва тўғри йўлга йўлласин!..

Видеога ҳавола:👉 https://youtu.be/wwy43jc_ShM?si=d_TxmLPd26yabdjY

@MubashshirAhmad
☝️ Ҳажда ўлганларнинг ғами тушмасин!

🔥 Сўнгги кунларда ҳаж амалиёти чоғида вафот этган мингдан ортиқ инсоннинг муҳокамаси кўпайди. Истеҳзо, кибр ва масхара аралаш изоҳларда умумиятла динга тош отиш оҳанглари сезилади.

* Аввало, Масжид ул Ҳаромда ҳар намоздан кейин 5-6 майит учун жаноза ўқилиши оддий ҳол. Чин мусулмон учун бундай ўлим ҳақиқий орзу, бошқалар унга ҳавас қилишади, яқинлари бундай якунга шукрона айтишади;

* Бу ўлимларда бирор ғайритабиийлик кўришнинг ўзи нотўғри. 3 млн.га яқин киши расман, яна тахминан 1 млн норасмий, умумий 4-5 млн одам йиғилган шаҳарда маълум миқдорда ўлимлар бўлиши табиий ҳол. Яна асосан ёши катта инсонлар йиғилган, организм кучли ҳаяжонни бошдан кечирган бир паллада. 3 млн аҳолига эга Тошкент ёки 1 млн.лик Самарқандда бир куннинг ўзида нечта жаноза бўлади?;

* Жасадлар хор бўлиши ҳам сафсата. Саудия ҳукумати ҳар бир майитни барча расм-русумлар билан дафн этиш учун етарли ресурс ажратади. Яқинлари ватанига қайтариб кетишмоқчи бўлса, бемалол. Лекин жуда камдан-кам одам бундай қилади. Чунки юқорида айтилганидек – бу бир орзу, қолаверса, қайтариш етарлича машаққат ва катта харажат;

* Умуман, Ўзбекистонда муҳтожликда, кўпчиликка умид билан кўз тикиб вафот этаётган минглаб одамлар қолиб, бирдан Маккада шодланиб жон бераётганлар учун жон куйдириб қолиниши ўзи ғалати.

👉 Баҳсга киришсангиз, ўзаро ҳурматни сақланг. Адекват фикрларга очиқман.

© Abror Zohidov

@MubashshirAhmad
Ким Аллоҳдан қўрқса, унга биров зарар беролмас. Ким Аллоҳдан ўзгадан қўрқса, унга биров фойда беролмас.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Дадам раҳматли исломни понага ўхшатар эдилар. У бошига қанчалик урилса, ичкарига шунчалик кириб боради.

@MubashshirAhmad
Эркак эркаклик маъносини, қизини турмушга берганда англайди.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Келинглар арабларнинг ҳижоб ва бурқасини улоқтирайлик! Ўзлигимизга қайтайлик! Момоларимиз кийган миллий кийимларга не етсин.

Раҳматли бувим ҳам суратдагидек кийинар эдилар.

Тошкент, 1960 йил.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрнакни кимдан оламиз?

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 23-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/ogsWITISzH4

©️Azon Global
Гоҳида ҳаммадан яшириниб олишни хоҳлаб қоласан. Аслида эса, сени топиб оладиган одамга муҳтож бўласан.

@MubashshirAhmad
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Сизлар олимлари кўп ва хатиб (хутба айтувчи, маъруза қилгувчи)лари кам замонда яшаяпсизлар.
Сизлардан кейин уламолари кам ва хатиблари кўп замон келади.


@MubashshirAhmad
Бир одамни биламан. Хотини қўшиқ куйласа балконга чиқиб туради, одамлар хотинини уряпти, деб ўйламасинлар учун.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
2024/10/02 04:26:12
Back to Top
HTML Embed Code: