Telegram Web Link
Қутайба ибн Муслимни Аллоҳ раҳмат қилсин!

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайта қуриш даври. СССРда ёзувчилар уюшмаси «хизматлари»

Қулоғига Сталин "азон айтган" уюшма фаолияти ҳақида.

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 21-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/2aEoQSgdoPw

©️Azon Global
#Ustozga_yordam

Boshiga og'ir musibat tushgan yana bir ustozimizga sizlarning yordamingiz zarur

Xabar berishlaricha, bir necha yillardan buyon o'quvchilarga informatika fanidan dars berib kelgan farg'onalik o'qituvchi yaqinda buyrak yetishmovchiligi kasalligidan davolanish natijasida katta miqdorda qarzga kirib qolibdi.

Holatdan xabar topganimizdan so'ng ushbu ustozimizga ham sizlar orqali yordam qo'lini cho'zishni lozim deb topdik.

Agar zakotga yohud exsonga qodir boʻlsangiz shu birodarimizga yordam berishingiz oʻrinli boʻlar edi

O‘qituvchining hisob raqami haqida ma’lumot:

Master Card
5477330020023556
Visa
4176550001717515
UzCard
8600042397682492
Humo
9860350103545108

Soliyev Jamshid nomida

☎️ +998993637448

@MubashshirAhmad
Аллоҳга тақво қилиш ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш камбағалликни чақиради. Гуноҳни тарк этишдек бирор иш Аллоҳнинг ризқини чорлай олмайди.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

---
Изоҳ: "Мўъжамут таърифот"да ризқни - Аллоҳ жонзотга ҳайдаб борадиган ва у ейдиган нарса, дея таърифланади. Бундан келиб чиқади ризқи кенгайган деганларингизнинг атрофидаги мўл-кўллик ризқ эмас, балки томоқларидан ўтгани ризқ экан. Кўпинча уларнинг хавфу хатарда ва кайфиятсиз еган нарсаларидан ночор одамнинг озгина емиши лаззатли ва фойдали бўлади.
Қолаверса биз кенглик деб айтаётганимиз бойликлар ризқ бўлиш ўрнига одамни янада адашишга ва туғёнга кетишига сабаб бўлади ва бу истидрож деб номланади. Демак бу ҳолда мўл-кўллик ризқ эмас, ризқсизлик бўлади.

Энди тўғридан-тўғри ҳикматдаги ризққа тўхталсак, бундан "ризқи ҳасан" - яъни эгасига машаққат ва қийинчиликсиз етиб келган ризқ назарда тутилмоқдаки, тақводорларга айнан шундай ризқ келади.

Мубашшир Аҳмад


@MubashshirAhmad
Қирғизистондаги қизлар мадрасаси. Исломга нисбатан тоқатсизлик

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/tg0rpVNcQJM

©️Azon Global
Оилада эр раҳбарлигининг битта кўриниши - аёлнинг айтаётган ҳамма гапи ҳам эътиборга молик эмаслигини билмоқдир.

Абдураҳмон Зокир Ҳошимий
*
Яъни, аёлнинг ҳиссиёт билан айтган ҳар гапини "Менга шундай деди-я", деб оғриқли қабул қилавермаслик керак. Мана шу эркакликдан ҳисобланади.

@MubashshirAhmad
Ва ниҳоят 246 кун деганда исроил Ғазода ўзининг тўрт асирини озод қила олди. Бу битта офицерининг ҳалок бўлиши, 200 дан ошиқ тинч аҳолини қириш эвазига амалга оширилди. Хабарларга кўра, исроилнинг бу амалиётида ақшнинг "Дельта" деб номланган махсус кучлари ва британиянинг разведкаси фаол қатнашган.

Энди қаранг, исроилнинг тиш-тирноғигача қуролланган армияси, дунёнинг энг кучли давлатларининг сиёсий ва ҳарбий қўллови остида зўрға тўрт асирини озод қиладиган муваффақиятга эришди. Яна 120 дан ошиқ асир ҲАМАС қўлида. Шундан, иймон ва диёнат қуввати дунёдаги ҳар қандай қувватдан кучли экани ўз исботини топмоқда. Оламдаги ҳеч бир куч унинг қаршисида тура олмаслиги маълум бўлмоқда.

Ҳарбий салоҳиятини кучайтиришга интилаётган ватанимиз элитаси мана шу жиҳатга эътибор қаратиши лозим. Ҳар ишда иймон ва диёнат ҳамроҳимиз бўлиши даркор.

@MubashshirAhmad
исроилнинг урушда, сиёсатда ва жаҳон ҳамжамияти ичида ўзини тутиши ҳақида инсоф билан бир мулоҳаза қилиб кўринг.

Бу сизга пайғамбарларини ўлдирган, доим Аллоҳнинг амрларига қарши чиққан, лаънатланган, ҳамда хиёнат ва бахилликда зарбулмасал бўлган айёр бани Исроилни кўз ўнгингизда гавдалантирмаяптими?

@MubashshirAhmad
БМТни, Хавфсизлик кенгашини инкор этади. Бош котиб Гутерришга таҳдид қилади. Халқаро жиноий судни калакалайди. Бутунжаҳон Фаластинга ёрдам агентлиги UNRWA'ни террорист дейди. Қилмишларини қоралаб, митингга чиққан талабаларни калтаклатади ва сиёсатчи, журналист ҳамда фаолларни қувғин қилади. Фаластинни қўллаган давлатларни яккалаб ташлайди. Бутун дунё фикрига тупуриб қўйган. Хоҳласа қийнаб ўлдиради, хоҳласа ўғирлаб кетади. Бутун бир халқни дунё кўзида геноцид қилади. Ён давлатлар ерига кўз тикади*.

Қисқаси инсоният таниган барча жиноятни амалга оширадиган ЖИНОЯТЧИ! Қаттол, ғаддор, шаллақи, мутакаббир, олчоқ, қўрқоқ...ва минг бир ёвузлик манбаси.

Юқоридаги қилмишлар соҳиби бўлган лаънати бу Исроил болалари ким бўлди экан?! Уларни одобга чақирадиган ва жойини кўрсатиб қўядиган куч наҳот дунёда топилмаса?!
=====
* Ахборотларни кузатиб борсангиз бундай иш ва сифатларини ҳар кўрасиз.

@MubashshirAhmad
Қурбонлик қилган одам ундан ўзи ҳам ейиши ва ўзга бой ёки фақирларга ҳам едириши жоиз.

Масалан, молингиз нисобга етган ва қурбон ҳайитида вожибликка кўра жонлиқ сўйдингиз. Мазкур жонлиқдан ўзингиз, аҳли оилангиз ва бошқалар ҳам ейиши мумкин бой ёки камбағаллигидан қатъи назар.

Қурбонликни тақсимлашда афзал ва суннатга мувофиқ бўлган йўл эса, уни уч қисмга бўлиш: бир қисмини ўзгаларга эҳсон ёки ҳадия қилиш, бир қисмини ёру дўст, қариндош-уруғдан иборат меҳмонларига пишириб бериш, бир қисмини эса ўз оиласи учун бошқа кунларга ғамлаб қўйиш.

Садақа ва эҳсон сифатида тарқатиладиган қисми учдан бирдан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ ва мандуб (тарғиб қилинган) ишдир.

Агар қурбонликдан ҳеч нарсани тарқатмасдан ўзида олиб қолса ҳам жоиз. Бироқ, юқоридаги тартибда тарқатиб, меҳмонларга ҳам едириши афзал ва савобли ишдир.

Бола-чақаси кўп ва ўзи ҳам сердавлат бўлмаган, қўли юпқа инсон оиласига кенглик яратиш мақсадида унинг гўштидан садақа қилмаслиги мандубдир.

Қурбонликка сўйилган жонлиқнинг териси садақа қилиб юборилади ёки ўз уйида узоқ вақт ишлатиладиган шаклда масалан, кўрпача, меш ва ҳоказоларга айлантириб ишлатса бўлади.

Аммо, сотиб пулини ўзига ишлатмайди. Бордию сотса ҳам унинг пулини садақа қилади.

Иълоус Сунан соҳибининг айтишича, қурбонлик қилинган жонлиқнинг терисини юқоридаги каби узоқ вақт фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларга айирбошлаб улардан фойдаланиш истеҳсон йўлига кўра жоиз. Аммо узоқ вақт фойдаланилмайдиган ва тезда йўқ бўлиб кетадиган пул ва таом каби нарсаларга айирбошлаб улардан фойдаланиш мумкин эмас. Бу ҳолатда айирбошланган нарса яъни пул ва ҳоказолар садақа қилиниши керак.

Қурбонлик гўштидан ёки терисини уни сўйган қассобга иш ҳақи сифатида бериш жоиз эмас, балки, кўнгилли равишда эҳсон ва ҳадия қилиш мумкин. Аммо, бу иш мазмунан унинг хизмат ҳақи каби тусга кирмаслиги лозим. Айрим қассобларнинг ҳар сўйган жонлиқдан маълум миқдорини ўзига хизмат ҳақи сифатида хослаб олиши ножоиз ва ҳаромдир. Балки, қассоб сўйиб беришим мана бунча пул бўлади, деб айтиши керак.

Фақир киши (яъни моли нисобга етмаган инсон) ўз мулкидаги қўйлардан бирини (яъни қурбонлик ниятида сотиб олмаган ҳолда) назр қилмаган ҳолда қурбонлик қилса, унинг гўштидан ейиши жоиз бўлади.

Бордию, қурбонлик ниятида сотиб олса, демак ўзига қурбонликни вожиб қилган бўлади ва бу иш назр кўринишини олади. Шу боис, унинг гўштидан ея олмайди.

Лекин, бу масалада мазҳабда икки хил қавл мавжуд бўлиб, иккинчисига кўра назр қилинган жонлиқ гўштидан ейиш жоиз.

Косоний (раҳимаҳуллоҳ) Бадоиъус Саноиъдан жонлиқ нафл ёки вожиб, назр қилинган ёки қилинмаган ҳолда сўйилишидан қатъи назар ейиш жоизлиги ҳанафий уламолар ижмо қилганини келтиради. Ушбу қавлга кўра моли нисобга етмаган одам қурбонлик ниятида жонлиқ сотиб олса ҳам унинг гўштидан ўзи ҳам ейиши жоиз бўлади.

Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш ёки едириш жоиз.

© Алишер Султонходжаев

@MubashshirAhmad
Аҳли илм биродарларимиз учун доктор Абдулкарим Баккорнинг "Экстремизм маданиятини парчалаш" китобини ўқишни тавсия қиламан.

Бу экстремизм балосининг келиб чиқиши, моҳияти, динга ва мусулмонларга зарари ва уни бартараф этиш йўллари ҳамда унинг муқобили бўлган мўътадиллик йўли ҳақида тушунча ва фикрлар берадиган ўта манфаатли китоб.

@MubashshirAhmad
Марказий Осиёни Туркия энди Туркистон деб аташидан асабийлашаётганлар кўплигини кўриб ҳайратдаман. Ўз илдизидан узоқлашиб, зомбилашиш-манқуртлашиш бу. Бундай тўда миллат бўла олмайди. Миллат даражасига чиқмаган жамият мустаҳкам давлат қура олмайди.

@MubashshirAhmad
"Эримни қўлига қараб қолишни хоҳламайман", "Ўзимни бюджетим бўлишини хоҳлайман"... каби жумлаларни кўп эшитаман. Шундай ўйлайдиганларга мен бироз бошқачароқ вариантни айтмоқчиман:

"Эрим менга меҳр билан олиб келганини ейман/ишлатаман. Ўзим эса мазза қилиб уйда болаларим билан гўзал вақтлар ўтказаман".

© Тунчироқ

@MubashshirAhmad
Ташқи ёрдам, разведка ва хоинлик: Исроил 4 нафар маҳбусни қандай озод қилди?

Нусайратдаги қатлиом ва 4 нафар исроиллик гаровга олинганларнинг озод этилиши АҚШ ва Исроилнинг муваффақиятсизлигидир. "Большой Ближний Восток" бунинг сабабини тушунтириб берди.

Американинг "Дельта" махсус кучлари – исроиллик маҳбусларни асосий озод қилганлар – "гуманитар ёрдам" етказиб бериш учун Штатлар томонидан қурилган бандаргоҳдан кириб келди.

Фуқаролик кийимидаги америкалик жангарилар гуманитар ёрдам машиналарида сузувчи бандаргоҳдан Нусейрат лагерига йўл олди. Қочқинлар лагерига етиб келгач, машиналаридан тушиб, ўша пайтда кўчада бўлган барча тинч аҳолига қарата ўт очди. Айнан ўша дақиқаларда 80 га яқин одам ҳалок бўлди.

Шундан сўнг, ишғолчи Исроил самолётлари оловли камарни вужудга келтириши натижасида одамлар бўлган бир нечта турар-жой бинолари бомбардимон қилинди.

Ушбу террорчилик операцияси давомида ўлган ва яраланганларнинг умумий сони 600 дан ортиқ кишини ташкил этди. Ҳалок бўлганларнинг ярми болалар ва аёллардир.

Босқинчилар бу қатлиомни 4 нафар исроиллик маҳбуснинг озод этилгани сабабли муваффақият сифатида намойиш қилмоқда.

Аммо эвакуация вақтида ҳатто маҳбуслар бўлган машина ҳам тўхтаб қолди. Шунинг учун уларни Исроилга олиб боришга 3 та отряд юборилди, авиация ва разведка, худди "Юлдуз жанги" махсус операцияси каби жалб қилинди.

Ишғолчилар маҳбусларнинг қаерда эканлиги ҳақида бир ой олдин маълумотга эга бўлган, бироқ Нетаняху ундан Исроил БМТнинг "шармандалик рўйхати"га киритилган шармандали кунларида фойдаланишга қарор қилди.

Фаластин қаршилик кучларига кўра, маҳбусларнинг жойлашуви координаталари Ғазодаги аъзолари сони 70 мингдан ортиқни ташкил этувчи Фатҳ кучлари томонидан берилган.

Операцияда Британия разведкаси ҳам қатнашиб, босқинчиларни разведка маълумотлари билан таъминлади.

4 маҳбус озод қилинганига қарамай, ҲАМАС қўлидаги асирга олинган босқинчилар сонидан тобора ортиб бормоқда, чунки қаршилик жангчиларига янги - босқинчиларни авваллари бўлганидек йўқ қилиш эмас, балки қўлга олиш топшириғи берилган.

© Azon.global

@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Қадимги Миср ёзувлари ва Ҳомон (видео)

Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг иккинчи қисмида қадимги Миср ёзувлари ва Ҳомон ҳақида суҳбатлашамиз. 2-қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://azon.global/1322

©️Azon Global
Ҳокимият фалсафаси

Исломда ҳукмронлик низоми "Сизларнинг яхшингиз бўлмаганим ҳолда сизларга ҳоким қилиндим (бу Аллоҳнинг марҳамати)" хулқидан бошланади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Соқол, ҳижоб жазавага туширар эди. Энди намозда нима ёмонлик кўришяпти?!

@MubashshirAhmad
Ошкора дуо сўрамаганман, бир марта сўрай:

Астойдил ният қилганман. "Омийн", денг, наслимдан Қуддусни яна фатҳ қиладиган фотиҳ чиқарсин!

Ўзингиз ҳам шуни орзу қилинг ва шундай насл тарбияланг!

Аллоҳ ҳузурига ёруғ юз билан борайлик!

@MubashshirAhmad
2024/09/28 00:24:39
Back to Top
HTML Embed Code: