Telegram Web Link
Тўқлик - қалбни қотиради, танани оғирлаштиради ва зеҳнни ўтмаслаштиради.

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

@MubashshirAhmad
Faiziddin Mu'min ёзяптилар.

Навқирон давримда болали бўлолмаётганлар ҳақида эшитсам, нима қилибди маззаю, ҳалақит берадиган ҳеч ким йўқ, жуфтлик уйқуга тўйиб, ишлаб пул топиб яйраб яшаб юраверади, насиб қилган бўлса бўлади бўлмаса нимаси фожеа дердим.

Энди ёшим улғайган сари фарзанд нақадар муҳимлигини англаяпман. Айниқса, Европада ёлғиз қолиб, катта ҳувиллаган уйда бир ўзи иҳоталаниб қолиб, хабар оладиган ҳеч кими йўқ, дўстлари билан ҳам алоқаси узилган қарияларни кўравериб серфарзанд бўлиб уларни иймон ва ислом билан тарбиялашдаги машаққатларга мардонавор чидаш керак экан деяпман.

Болаларингиз сал катта бўлиб ўзини эплаб сизга дастёр бўлиб қолса, ўзини ўзи чўмилтириб, кийимларини ювиб, овқатини ўзи қилиб, сизга ҳам чой дамлаб овқат тайёрлаб беришини кўриб, алҳамдулиллаҳ яхшиям эртароқ кўрганим деб қоларкансиз.

Англияда олдин яшаган жойимдаги қўшнилар аҳволини эшитиб маҳзун бўлдим. Бирин кетин ёлғизликда вафот этибди, ўзини эплолмайдиган ҳолга келганда қариялар уйига олиб кетишибди. Болалари ўлганда келибди. Шунча қийналиб ишлаб ипотекасини тўлаган уйлари ҳувиллаб қолибди, уни сотиб болалари ота-онасининг қариялар уйи хизмати учун тўлайди, ортганини бўлишиб олади.

Мана шундай аянчли оқибатдан паноҳ сўрайман. Аллоҳ асрасин, умримиз охирини ҳам гўзал қилсин.

@MubashshirAhmad
"Ўзи билан нажот манбаи бўла туриб ҳалок бўлганнинг ҳолидан ажабдаман", дедилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. "У нима?" деб сўрашганди: "Тавба ва истиғфор" дея жавоб қилдилар.

@MubashshirAhmad
Дунё тўғрисида розилик, зоҳидликдан яхшироқдир. Чунки рози банда ўз даражасидан ортиғини истамайди. 

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Гарчи бу Рамазон ҳайити Ғазойимиз туфайли татимаётган бўлса-да, Аллоҳдан бутун дунёга тинчлик, Ғазога нусрат сўраб, Сизларни бу байрам билан табриклайман!

Аллоҳдан Рамазонда бажарган амалларимизни қабул қилишини ва кейинги ҳайитларимиз ҳақиқий хурсандчилик бўлишини сўрайман!

@MubashshirAhmad
Исроил мудофаа кучлари собиқ штаб бошлиғи Гади Эйзенкот:

ҲАМАС шафқатсиз, мослашувчан, қўлга тушириб бўлмайдиган ва мустаҳкам душман бўлиб, унинг кучи икки қисмдан иборат:

Исроил можароси тажрибаси билан сайқалланган мустаҳкам сиёсий қанот. У зарбаларни юмшатиш ва воқеалардан ўз манфаати учун фойдаланишда катта тажрибага эга.

Ва Иззаддин ал-Қассам бригадаси шаклидаги ҳарбий қанот. Ҳозирда Исроил армиясига нисбатан заиф ҳарбий салоҳиятига қарамай, дунёдаги энг қудратли армияларда етишмаётган ҳарбий тажриба ва тактикага эга. Жанговар таълимоти ўта кучли, уларнинг луғатида "мағлубият" сўзи мавжуд эмас.

© Голос Палестины

@MubashshirAhmad
Лут алайҳиссаломнинг бузуқи қавми ўз мухолифларини шундай таърифлаган эди:
"Уларни (яъни, пайғамбар Лут ва тобеъларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан". ("Аъроф" сураси, 82-оят).

Улар бу гапи билан АҚШ президентидан кўра ростгўйроқ ва ҳаёлироқ экан. Байден биржинслилар ҳақида гапира туриб: "Бу муҳаббатнинг ғалабасидир", деди.

@MubashshirAhmad
Замонимиз мўғуллари бостириб кирмасдан олдинги ва кейинги Ғазодаги айни бир макон.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийянинг уч ўғил ва бир қанча набиралари шаҳид бўлди. Видеода бу фожиа ҳақидаги хабарни олган Ҳанийянинг ўзини тутиши тасвирланган. У: "Аллоҳ осон қилсин", дея дуо қилиб, фаолиятида давом этган.

Изоҳ сиздан.

@MubashshirAhmad
ҲАМАС лидери Исмоил Ҳанийя бугун уч ўғил ва бир қанча набиралари шаҳид бўлгандан кейин қуйидагича баёнот берди:

- Аллоҳ таолога фарзандларимни шаҳид қилиш билан шарафлантиргани учун ҳамд айтаман.
- Биз бу оғриқ ва қонлар билан халқимизнинг, ғоямизнинг ва умматимизнинг орзулари, келажаги ва озодлигини барпо қиламиз.
- Шаҳид фарзандларим замон шарафини, макон шарафини ва хотима шарафини баробар қозонишди.
- Босқинчиларга айтамиз: "Бу қонлар бизнинг принципларимиз ва еримизни мустаҳкам ушлашимизда саботимизни янада зиёда қилади".
- Душман қотиллик, вайронагарчилик ва қувғин билан ололмаган нарсаларини музокараларда ҳам ололмайди.
- Фарзандларимизнинг қони Қуддус ва Ақсо озодлиги йўлидаги қурбонликларимиздир.
- Қурбонликларимиз қанчалик катталашса ҳам олдимизга қўйган мақсадлардан заррача чекинмаймиз!

Манба: Al-Jazeera

@MubashshirAhmad
Ҳасан Басрий айтадилар:

Кўпинча охират талаб қилганга дунё келганини кўрдик. Лекин дунё талаб қилганга охират келганини кўрмадик.

@MubashshirAhmad
Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни, шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ.

("Аҳзоб" сураси, 23-оят).

@MubashshirAhmad
Ўлим подшоҳларнинг Подшоҳи ҳузурига расмий чақирувдир.

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad
«Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…»

Мааъуун сураси тафсири. «Софватут-Тафосир»дан дарслар, 12-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/E5G1wkg0kFw

©️Azon Global
Ёмонлик ва гуноҳнинг юзда қоралиги, қабр ва қалбда зулмати, баданга заифлиги, ризққа нуқсони ва халқ қалбида нафрати бор.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad
"Ҳалолнинг ози ҳам етади. Аммо ҳаромнинг кўпи етмайди".

@MubashshirAhmad
"Ҳаётингизни бойларнинг ҳаётига солиштиргунча, ибодатингизни тақводорлар ибодати билан таққосланг!

Дунё фоний, охират эса боқийдир".

@MubashshirAhmad
Монополия ҳақидаги бир ҳафталик
жанжалнинг хулосаси:

Айбдор: "Майли, қўймадинглар, сизлар мени тушунмаганинглар учун кечирим сўрайман!"

Монополия бўлса, бир чеккада тиржайиб, устимиздан кулиб ўтирибди.

@MubashshirAhmad
2024/10/06 11:24:25
Back to Top
HTML Embed Code: