Telegram Web Link
Истибдод (диктатура) жамиятнинг қолоқлигидан, тарих қаърига чуқур қулашидан ва шуро* татбиқини истамаслигидан юзага келади. Фиръавннинг қавми ҳам шурога писандсиз бўлиб, у золимга том итоат қилгани туфайли, истибдод ва зулмнинг сабабчиси Фиръавн эмас, балки қавмнинг ўзи бўлган дейилади.

Бунга Қуръони карим шундай ишора қилади:
"Бас, у (Фиръавн) қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар. Чунки улар фосиқ қавм эдилар." ("Зухруф" сураси, 54-оят).

Ҳаётида шурони татбиқ қилмаган миллат Қуръон ҳукмига кўра фосиқ бўлади.

****
* Шуро - маслаҳат, машварат ва кенгаш. Ҳозирда ҳақиқий фаолият юритадиган парламент, мажлис ва кенгашларга тўғри келади.


@MubashshirAhmad
Либерализм моҳияти

"Тафаккур чизгилари" телеграм каналида либерализмнинг моҳиятига ишора берилибди:

Бугунги (гуманистик) либерализмнинг ҳақиқатни икки хил кўриши ва бир ёқлама эканининг сабаби унинг тарихига бориб тақалади. Масалан, Либерализмнинг асосчи оталаридан ҳисобланган Рене Декарт умумий ахлоқнинг асоси қилиб саховатни олган. Лекин, бу сахийлик инсоннинг шарафи ва қадр-қиммати билан боғлиқ. Бу шуни англатадики, сахийлик ва саховатни ўзининг ажралмас вазифаси деб биладиган модерн инсон одамларга уларни сортга бўлиб, танлаб муносабатда бўлади — ёрдам беради ёки четлаб ўтади.

Бунда фақат шараф соҳиби бўлмиш олий ирқларгина ёрдам, саховат, мурувват, ҳурматга муносиб кўрилади. Бошқалар паст ирқ сифатида эътибордан четда қолдирилади ёки шунчаки зулмга дучор этилади. Бу ўша буюк умумбашарий Маърифатпарварликдан бевосита мерос бўлиб қолган ахлоқ тамойилидир. Аслида инсонларни севиш ва қадрлашга асосланган бу ахлоқ кейинчалик нафрат, қаҳр ва агрессия билан уйғунлашиб кетади.

Деспотик социализм — йигирманчи аср коммунизми мана шундай фожиали эврилишга ёрқин мисол бўла олади. Достоевский буни жуда аниқ тарзда башорат қилган: чекланмаган эркинликдан бошланган ҳаракат охир-оқибат чекланмаган деспотияга (зулмга) айланиб кетади.

@Tafakkur_chizgilari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазонда_яшаймиз

Қалб мулойим ва мусаффо бўлишлиги | "Рамазонда яшаймиз" кўрсатуви 6-дарс. Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
​​#‎Муножот

Парвардигорим, муҳаббатингни менга нарсаларнинг энг маҳбуби қилгин! Сендан қўрқишни мендаги нарсаларнинг энг қўрқинчлиси қилгин! Мендан дунё эҳтиёжларини Ўзингга йўлиқиш шавқи ила кесгин! Агар дунё аҳлининг кўзларини дунё билан қувонтирсанг, менинг кўзларимни ибодатинг ила яшнатгин!

@MubashshirAhmad
Гуноҳнинг сассиқ ҳиди, айниган таъми бўлади. Гуноҳкор унинг ҳиди ва таъми туфайли солиҳ амаллар мазаси, лаззати ва ҳаловатини сезмайдиган, туймайдиган бўлиб қолади.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодировнинг қатъий муносабати учун ташаккур. Айниқса унинг сиёсатчи ва вице-спикер ўлароқ бундай аниқ гапириши ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Лекин мени кўпроқ Навбаҳор Имомованинг саволлари ўйлантирди. Халқимиз қадрияти устида лабини ялаб, қўлини ишқаб турган капиталист янглиғ кўрдим уни. Саволларига бир эътибор беринг-а.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Бурнига дори сепса, рўзаси очиладими | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазонда_яшаймиз

Қалбнинг синиқлиги, нафснинг хорлиги нима билан юзага келади | "Рамазонда яшаймиз" кўрсатуви 7-дарс. Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Аллоҳнинг бошқа аҳкомлари: таъқиқ ва рухсатларидан кўзланган мақсад инсонга манфаат жалб қилиш ва ундан зарарни даф қилиш.

Бунинг барча исломий аҳкомларда текшириб тадқиқ қилиб текшириб кўришингиз мумкин. Натижа айтганимиздек бўлади.

Гапимизга жавоб берамиз.

@MubashshirAhmad
Давомий тўқ юриш экологик муаммолардан ҳам хавфлироқ – биолог олим

Ҳозирги кўпчилик касалликларнинг сабаби... инсоннинг очликни ҳис қилмай қўйганидир! Инсон учун экологик муаммолардан кўра давомий тўқ юриш (бунинг ортидан келиб чиқадиган ортиқча вазн, семизлик эмас) хавфлидир. Очликнинг сиз билмаган фойдалари - албатта ўқинг!

Батафсил: https://azon.global/715

©️Azon Global
Аввал аёл эркак ўртасида эркин муносабатлар тарғиб қилинди. Кейин бузуқлик. Сўнг бир жинсли алоқалар.

Инсон хоҳиш истагининг чегараси йўқ.

Исломнинг жинсий муносабатларига муайян чегаралар қўйишининг сабабларини энди англаган бўлсангиз керак.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ғарбда яшаб, болам дини ғариблашди". Ғарбга кўчган оилалар фарзандларининг катта қисми ўз динларини тарк этишмоқда.

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Мусофир инсон рўза тутиши керакми? | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуллик психологияси: «СССР яхши эди!»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 10-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/pMftw-J5aQg

©️Azon Global
«Ихлос» сураси тафсири ва нозил бўлиш сабаби

«Софватут-Тафосир»дан дарслар, 6-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/TmOhTnvTp5o

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазонда_яшаймиз

Аллоҳнинг синовлари ва келажакда бўладиган азобларини унутмаслик, очликнинг фазилати | "Рамазонда яшаймиз" кўрсатуви 8-дарс. Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Исломчалик мустабидларга қарши азоб қамчисини ниқтаган, эътиборларини соқит қилган ва бош кўтаришга ундаган динни билмайман.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Ҳаммаси ё аксари истибдод аламини ҳис қилмаган миллат озодликка ҳақли эмас.

Абдураҳмон Кавокибий

@MubashshirAhmad
Мустабид раийятни ҳеч қачон илм билан мунаввар бўлишини истамайди. Чунки илмнинг ҳар қандай ҳокимиятдан кучли ҳукмронлиги бор. Шу сабабли истибдод ва илм ўртасида доимий ва изчил кураш кетади.

Абдураҳмон Кавокибий

@MubashshirAhmad
2024/10/06 23:27:00
Back to Top
HTML Embed Code: