Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ўзи azon.global'да Umma Life ҳақида кўрсатув тайёрлашни режа қилиб турган эдик. Тармоқ ҳақидаги кечаги постимдан кейин лойиҳа раҳбарлари алоқага чиқишди. Umma Life ҳақида сўзлаб, ишлари билан таништириш учун ўз офисларига таклиф қилишди. Кўрсатувни биргаликда тайёрлашга келишдик.

Бу янги ва қадриятли тармоқ ҳақида ҳар томонлама маълумотларни шу кўрсатувда оласиз, иншааллоҳ. Унгача оз бўлса-да юқоридаги видео ила тармоқ ҳақида тасаввурга эга бўлиб туринг.

@MubashshirAhmad
‼️ Ғарбда яшаб болам дини ғариблашди

Томоша қилинг 👈

©️Azon Global
Истамбулнинг ҳар бир қадим масжидида кабутарлар яшаши учун шундай кичик уйчалар қурилган.
Меҳрибонлик ва шафқат Аллоҳга боғлайдиган арқон бўлган замонларда, биз мусулмонлар шундай эдик..

@MubashshirAhmad
Исломга хизмат қилган бўлсангиз, Аллоҳ учун қилдингиз. Бунинг учун даъво қилишингиз ёки бошқаларни ҳақоратлаб, лаънатлашингиз шарт эмас. Ўша хизматга сиз муҳтожсиз, дин сизнинг хизматингизга муҳтож эмас. Шундай экан бундан ғурурга кетманг, балки ёмон хотимадан қўрқинг.

Қолаверса, мўмин ахлоқи ва муомаласи билан ҳам исломга даъват қилади. Салафларимизнинг йўллари шундай бўлган. Аллоҳ ҳам севимли Пайғамбаримизни "Албатта сиз буюк хулқ устидасиз", деган бўлса, ўзлари: "Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим", деганлар.

Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга эргашиш даъвосида эканмиз, ўзимизни юқоридаги икки ойнада кўрайлик.

Феълни кўплик шаклида бераётганим, танбеҳ ўзимга ҳам тааллуқли.

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Юз йилдан кейин ер юзида бутунлай бошқа кишилар яшаётган бўлади. Бу сизни даҳшатга солмайдими?!

@MubashshirAhmad
Баъзи одамлар агар одатланиб қолганларига хилоф қилсангиз, сизни Аллоҳ ва Расулига хилоф қилди, деб ўйлашади. Бу тўғри иш эмас.

Аллома Абдуллоҳ бин Байя

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.

Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.
---
Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим. Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир.
Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!


https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Бир киши донишманддан: "Айбларимни қандай аниқласам бўлади?", дея сўради.
У шундай жавоб қилди: "Хотинингга унинг айбларидан бирини айт. Шунда у сенга сенинг айбларингни, яна оилангнинг, дўстларингнинг ва қўшниларингнинг, шунингдек айрим қўшни давлатлар аҳолисининг ҳам айбларини айтиб беради".

Айман Ёғий
---
Аммо ҳазил бу))

@MubashshirAhmad
Тўхтаб, сўнг қайтмаган жойларимнинг ҳаммасидан узр сўрайман.

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Мусулмонни қўрқитиш зулм ва ҳаром. Баъзи олимлар буни гуноҳи кабира санашган. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон мусулмонни қўрқитиши ҳалол эмас, деганлар. Бундан мазмундаги ҳадиси шарифлар бисёр.
Туни билан гўдаклар, қариялар ва хасталарни пақилдоғи билан безовта қилиб дайдиганлар, кўчада ўз хаёли билан кетаётганларни юрагини чиқараёзган безорилар буни билиб олишсин! Бундайларнинг байрами ҳам ахлоқига муносиб!

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Хорижга сафар қилиш мингта китоб ўқишга тенгдир.

Мустафо Амийн

@MubashshirAhmad
Рабиъ ибн Ҳайсам йўлдаги чиқиндиларни териб оларди-да, бу онамга ва мана бу отамга, дерди.
Яъни, ишининг савобини уларга бағишлар эди.

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Муаммо - зое қилган йилларингизда эмас. Балки умрингизнинг қолганида ҳам, дунёга айни тушунчаларингиз билан юзланмоғингиздадир.

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad
Қуръони карим мўъжиза эканининг яна бир далили- унинг маъносини тушунмаса-да, дунёда юз минглаб кишилар ёд олганидир. У 600 саҳифадан кўп бўлиб, уни ёдлаган ҳофизлар камдан-кам ҳолда адашадилар ва унутадилар.

Айтингчи, ўзи билмайдиган тилда икки саҳифа матн ёдлаган кишини сиз биласизми?!

@MubashshirAhmad
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Инсон қўлидан келиши мумкин бўлган энг оғир гуноҳни ҳам қилиб кўрдим. Лекин бу билан бахтиёр бўлиб қолмадим.

Борхес, шоир ва публицист

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Энг гўзал хилват..
Энг буюк суҳбат..
Имкони йўқ пайтда лаҳзани қозониб қолганингда.

@MubashshirAhmad
Ғазо майдон эгаларидан илк ҳикоя: Душманнинг бунчалар заифлигидан ҳайратга тушдик!

Ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл юз бераётган ҳодисаларнинг бевосита қатнашчиларига – жанг майдони йигитларига қулоқ беришдир. Биз бу мақолада уларни жанг майдонидаги мардонавор ҳимоя ва ҳужумлари туфайли “майдон эгалари” деган ном билан зикр қиламиз.

Томоша қилинг 👈

©️Azon Global
#Мутафаккирлар

Аллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссаломни Фиръавнга юборган пайтда у қонхўр, золим ва Худолик даъвосидаги киши эди. Аллоҳ ўз пайғамбарини унга кароматлар, мўъжизалар ва гўзал даъват билан юборди. Ва Мусо ва иниси Ҳорунларга У: "Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса", деди. (Тоҳа сураси, 44-оят).

Аллоҳга чақиришдаги Қуръоний дарс мана шундайдир.

Доктор Мустафо Маҳмуд

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Исломни янгилаш дегани - динни ўз ўрнидан одамлар истаган томонга кўчириш эмас, балки одамларни истак-ҳаволари доирасидан Аллоҳ рози бўладиган томонга ўтказишдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
2024/10/07 21:30:13
Back to Top
HTML Embed Code: