Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Аёллар ҳам таровеҳ намозини ўқишадими? | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Причины падения Мусульманского Величия

"Свидетель века", 2 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/d_U-QDjGrtA

©️Azon Global на русском
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазонда_яшаймиз

Гуноҳларнинг ҳаммасига нисбатан шаҳватларнинг синиши| "Рамазонда яшаймиз" кўрсатуви 9-дарс. Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Forwarded from Muzaffar Yo‘lchiboyev
Kibrni sindirishning sodda siri

Kibrning mustahkam devorini yiqitishning oson,
sodda usuli bor

Bu — Masjid eshigi oldidagi poyafzallarnini tartibga solish

Juda oson a ? To‘g‘rimi ?

Shunday qilib, kibrni sindiruvchi bu kichik amal, insonning butun tabiatini o'zgartirishi mumkin. Masjidda poyafzalni tartibga solib, biz nafaqat jamiyatimizdagi o'zaro hurmat va odob-axloq me'yorlarini mustahkamlamaymiz, balki shu bilan birga, o'zimizni ham yuksaltiramiz.Ko'ngilni ham, ruhni ham.

Keyingi gal boshqa usullari bilan bo‘lishaman



yuksak parvoz tilab!
Muzaffar Yo‘lchi
@muzaffaryulchiboev_blog
Forwarded from UZBKATURA 🇺🇿
Bunday "fikrlarni", sof filtratli inson hech qachon qabul qilmaydi

@uzbkatura
Юқоридаги иккита канал қадриятли ва мазмунли. Кузатиб туринг!

@MubashshirAhmad
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг الي كل فتاة تؤمن بالله “Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир қизга” номли рисоласининг муқаддимаси. (“Атлас иштон”га алоқаси бор)
Зарарли нарсанинг баъзан фойдали томони ҳам бўлади. Баъзан бир мақсадда қилинган иш кутилмаган акс натижа беради.

Таниқли ёзувчилардан бири машҳур номдор газетада ислом динида эркак ва аёл ўртасидаги масофа, ҳижоб ва сатри аврат каби тушунчаларни йўққа чиқариш мақсадида бир мақола ёзади.
Унда одамларни ҳақиқатдан чалғитиш учун яроқли деб, ўзича чигал ва ноаниқликлари бор деб ўйлаган айрим (исломга оид) далилларни келтиради.
Лекин ўша мақола, ёзувчи кутмаган ва газета ноширлари ўйламаган акс натижа беради.

Натижада аксар муслмонлар айни шу аҳамиятли мавзуда анча сусткашликка ва бепарволикка йўл қўйганликларини англаб қолишади. Ҳақиқий содиқ муслима аёл-қизлар ўзаларининг ҳақларида илоҳий ҳукмлар ҳақиқатига қизиқиб қоладилар.

Яъни улар қандай кийинишлари, сатри аврат қай даражада бўлиши ва эркак – аёл ўртасидаги алоқларнинг асли қандай бўлишига эътиборлари ортади.
Кўплаб муслмон ёзувчилар Аллоҳнинг китоби, Росулуллоҳнинг суннатларида келган ва мужтаҳид имомлар иттифоқ бўлган ушбу сатри аврат мавзусида китоблар нашр қилдилар.

Мана шу кичик бир рисола ҳам айни шу сабаб билан битилган эди. (Рамазон Бутийнинг “Ила кулли фататин туъмину биллаҳ” рисоласи)
Ҳар доим ҳақиқатнинг ўз нишонаси бўлади. Ҳақиқат излаган ҳар қандай инсон уни таниб олади.

Шунингдек, ботилнинг ўзига хос беқарорлиги ва қинғирликлари борки, қанчалар ҳақиқат либосига бурканиб товланмасин, уни фаҳм ва фаросат эгалари тез илғайдилар.

Ҳақиқат доим ақлга хитоб қилади. Ботил эса нафснинг рағбатлари томон хуфёна суқилиб киришга уринади.
Ҳақ инсонлар билан ўзаро далил ва очиқ равшан ҳужжатлар асосида муомала қилади. Аммо ботил эса одамларнинг нафсига кириб бориш учун карикатура, масхара каби ёлғон-яшиқ нарсалардан фойдаланади.

Ҳақиқат нафсга оғирроқ ботсада, ҳеч қандай яширин ғараз, махфий муддаосиз ёруғ юз билан тик боқади. Ботил эса нафсга ёқимли ва енгил туюлсада, ичида яширин ғаразни кўзлаб ҳийла найранг билан иш тутади.

Ботилнинг қийинчиликларидан яна бири шуки, унинг соҳиби ўзи келтираётган далиллари сохта ва пуч эканини ўзи ҳам билиб туради. Одамларни эплаб-сеплаб ишонтиришга уриниб кўради.

Ҳурматли китобхон! Сизга асални ёмон кўрсатиб, уни жирканч бир нарса сифатида таърифлашни қоил мақом қилиб бажарган инсон, фасоҳат ва балоғат бобида моҳир бўлиши мумкин. Лекин шу нарса аниқки, у сизни ҳақиқатдан чалғитмоқда.

Шу билан бир қаторда, бежирим, чиройли косадаги тотли шароб ичида яширин захар борлигидан огоҳлантирган инсон сиз учун холис ҳақиқий дўстдир.
Ҳулоса сифатида айтаманки, ҳақиқат ғолиб эканининг бир исботи ушбу китобнинг минглаб нусхаси тўрт ой ичида ўз эгаларини топди. Яна қанчалари унинг қайта нашрини интиқлик билан кутиб турибдилар.

Аллоҳ ва унинг Росулига чин иймон келтирган қизлар, гарчи ўзлари ҳижобда бўлмасалар-да, унда ёзилагн ҳақиқатларни эътироф қилдилар. Ўзлари ўша ботилга асир бўлсалар-да, уни рад этдилар. (муқаддима бир оз тасарруф билан таржима қилинди ва шу ерда тугади.)

Яқинда “атлас иштон” томонидан айтилган гаплар ҳар бир иймонли кишини изтиробга солди, иймонини бир тирнаб ўтди.

Чунки у ҳар қандай соғлом табиъат эгаси қабул қилаолмайдиган нақадар жирканч ва нафрат уйғотувчи сўзларни хотиржам ва намойишкорона айтди.
Аммо юқорида Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ айтганларидек, бунга ўҳшаган ботилга чорловчи баччалар ҳар доим ҳам бўлган.

Аммо улар харчанд чийилламасин, ҳеч қачон кўзлаган мақсадига эришолмаган ва эришолмайди ҳам. Бу билан улар ўзларининг ичидаги ислом динига бўлган қалбий тангликларини, ҳасад ва ғаразлари борлигини эълон қилган бўлади холос.

Ўз номуси ва иффатини сақлаган Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган муслима опа-сингилларимизга таъсир қилаолмаслиги аниқ.
Аксинча инсон бу қадар разил чақириқларни эшитганда ўзидаги иймон неъматининг қадр-қимматини яна бир бор ҳис этади.
Аллоҳга бўлган ҳамду саноси ортади. Иффатли аёлнинг қадри нақадар улкан! Номусли аёлнинг ҳаёси нақадар гўзал! Шу ўринда Росулимиз алайҳиссаломнинг бир ҳадислари ёдимга тушди:

“Ибн Ҳиббон ўз саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб қуйидаги ҳадисни келтиради:
«Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, рамазон рўзасини тутса, номусини (бегоналардан) сақласа ва эрига итоат этса, унга: жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кир!-деб айтилади.”
Иффати ва номусини сақлаган муслималарга жаннатлар бўлсин.....

© Sayyidahmad Saydaraliyev

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрли ҳолатлар | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазонда_яшаймиз

Кам ухлаш ва вақтимиз баракали бўлиши | "Рамазонда яшаймиз" кўрсатуви 10-дарс. Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Ғазо фалокати замонида яшаган қўрқоқ ва орсиз мусулмонлар ўлароқ тарихга киряпмиз.

@MubashshirAhmad
#‎Манзиллар

Бировга ёмонлик қилган унинг кўзига кўринмай юради. Аллоҳга гуноҳ қилганнинг ҳам ҳоли шу. Фарз ибодатларни минг хижолатла тугатиб оладида, нафлларини тўхтатади, кўринишга уялиб. Қаерга яширинмасин кўрадиган Зот эканига иқрор бўлсада, Ҳузурига чиққани бети чидамайди.
Қанчалар разолат бу гуноҳ деганлари..

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Рўзада олдин каффоратни адо этиш керакми ёки қазони? | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
"Сўз эркинлиги ортидаги фитна".

Журналист Abror Zohidov , шоир Алишер Назар ва журналист Rahmatillo Isroilovлар билан муҳим суҳбат.

Ҳавола:➡️ https://youtu.be/HSxgK9qlUm0
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазонда_яшаймиз

Доимий ибодат қилишни нима осонлаштиради? | "Рамазонда яшаймиз" кўрсатуви 11-дарс. Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
G'azzada har kuni terakt va kamida 50tadan oshiq odam öldirilmoqda

Abdulaziz Shermuhammad саҳифаларидан

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Мен тумандан шаҳарга қатнайман рўзада бироз қийналяпман, маслаҳат берсангиз... | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Оила институтига таҳдидлар. Ахлоқсизлик балоси

Таҳлилчи Жамшид Муслимов билан суҳбат

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/pz4B5mYNsKQ

©️Azon Global
Уламолардан бирлари айтадилар: “Дунёда жаннат аҳлининг неъматига ўхшайдиган биргина нарса бор. У ҳам бўлса тунда сажда аҳлининг қалбларида муножотлари ҳаловатини топишларидир”. 

Яна бирлари айтадилар: “Муножот лаззати дунёники эмас. Балки у жаннатдан бўлиб, Аллоҳ таоло уни дўстларида намоён қилади. Бошқалар буни ҳис этмайди”.
Ибн Мункадир айтадилар: “Дунё лаззатидан фақат уч нарса қолди: тун қиёми, дўстлар дийдори ва жамоатда намоз ўқиш”.

Орифлардан бирлари айтадилар: “Аллоҳ таоло саҳар пайти уйғоқлар қалбига боқади ва уларни нурлар билан тўлдиради. Бу нурларнинг манфаати қалбларига қайтади, улар ёришади, сўнг қалбларидаги офият ғофиллар қалбига таралади”.

Ҳужжатул-ислом, имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Иҳяу улумид-дин" китобларидан

@MubashshirAhmad
Кечаги терактда Россиянинг қўли бўладими, Американингми ва ёхуд ИШИДнингми, ва ҳатто Украинанингми, барибир ютқазадиган ва зарар кўрадиган фақат биз - мусулмонлар бўламиз.

Доимгидек ўйинда ачинмай қурбон бериладиган пиёдалар фақат бизмиз.

@MubashshirAhmad
2024/10/06 21:20:53
Back to Top
HTML Embed Code: