Telegram Web Link
Кейинги асрларда инсоният ўзини роса маданийлашгандек тутганди. Лекин ҳозир атрофимизда бўлаётган ҳодисалар унинг ҳали ҳам ёввойи эканини, юзига ниқоб тутиб юрганини кўрсатиб берди. Бир сўз билан айтганда дунёда ҳали ҳам жоҳилият ҳукмрон экан. Олдинги жоҳилиятдан кўра кучли, қалин ва мураккаб.

Бугун биз ҳар қачонгидан кўра динга - жоҳилият кушандаси бўлган Исломга муҳтож эканмиз. Буни энди ҳеч ким далил билан, мантиқ билан инкор эта олмайди. Шанғиллаётганлар эса энди фақат қуруқ гапни олиб қочаётган бўлади.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маъноси қуйидаги постда.
🇮🇱“Бизни чиқиндидек улоқтирдингиз” – Исроил аскари

Ғазодан қайтган Исроил аскари Афиаи Ливи туйғулари билан ўртоқлашди:

"Шу аёлни кўряпсизми? Уни икки қўлим билан бир неча марта ўлдиришимга сал қолди! Кечалари ухлаётганимда, қўрқувдан пешоб қилиб қўяяпман. Хонамда ухлай олмайман. Ухлай олмаяпман!

Худди ҳозир бошим устидан РПГ учиб ўтаётгандек. Ўзимни бульдозер ичида, жангда мурдалар ҳидини туяётгандек тасаввур қиламан, хизматдошларимнинг қолдиқларини ўз қўлларим билан йиғиштириб оламан ва улар қаерда деб сўрайман!

Яқинда Ғазодан қайтган аскарлар ҳақида гапиряпсиз - улар бу ерда четлаштирилган одамлар, бегоналар, ҳозир эса уларнинг ўнлаблари тарк этилган ва ҳеч кимга керак эмас. Ўзим ҳақимда ҳам гапиряпман – мен ҳам ҳеч кимга керак бўлмаганларданман.

Бу кескин гапларим учун узр сўрайман, бироқ бизнинг қонимиз устидан жавобгарлик ҳар бирингизнинг қўлингизда.

Мен алкашга айланиб қолдим. Қарзларим 800 минг шекелдан ошди ва бўйнимгача қарзга ботдим. Нега ҳеч бирингиз бунинг учун жавобгарликни ўз зиммангизга олмайсиз?! Сиз бизни полигонга ташладингиз, бизни чиқиндига айлантирдингиз".

©️Azon Global

Видеоси юқорида.

@MubashshirAhmad
#бошланди

Прилепинларга қандай қарши турамиз? Муаммо ва ечим

Томоша қилинг 👈

©️Azon Global
Forwarded from Matn makon
“Матн Макон” билан ўз бизнесингиз эшикларини очинг. Энди бу биз билан янада осон.

👇 Сизда мижозларни жалб қилишнинг янги имконияти мавжуд. Биз сизга ўз хизматларимизни таклиф қиламиз. Энди сиз копирайтер излаб, овора бўлишингизга ҳожат йўқ.

📌Матн Макон” – ўзида тажрибали копирайтерларни жамлаган, ўз қадриятларига эга агентлик ишини бошлади.

Саҳифаларингиз учун қуйидаги йўналишларда креатив матнлар ёзиб берамиз:

• Сотув постлари тайёрлаймиз;
• Видеороликлар учун сценарийлар ёзамиз;
• Тайёр матнларни таҳрирлаб берамиз;
• ПР мақолалар тайёрлаймиз;
• Маълум тилларга таржималарни амалга оширамиз;
• Баннерларингиз учун креатив матнлар ёзамиз.

👇 Бундан ташқари, бизнес эгалари ва SMM менежерларга матнлар устида ишлаш билан боғлиқ муаммоларда ёрдам берамиз.

• Копирейтерлар излаш жараёнидаги қийинчиликлар ва харажатлар;
• Етарлича мижоз жалб қила олмаётган постлар;
• Саҳифаларингизда таҳрир ва имлодаги хатолар;
• Зерикарли ва такрорланувчи матнлар.

📌 Марказ раҳбари журналистикада 16 йиллик, копирайтерликда 3,5 йиллик тажрибага эга бўлган Муҳаммад Темур Аъзам ҳисобланади.

📞 “Матн Макон” админстратори билан боғланиш:

Телефон: +998 95 157 17 47
Телеграм: @matnmakon_admin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар сонияда 8000 киши кирадиган Wikipedia порталининг арабча бўлими, Фаластинга бирдамлик сифатида ва ғазо халқини геноцид қилинишига норозилик билдириб, бир кунга иш фаолиятини тўхтатди.

Инсоний замир ва виждонга эга инсонларга ташаккурларим!

@MubashshirAhmad
Forwarded from 4Dovoda
Празднование Нового года отражает степень унижения, которое испытывают празднующие нации, которое воплощается в чувстве неполноценности и склонности подражать большинству христиан и иудеев.

Поэтому данное празднование является патологическим состоянием, показывающим духовную и материальную пустоту, переживающий поколением, стремившимся заполнить ее, подражая воображаемой западной цивилизации.

Если мы будем искать каждое бедствие, постигшее народ, мы найдем его в двух вещах: Незнание веры и оторванность от истории.
исроилнинг "Едиот ахронот" нашри хабар бермоқда:
"Уруш бошланганидан бери американинг 230 юк самолёти ва 30 кемаси исроилга қурол-яроғ ва захиралар ташиди".

Ғазодаги урушга ким бошчилик қилаётганини ва ҳиссасининг кўламини кўряпсизми? Битта юк самолёти ёки кемасидаги қурол миқдори қанча бўлади? Менимча ҲАМАСнинг ҳамма аъзосини қиришга етса керак? Қолганлари кимни қириш учун? Уруш демак ҲАМАСга қарши эмас экан-да?

Бу-ку, фақатгина ҳарбий ёрдамга тегишли рақамлар экан. Сиёсий-иқтисодий қўлловчи? американинг ғарбдаги бошқа ака-укаларининг ёрдами-чи? Митти бир давлатни БМТ ҳам тия олмаётгани-чи? Жаҳон ҳамжамиятини у бир тийинга олмаётгани-чи?

Ғазодан келаётган хабарларни ўқийяпсизми? Сурат ва видеоларни кўряасизми?

Қани адолат?! Қани инсонийлик?! Қани раҳм-шафқат?!

Шу саволларга бирор киши жавоб берадими??????

@MubashshirAhmad
Фиқҳ ботинни ислоҳ қилмайди

«Ҳикамул-Атоийя» дарслари. 1-дарс

Томоша қилинг 👈

©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни таниса Ватанни шундай ҳимоя қилади.

@MubashshirAhmad
Тўғрими?

@MubashshirAhmad
Сионистпараст Фейсбук сўз эркинлигимни бўғавергани учун олдинроқ Umma Life‘да профил очиб қўйган эдим. Бугун қарасам 44 киши кузатувчи бўлибди. Тармоқ қулайлиги ва чиройи билан ҳам эътиборимни тортди.

Келинглар, мусулмон минбари - Umma Life'га секин кўчайлик. Агар у юриб кетса, бизнинг овозимиз бўғилмайди, фикримиз кесилмайди. Сиониспарстларнинг таъна-маломатидан ҳам қутиламиз. Бу билан шояд ҳамфикр, қадриятли ва ахлоқли дўстлар ҳамжамияти пайдо бўлиб қолар.

P.S. Яқинда azon.global'да Umma Life ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинади.

@MubashshirAhmad
Хандақ..
Мадинада Ислом тўлиқ ҳамма томондан қамал ҳолатида. Аҳзоб қўшинлари шаҳар марказидан атиги 3 километр узоқликда. Тупроқдан қазилган кичиккина чуқурча уларни тўсиб турибди. Камига Мадина ичида яҳудий ва мунофиқлардан иборат хоинлар жамоаси пайт пойламоқда.
Тахминларга кўра бу кеча Исломнинг ер юзидаги сўнгги туни. Аммо ана шу кечадан ўн йил ўтиб, Форс Кисроси қулади ва Рум Қайсари тумтарақай қочди. Ислом Ўрта Шарқни тўлалигича назорат остига олди.

ИСЛОМ УЧУН ХАВОТИРЛАНМАНГ!
СИЗ ЎЗ ПОЗИЦИЯНГИЗ УЧУН ХАВОТИРГА ТУШИНГ!

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Душманлари шундай халқ ва шундай миллатни енга оладими? Комил иймон қандай инсонларни тарбиялашини кўряпсизми?

Тасвирда ўша машҳур, фарзандининг жонсиз танасини қучиб, "Жонимнинг жони" иборасини ишлатган ота.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана нима учун ўзимизнинг платформамиз бўлиши керак.

@MubashshirAhmad
Америка ҳиндулари ҳақидаги “Апачи” ва “Улзана” деб номланган фильмлар Самарқанддаги Ургут тоғ тизмаларида олинган экан.

Шу киноларда бош рольни ўйнаган Югослав актёри Гойко Митичнинг кинода баъзи эпизодларда қатнашган, ва ўша ерлик - Самарқандлик одамлар ҳақида ажойиб ҳотиралари бор экан :

Оқ сочли чол менинг кинодаги калта шим кийган шеригимга қандай қаттиқ гапирганини эслайман: улар: "Сиз бундай қилолмайсиз, аёллар сизга қарашади, шунинг учун камтарроқ кийининг", дейишди. Айтганча, камтарлик ҳақида. Самарқанд яқинида Мексика чиҳуаҳуан чўли жиҳозланди ва маҳаллий эркаклар катта машаққат билан белигача ечинишди. Уларни зўрға кўндирдик. Шунда биз уларни зўрға тинчлантирдик: улар бир-бирларининг устидан қаттиқ кулишди!”


Қаранг қандай ажойиб халқ бўлганмиз.
Илтимос ўзлигимизни йўқотмайлик!!!

© Иброҳим Муҳаммад

@MubashshirAhmad
"Қўйиб юбор! Мен ҳам тинч қўяман!"

@MubashshirAhmad
Бир кунда Umma Life'ги кузатувчиларим сони 2 мингга етибди. Тўғри, тармоқда айрим муаммолар ва ноқулайликлар бор. Уларни санаб ўтирмайман. Чунки бу соҳадаги ҳар қандай илк қадам қийин бўлади. Майдондаги ўйинчиларнинг гигантлар экани, ижтимой тармоқнинг биринчи варианти мукаммал бўлмаслиги ва йиллар давомида такомиллашиши, ишлар маромига етиши учун улкан маблағлар кетиши, бу маблағлар ўзини оқлаши учун кўп миқдордаги фойдаланувчиларни бошқа платформалардан оғдириб олиш кераклиги, буларнинг барчаси жуда оғир ва машаққатли ишлар эканини биламан. Вақти соати билан камчиликлар барҳам топади, иншааллоҳ.

Шулардан келиб чиқиб, мен ўзим учун қуйидагиларни режа қилдим. Мени бошқа тармоқларда кузатаётганларни Umma Life'га ўтишга тарғиб қилиб, кузатувчиларим сонини кўпайтириш ва уларнинг сони 10 000 га етган пайтда бу тармоқни ўзим ёзадиган, кузатадиган ва фойдаланадиган асосий тармоққа айлантириш. Чунки ҳозиргача бундай платформам Facebook бўлиб, ўзим унга ёзар, ундагиларни кузатар ва асосан ундан фойдаланар эдим. Унда ёзганларимни админлар Telegram, instagram, tiktok (тўғриси, бу тармоқда профилим бор-йўқлигини аниқ билмас эканман) ва youtube'ларга жойлаштиришади. Юқорида айтганимдек, муайян кузатувчи тўплангандан кейин Umma Life'ни асосий майдоним ўлароқ кўрмоқчиман ва унда фаолият юритмоқчиман.

Бундай режа қилишимга, бойкот сабаб мусулмонлар ишлаб чиққан платформани қўллаб-қувватлашни мақсад қилганим бўлди. Биз шу тарзда бу тармоқни оммалаштирмасак, кунимиз яна дин ва диндошларимиз душмани бўлган, ўзи даъво қилган инсон ҳуқуқлари, сўз ва фикрлаш эркинлигини оёқости қиладиган муғомбирларга кунимиз қолади. Бир чуқурдан икки марта чақилмаслик, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш ва мусулмонлар ҳамда бошқа озод инсониятнинг минбари бўлсин деган мақсадимиз борлиги учун Umma Life'га ўтамиз, уни кучайтирамиз ва фикр алмашиш майдонига айлантирамиз.

@MubashshirAhmad
2024/10/07 23:25:21
Back to Top
HTML Embed Code: