Telegram Web Link
Вужудимиз зўрға тўплаган тоатларни, тилларимизнинг тойиши йиқиб ташлайди.
Сукут ва кўрмаганга олиш бўлса пайғамбар ва солиҳлар йўли.

Шунинг учун ё яхши гап сўзланг ёки сукут этинг.
Кишининг омонлик ё ҳалокати икки лаби ўртасидадир.

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
- Йиғлаяпсанми? - дейишди.
- Кўзёшини билмаган, инсонийлигини изласин, - дедим.
- Йиғлаш аёллар иши, - дейишди.
- Йиғлаш ҳамманинг иши. Илло аёлларнинг ёши кўпроқ кўздан келади, эркакнинг ёши доим қалбдан чиқади, - дедим.

Абу Лайс Заҳроний

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
БИЗНИ КЎР ҚИЛИБ ҚЎЙИБСИЗ, ДЕБ АЙТ!

Раҳматли опоқдадам дин даъватида дангал киши эдилар. Бизга тарбия бериш ва насиҳат қилишдан ортиб, қўни-қўшнилар болаларига ҳам турли кўринишда панд-насиҳат қилиб турардилар.

Бир марта масжиддан қайтаётганларида кўчада ўйнаб юрган, 6-7 ёшли болалардан шаҳодат калимасини бирма-бир сўраб чиқдилар. Улардан бири иймон тасдиқи бўлган калимани айтиб беролмади.

Шунда опоқдадам : "Бизни кўр қилиб қўйибсиз экан", деб отангга айт! Ким "Ла илаҳа иллаллоҳу"ни билмаса, дунёдан кўр ўтади!! Эртадан уйга чиқ, кўзингни очаман", дедилар. Шу тарзда болаларни "Муаллими соний" ҳамда дин асосларидан саводини чиқарардилар.

Раҳматли опоқдадам асримиз илк ўнйиллигининг хатарли кунларида, Наманганнинг яёв ва велосипедда ҳовлимизга келиш мумкин бўлган ҳудудларидаги болаларнинг аксарини мана шу равишда саводини чиқарганлар.

@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар

Агар денгизга мўмин ва кофир тушиб кетса, сузишни билган қутулиб қолади. Сабаби Аллоҳ жоҳилларнинг ёнини олмайди. Билмас мусулмон чўкади, билимли кофир қутулади.

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad
То аниқ бўлмагунча биродарингиз ишини энг эзгуси ҳисобланг. Мусулмондан чиққан сўзни яхшиликка йўймоққа йўл бор экан, ёмон деб гумон қилманг.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@MubashshirAhmad
Ота ўзининг кўр қизи учун шоколадга брайл ёзувида "Сени яхши кўраман" деб ёздирибди.
"Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" (Исро сураси, 24-оят).

http://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Имом Аҳмад имом Шофиъийнинг фарзандига деди: "Отанг - ҳар тун саҳар чоғи ҳақларига дуо қиладиганим олти кишининг бири".

Ибн Жавзий, "Сайдул хотир"дан
---
Бизнинг Аҳмаддек дўстимиз борми?!

@MubashshirAhmad
Мен оддий инсонлар борлигига ишонмайман. Балки ҳар бир инсон истеъдодли, деб ҳисоблайман. Уларнинг оддий бўлиб қолиш сабаби, ўзларидаги истеъдодни кашф қилишдан ғафлатда эканликларидир.

Улар ўзлари ўзларини адаштирадилар. Ўзларини изланиш машаққати ва синаш меҳнатига мажбурламайдилар.

Мустафо Маҳмуд, "Тун тундаликлари" китобидан

@MubashshirAhmad
Умар ибн Абдулазиз: "Жим турган ҳолингизда одамларни Аллоҳга чақиринг", дедилар.
- Қандай қилиб?
- Ахлоқингиз билан.

@MubashshirAhmad
Ҳар қандай мустамлакачилик ҳикоясидан олдин мустамлака бўлишга муносиб миллат ҳикояси бўлади.

Молик бин Набий

@MubashshirAhmad
Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким тунда (ибодат билан) туришини узоқ қилса, Аллоҳ Қиёмат куни (ҳисобга) туришини осон қилади".

@MubashshirAhmad
Бизни гуноҳлар кучсизлантиради, гуноҳлар синдиради, гуноҳлар мағлуб этади..
Аслида кучлимиз, мустаҳкаммиз, ғолибмиз.

@MubashshirAhmad
АҚШ, Россия, Хитой — хавф қаердан?

АҚШ ҳам Марказий Осиё давлатлари суверенитетини дастаклаш баҳонасида яна катта ўйинга қўшилди. Аммо бу ўйинда ҳозирча Москва ва Пекиннинг қўли баланд. Марказий Осиё амалда боши берк кўчага кириб қолган.

Томоша қилинг 👈

©️Azon Global
Атиргул ёнидан ўтар бўлсанг уни қучиб қўйгин.
Зеро силаи раҳм вожибдир!
---
Силаи раҳм - қариндошчиликни узмаслик, уни маҳкамлаш.

http://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
(Ўзимизнинг наздимизда) солиҳ амал қилсак, Сендан савоб умид қиламиз. Гуноҳимизни эса кечишингни сўраймиз. Ўтакетган суллоҳмизда!

Аммо не қилайликки, ҳолимизга шу ярашади. Чунки Сен Оламлар Парвардигори, биз эса кичик бир яратганингмиз. Саховатпеша бойдан тиланаётган хира тиланчидан-да тубанмиз.

Сен Бой, биз фақир, Сен Қодир, биз ночор, Сен саховатли, биз муҳтож. Шундай экан, биз суллоҳ-нотавонларга Ўзинг марҳамат қил! Эшигинг тагида турган гадойни ноумид қайтарма!

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
АҲДГА ВАФО ШУНЧАЛИК БЎЛАР!!

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумо оталари билан бирга Мадинага, азиз Пайғамбар соллаллоҳу анҳунинг зиёратларига отланишди. Қурайш кофирлари уларни йўлда тутиб олишди ва то Мадинадан ортга қайтишга, ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргаликда жангга чиқмасликка келишишмагунча уларни қўйиб юборишмади.

Улар Мадинага келганларида Бадр ғазотига тайёргарлик кетаётганди. Шунда ота-бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан биргаликда ғазотга чиқишни хоҳлашди.

Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга бундай дедилар: "Ортга қайтинглар! Биз уларга берган аҳдимизга вафо қиламиз. Уларга қарши мададни эса Аллоҳдан сўраймиз!".
(Имом Муслим "Саҳиҳ"ларида ривоят қилганлар).


Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ!
Бу ривоятни ўқиган кунимдан бери ҳаяжондаман. Аҳдга вафо бўлса шунчалик бўлар!! Ваҳоланки;

1 - Мушриклар билан битимни у зот тузмаганлар. Лекин "аҳдимизга" деб оддий мусулмоннинг ваъдасини зиммаларига олмоқдалар.

2 - Асҳобларининг битимини ўзларига нисбат бериб "вафо қиламиз" демоқдалар. Дўстларимиз-мусулмонларга муносабатда бу таълимотга жуда муҳтожмиз шу кунларда.

3 - Ахлоқнинг юқори намунасини кўрсатиб бўлгач, эътиқоднинг ёрқин намунаси - Аллоҳга таваккулни очиқ намоён этмоқдалар: "Уларга қарши мададни эса Аллоҳдан сўраймиз!".

Мутолаа қилаётганим китобда* бундай гўзал ахлоқ намуналарига бот-бот дуч келаверганим учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нақадар буюк зот бўлганларини карра-карра ҳис қиляпман!

---
* Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Мақолоту Усмоний" китоблари.

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Гуноҳ қилганингиздан сўнг тушкунликка тушсангиз...

Томоша қилинг 👈

©️Azon Global
Душманларингнинг сўзларига ҳам жим туриб қулоқ тутгил. Айрим сўзларида сенга яширин ҳақиқатнинг бир бўлаги бўлиши мумкин.

Айман Ёғий

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Ҳамма қучиш ҳам муҳаббатдан бўлавермайди.

Айман Ёғий

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
УЛАМОЛАР КАМТАРЛИГИ

Аллома Ибн Абдулбарр Моликий ўзларининг "Ат-тамҳид" китобларида ёзадилар: "Кўпчилик шайхларимнинг шундай хотирлаганларини эшитганман: Ғозий ибн Қайс Мадинага келганларида имом Моликдан дарс эшитганлар, қори Нофеъдан эса Қуръонни ўтказганлар.

Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларига биринчи бор кирган пайтларида, Ибн Абу Зиъб ҳам масжидга кирадилар ва "Таҳийятул-масжид" намозини ўқимасдан ўтириб оладилар.

Шунда Ғозий у кишига қарата: "Эй сен! Тур, икки ракат намоз ўқи. Чунки икки ракат намоз ўқимай, масжидга салом бермай ўтириш жаҳолатдир", дейдилар ёки шунга ўхшаш қўпол гап гапирадилар.

Ибн Абу Зиъб ўрниларидан сакраб туриб, икки ракат намоз ўқидилар. Намозни тугатиб, ортларига суянмасларидан, атрофларини одамлар ўраб олдилар.

Бу ҳолни кўрган Ғозий хижолат, уят ва пушаймонликда қолдилар. Ибн Абу Зиъб ҳақларида одамлардан сўрагандилар: Бу зот Мадинанинг фақиҳ ва ҳурматли кишиларидан, деб жавоб қилишди.

Ўзларида йўқ Ғозий узрларини айтишга тутингандилар, шунда Ибн Абу Зиъб: "Эй биродар, ҳеч хижолат тортманг. Сиз яхшиликка буюрдингиз, биз эса итоат қилдик", дедилар.

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
2024/10/07 19:46:11
Back to Top
HTML Embed Code: