Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сабр берсин, Исмоил қори Ҳанийя!

@MubashshirAhmad
Такфирчилик замонамизнинг энг ёмон иллатларидан.

@MubashshirAhmad
Ёмғир ва қаҳва. Ажиб уйғунлик.

@MubashshirAhmad
Ички сиёсатда, диний соҳадаги сиёсатда икки қараш курашмоқда.

1.Инерция. Олдинги қараш. Узоқ муддат ҳумкрон бўлган қараш: диндорлик – энг катта душманимиз, диндорлик даражаси ошиб борса – модерн давлат қура олмаймиз, иккинчи Афғонистон бўламиз, йиқиламиз, йиқитиламиз, қолоқ бўлиб қоламиз, олабужи бўлиб қоламиз... Шунинг учун диндорик даражаси билан курашиш керак: соқол, хижоб, диний кўриниш... Исломий ошхоналар, диний номлар... – буларни барисига “Запрееееет!!!”

2.Ислоҳотлар ортга қайтмаслиги керак. Репрессияга йўл қўймаслик керак. Агар репрессиялар қайтсак, ўзимизга ҳам ноқулай бўлади... Ҳалқаро майдонда обрўй кетади, инвестиция келмайди, ҳеч ким қўл бериб саломлашмай қўяди... Яна якка мохов бўлиб қоламиз, яна қорадан қора рўйхатларда бўламиз...

Лекин, кичик қадамлар билан инерция устун келмоқда. Яна диндорлик даражаси билан кураш авж олмоқда. Дин ва виждон эркинлиги билан кураш бошланмоқда... Оқибатлари барибир салбий бўлади... Давлат учун ҳам, жамият учун ҳам. Ҳеч ким ютмайди, миллат ютқазади, давлат ютқазади, халқ ютқазади.

Аслида, жамиятни ҳокимиятга ишончини ошириш керак эди, давлатнинг легитимлигини мустаҳкамлаш керак эди. Дунёвий давлатчиликни тушунтириш зарур эди, виждон ва дин эркинлигини реал жорий қилиш керак эди... Тескариси бўлаяпти,


@Rabbimov_rasmiy
Обид Аллоҳдан хавф қилганидан ибодат этса, ориф Унга шавқдан ибодат қилади.

Абу Яъқуб Наҳржурий роҳимаҳуллоҳ
"Рисалатул қушайрийя" китобидан


@MubashshirAhmad
Ҳасан Басрий ва Умар ибн Абдулазиздек хавфлари кучли зотларни кўрмадим. Гўёки дўзах фақат икковлари учун яратилгандек эди.

Язид ибн Ҳавшаб роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Бизда Наманганда "диги-диги" дейилар эди.
Эронда "уруш-уруш" дейилар экан.

@MubashshirAhmad
Сен ўйлашга журъат қилмаган нарсани... мен гапиряпман.

Достоевский

@MubashshirAhmad
Эфиопияда 54 миллион сигир боқилади. Суданда эса 42 миллион сигир. Лекин бу мамлакатлар очликдан азият чекмоқда. Голландияда эса 11 миллион сигир парваришланади, лекин мамлакат бутун дунёни сутли маҳсулотлари билан боқади.

Демак муаммо сигирларда эмас. Балки иқтисодни бошқараётган ҳўкизларда. Зеро бойлик эмас, уни бошқарув муҳим.

Ҳадича бин Қанна

@MubashshirAhmad
Банда қалби қаттиқлик ва Аллоҳдан узоқ бўлишдан ҳам кўра оғир уқубатга дучор бўлмайди. Дўзах қаттиқ қалбларни эритиш учун яратилган. Аллоҳдан энг узоқ қалб қотган қалбдир.

@MubashshirAhmad
#Ибн_Халдунни_ўқиб №1

Аллома Ибн Халдун ўзининг машҳур "Муқаддима"си 5-фаслини шундай номлайди:

"Диний даъват аслида давлатнинг қувватини зиёда қилади".

Бу фикрини у қуйидагича асослайди:

"Диний фон ҳокимият тарафдорлари орасидаги беллашув ва ҳасадлашишга барҳам беради ва ҳақиқатга нисбатан нуқтаи назарларни бирлаштиради. Агар улар ишларини басират ила кўра олишса (бу ҳол фақат диёнат туфайли ҳосил бўлади), уларни ҳеч нарса тўхтата олмайди. Чунки уларнинг қарашлари якдил ва матлублари баробар бўлади".

Бу тушунчага у исломий футуҳотлардаги ажиб ғалабаларни мисол келтиради.

("Муқаддима", 163-бет).

Булар олтинга ҳам алишилмайдиган фикрлар. Аммо бизда бунинг акси - динни жамиятдан сиқиб чиқариш ёки кучсизлантиришга ҳаракат кетяпти. Ибн Халдунга кўра бундай қилиш давлатни ҳолсизлантиради ва душманлари олдида заифлаштиради. Ибн Халдун социологлар отахони эканини ҳисобга олсак, бу фикрларни яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак.

@MubashshirAhmad
- Ё Расулаллоҳ! Қиёмат қачон?
Жавоб:
- Сен унга нима ҳозирладинг?

Савол ундай эмас, бундай қўйилиши керак.

@MubashshirAhmad
Муҳрим Аъзамхўжаев ёзяптилар:

Ҳукумат қарори билан ташкил этилган бир нодавлат (!) нотижорат ташкилот вакили айтибдики, “биз ҳали [дрондан] фойдаланиш маданиятига тўла тайёр эмасмиз, деган нуқтаи назардан келиб чиқиб ҳукумат [ўзбекистонликларнинг дронлардан эркин фойдаланувига] чекловларни киритган”. Эмишки, “масалан, биз ҳозир ҳаммага [дрондан фойдаланишга] рухсат бериб юборсак — бу қурилмалардан фойдаланиш маданияти ҳали биз тасаввур қилган даражада эмас — қўпол қилиб айтганда, одамлар бир-бирини уйида қилаётган ишларини ҳам дронлар орқали Фейсбук ёки бошқа тармоқларда эфирга қўйиб юбориши мумкин”.

Ҳа бу ўзбекистонликлар дронлардан ҳали тузук-қуруқ фойдаланиб кўрмаган бўлса, сиз маданиятлилар бутун ўзбекистонликларнинг дронлар масаласида маданиятсиз эканини қаердан била қолдинглар, деган қарши-савол берилибди, албатта. Ҳукумат қарори билан ташкил этилган ННТ вакили айтибдики, “Конституция билан белгиланган қонунчилик ташаббусига эга бўлган саккизта субъект бор, парламент ҳам ишлаб турибди. У ерда прогнозлаштириш, яъни олдиндан кўра билиш, деган масала ҳам бор. Масалан, касални даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул, деган принципдан келиб чиқиб, мана шу масалалар тартибга солинади”.

Оббо, шоввозлар-эй! Прогнозлаштиришни биларкан-ей булар, прогноз қилганда ҳам “касални даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул” деб ҳаракат қиларкан-ей! Демак, ташқи қарз масаласида ҳам, бюджет тақчиллиги масаласида ҳам ва бошқа ҳар хил нозик масалаларда ҳам шундай “касалнинг олдини оладиган” прогнозлар қилиб қўйишгандир, хойнаҳой. Қойил, оббо, азаматлар-ей!

Лекин мен бизни яна бир бор маданиятсизга чиқаришганидан сал ранжидим. Эркин сайлов қилайлик дейилса – “одамларимиз ҳали тайёр эмас”, “шарқона” эмас, шу нормал демократия қилайлик энди дейилса – яна “одамларимиз ҳали тайёр эмас”, мана энди одамлар дронлардан бемалол фойдаланаверсин, ўрганиб тураверсин одамларимиз шу матоҳни ишлатишни ҳам, Худо сақласину, ахир бир кун фойдаси тегиб қолар дейилса – бу сафар ҳам “одамларимиз ҳали тайёр эмас”. Бу гаплар авваллари давлат амалдорлари томонидан айтиларди, энди нодавлат амалдорлар томонидан ҳам айтиляпти.

Бир нарсага ҳайрон қоламан-да – бу “касалнинг олдини олгучи” “маданиятли” давлат ва нодавлат амалдорлар қаердан келган? Ойдан тушганми ё Россиядан импорт қилинганми? Ҳаммаси ўзимизники, тоза маҳаллий “маҳсулот” шекилли? У ҳолда қандай қилиб “ҳеч қачон ҳеч нарсага тайёр бўлмаган” “маданиятсиз” ўзбекистонликлар орасидан бундай “маданиятли” амалдорлар чиққан?

Ҳеч шубҳа йўқки, ўзбекистонликлар демократияга ҳам, эркин сайловларга ҳам, шунингдек, дронлардан эркин фойдаланишга ҳам тайёр. Ўзбекистонликларни у ёки бу нарсага тайёр эмас деб у ёки бу чекловларни ёқлаётганларни, у ёки бу ислоҳотларни кечиктираётганлар – биринчидан, улар ўзбекистонликларни ёмон кўрса керак, иккинчидан эса, айнан улар ҳар қандай янгиликка, ислоҳотга тайёр эмас, айбни ўзбекистонликларга тўнкамасинлар.

PS. Нодавлат амалдорга раҳмат барибир, ҳукуматнинг дронлардан қўрқувига доир тахминий асосни овоз чиқариб айтиб бергани учун. Дрондан эркин фойдаланиш бошланса, ўзбекистонликлар бир-бирининг эмас, асосан гуруч ичидаги курмак бўлган порахўр, коррупционер амалдорларнинг уйлари, дала-ҳовлилари, ер-мулкларида бўлаётган ҳодисаларни тармоққа чиқаришни бошлайди. Худди Россияда Навальний жамоаси зиддиятли амалдорлар, бойларнинг тити-питини чиқариб ташлагани каби. Хавотир шундан.

@MubashshirAhmad
💿 ILM FAZILATI

Bir kuni Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam masjid eshigi oldida shaytonni ko‘rib qoldilar
va: "Ey iblis! Bu yerda nima qilyapsan?" dedilar. Shayton: "Men masjidga kirib, namozxonning
namozini buzishni xohlayapman, lekin kirolmay turibman. Sababi masjidda uxlab yotgan kishidan qo‘rqyapman",
dedi. Shunda Muhammad sollallohu alayhi vasallam ajablanib so‘radilar: "Ey shayton! Ibodatdagi kishidan qo‘rqmasdan, g‘aflatdagi kishidan qo‘rqmoqdamisan?" Shayton aytdi: "Namozxon johil kishi, uning ishini buzish oson, lekin uyqudagi bu odam olimdir. Men agar bu johilning namozini buzsam, u olimni tezda uyg‘otib, namozini qanday tuzatishni so‘rashidan qo‘rqmoqdaman". Mana shuning uchun ham Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam): "Olim
kishining uyqusi johil odamning ibodatidan afzaldir",
deganlar ("Minhajul mutaallimiyn").
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam) aytdilar:
Kim ilm egallashni xohlasa, unga besh xislat
kerak bo‘ladi:


1. Kechqurun hech bo‘lmasa, ikki rak’at nafl namoz o‘qishi.
2. Doim tahoratda yurishi.
3. Zohiri va botinida taqvo bo‘lishi.
4. Taomni ibodatga quvvat uchungina yeyishi.
5. Misvok ishlatishi.


➡️"Durratun nosihiyn" kitobidan Foydali deb bilsangiz, yaqinlaringizga ulashing.

@Mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қайси йўлни танлаймиз: дунёвий ёки диний?» Ташқи таъсир, илмсизлик, хатолар ва натижа

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 14-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/YUwAVW8z7sU

©️Azon Global
Саид Комил Муҳаммад Карим ёзяптилар.

Ахборот пропагандаси ва у орқали инсонларни манипуляция қилиш шу қадар кучли техникаки, ундан Чингизхон жуда унумли фойдаланган. Моғул қўшинлари аксар шаҳарларни урушсиз таслим олган ёки аҳолисини ўзи келмасиданоқ қўрқитиб бўлган.

Гўёки Чингизхон ўта қудратли ва ҳамма унга хизмат қилади. Мана шу ишонч одамларни у томонга оғдириб кетаверган. Хоразмшоҳлар давлати илк бор 1219 йилда Чингизхон билан учрашган бўлса, Жалолиддин то 1233 йилгача султонлик қилган. Унинг охирги мулки Грузия бўлган.

Хоразмшоҳ аскарлари Жалолиддин ўлимидан кейин ҳам минтақада таъсир кучига эга бўлган. Хоразмшоҳнинг қаҳрамон қўшинларининг охирги хайрли иши Салоҳиддин айюбийдан кейин Қуддусни иккинчи бор салибчилардан қутқариш бўлган. 1243 йилларда хоразмшоҳ аскарлари салибчиларни Қуддусдан қувиб чиқарган.

Заволли Жалолиддин шунча муваффақиятига қарамай, бирорта мусулмон қўмондон ёки амир у билан бирлашишни истамаган. Бунга Чингизхоннинг «аламли азоби» сабаб бўлган. Агар бирлашганида эди, балким Чингизхоннинг ўзи аламли азобга кетган бўларди.

Бугунги кунда ҳам биз ана шундай ахборот пропаганда қурбони бўляпмиз. Бундай ахборот-пропогандаси Ғарбнинг қаршисидаги тарафга нисбатан муваффақиятли қўлланиляпти.

Бу пропаганда қарши тарафнинг ўзига ишончини сўндириш ва ҳаракатсизлантиришга қаратилган.

Бугун ана шундай пропагандаларни очиб бериш керак. Ки эртага биз ватанни ҳимоя қилаётганда ўшандай пропаганда қурбони бўлмаслигимиз учун.

@MubashshirAhmad
Ёдда тутгилки, жаннат аҳли Аллоҳни зикр қилмаган соатга афсусланганчалик бирор нарсага афсусланмайди.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
2024/10/06 09:18:51
Back to Top
HTML Embed Code: