Telegram Web Link
Аёлнинг эр хислатларини эътироф қилиши, ўлгандан кейин бериладиган давлат мукофотига ўхшайди.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Умримнинг охирги ўнйиллиги бугунимдек аниқ эсимда. Ундан аввагилари ҳам хотирдан унча узоқдамас.
Умримиз саноқли ўнйилликлардан иборат. Жудаям кам ўнйилликлардан.
Демак ўзимизни ўлган ҳисобласак ҳам бўлавераркан.

Унақа эмас, дея оласизми?

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак тирик экансиз. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз, демак инсонсиз".

@MubashshirAhmad
📣 Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олим ва талабаларни далолат қиламиз.

Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.

☎️ Мурожаат учун:
+998-94-444-66-88 (телефон)
+90-506-239-73-21 (телеграм)

@MubashshirAhmad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар цивилизацияни йиқишни хоҳласангиз муаллимни таҳқирланг, шифокорни хорланг, олимни четга суринг ва пасткашларга қиймат беринг!

Молик бин Набий

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак тирик экансиз. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз, демак инсонсиз".

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иймон ва эзгулик бор экан, ҳаёт давом этади.

Ғазо. 03.06.2024.

@MubashshirAhmad
Диққат!!! Пост янгиланди.

Ассалому алайкум азизлар!

Кеча эълон қилинган банк рақамлари чекланган имкониятли бўлгани учун муайян миқдордан кейин пул ўтказмаларини қабул қила олмай қолди. Бугун банк томонидан чекланмаган карта рақами берилгани учун эски рақамлар ўрнига уни алиштириб қўймоқдамиз. Олдинги рақамга ўтган маблағлар ҳам шу хайрли ишга йўналтирилди албатта.

Аллоҳ қилган ва қилажак эҳсонларингизни қабул қилсин!

Янги рақам: 6262570036378604

ABDURAZAKOV MUKHAMMADKODIR

=====

Бир мусофир биродаримиз оғир хасталикка йўлиққанлар. Муваққат муолажа олиб турибдилар, лекин шифокорлар бу муолажалар доимий ёрдам бермаслигини, амалиёт қилиш лозимлигини айтмоқдалар.

Амалиёт қиммат туради. Унинг ярмини тўплаш имкони бўлди. Қолган қисмига хайр эгалари ҳисса қўшишларидан умидвор бўлиб, қуйидаги маълумотларни тақдим қилмоқдамиз:

-------
(Туркиядагилар учун)
TR82 0020 3000 0941 4960 0000 01
TR98 0020 3000 0941 4960 0000 04
TR28 0020 3000 0941 4960 0000 03
OYATILLO ALIBAEV

Алоқа учун рақам: +998901438143
Мана исломда сиёсат асосларидан бири:

Менинг ҳузуримда сизларнинг кучлигингиз - заифингиздир. Тоинки, унга ҳаққини олиб бергунимча. Сизларнинг ҳузуримда заифингиз - кучлигингиздир. Тоинки ундан ҳақни олиб бергунимча.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad
Ориф - ибтидода интиҳони кўра билган кишидир.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sanjar ака бекорга сўкиб ташламаган. Ғами нафс ва шаҳвоният бўлган каслар олий қадриятларни қаердан тушинсин?!

@MubashshirAhmad
Аллоҳ биздан фазлини икки ўринда тўхтатади: ҳаққимиз йўқ нарсани ёки ўзимизга лойиқ бўлмаган нарсани сўраганимизда.

Рофиъий

@MubashshirAhmad
"Агар банда дунё ва ундаги нарсалар билан ризқланса, сўнг Аллоҳга ҳамд бўлсин деса, уни ҳамд айтишга ундаган Аллоҳнинг илҳоми, дунёни берганидаги неъматидан улкандир. Чунки дунё неъмати фонийдир, ҳамд савоби боқийдир."
-----
Ё Аллоҳим Сенга ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганинг учун эса яна ҳамд бўлсин, ҳамдга илҳом берганингни англайдиган қилиб қўйганинг учун яна ҳамд бўлсин.. яна.. яна ҳамд бўлсин!!.

@MubashshirAhmad
«Мусулмон давлатлар қуролларини кучайтиришлари зарур».

Адият сураси. «Софватут-Тафосир», 19-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/zKYMJmDNW3Y

©️Azon Global
Қадимда инсоният тош ё ёғочни ўйиб, ишлов бериб ўзига худолар ясаб олган. Ўзи улуғ билган ва ўзи қўрққан тоғ, момақалдироқ ва қоронғулик каби нарсаларни илоҳ деб ўйлаган.

Ҳозирги инсоният ҳам Аллоҳ билан алоқаларини узиб, ўзига технологиялар каби ва ўзи ўйлаб топган турли тўқима мафкуралар (секуляризм, атеизм, деизм ва яна қанчалар измлар) каби худоларга юкинмоқда. Бунинг ортидан ақли ва эркинлигини йўқотмоқда. Хаёл, шаҳват ва ҳавои нафсига қуллик қилмоқда. Оддий телефонга мубталолик ҳақида ўйлаб кўринг.

Аллоҳдан узоқлашилган қадимги ва ҳозирги бу ҳолатлар қанчалик ўхшаш.

@MubashshirAhmad
Ақида эгасини воситалар қул қила олмайди. Ҳавои нафс ва шаҳватлар бўйсундира олмайди. Чунки у шериксиз зот - Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилади. Бу билан у Аллоҳдан бошқа ва қалбаки бўлган қулликлар хорлигидан озод бўлади.

@MubashshirAhmad
Тўғри, биз мусулмонлар барча майдонларда қолоқмиз.
Аммо қолоқликни кетказиш учун ғайридинлар йўлини тутишимиз нотўғри!

Бизнинг йўлимиз тавҳиддан бошланади. Тавҳид - ҳар бир нарсанинг эгаси Аллоҳ, ҳар бир ишни тасарруф этувчи Аллоҳ, Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ эътиқодидан иборатдир. Бу эътиқодни ақлимиз ва қалбимизга сингдирамиз ҳамда амалларимизда татбиқ этамиз. Шундан сўнггина илмий-технологик тараққиёт воситаларини қўлга киритишга уннаймиз. Уларни ҳам "Ла илаҳа иллаллоҳ" шартларига бўйсундирамиз.

Шундай қилгач, аввало ер юзида эркин инсонларга айланамиз. Бу эркинликни биз якка Аллоҳга бандалик қилишдан қозонамиз. Мана шундан сўнг бошқаларнинг орқасидан эргашиб эмас, олдиларига ўтиб ҳидоятга ундаймиз. Тавҳид соҳиблари ўлароқ холис Аллоҳ учун яшаймиз, фикрлаймиз ва амал қиламиз.

"Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман, холос. Ва (бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман"
("Ҳуд" сураси, 88-оят).

@MubashshirAhmad
Иброҳим ибн Адҳамдан: "Дунёдан зуҳд қилишни қандай қўлга киритдингиз?", деб сўрашди.

"Уч нарса билан", дедилар.
"Улар нималар?", дейишди.

Иброҳим жавоб қилдилар:

1."Қабрни ёлғизлатувчи кўрдим, ваҳоланки йўлдошим йўқ.

2. Йўлни узун кўрдим, ваҳоланки йўлхалтам бўш.

3. Осмонлару ернинг Жабборини қози кўрдим, ваҳоланки ҳимоячим йўқ".


@MubashshirAhmad
Агар дўстингдан жафо тортган бўлсанг, Аллоҳга тавба қил. Чунки сен гуноҳ қилгансан!..

Имом Музаний

@MubashshirAhmad
2024/09/28 02:18:51
Back to Top
HTML Embed Code: