Telegram Web Link
Ғарб ўз банкларидаги Россиянинг катта миқдордаги маблағини (285 милиард доллар) мусодара қиляпти. Бошқача айтганда, "ўғрини қароқчи уряпти".

Янада бошқача айтганда "Мен қиламан ўттиз, Тангрим қилади тўққиз". Бу дегани собиқ мустамлакаларини соғиб ичаётган ўрис бу билан барака топмайди, дегани.

Бунда бизнинг қанча ҳаққимиз бор экан-а?

@MubashshirAhmad
Террорчининг миллати бўлмагани каби фоҳишанинг ҳам миллати йўқ

Каннда ғолиб чиққан фильм ғуруримизга тегди. Демак, ориятимиз, миллий ғуруримиз ҳали ўлмаган! У бор. Бу яхши!

Фақат бир нарсани тушунолмаяпман. “Анора”га нисбатан бирдан уйғониб кетган миллий ғуруримиз нега экранни эгаллаб олган сериалларга нисбатан ишламаяпти?!

1. Қўшниси билан дон олишиб юрган келин.
2. Эрини дўсти билан ётиб юрадиган хотин.
3. Келини билан юрадиган қайнота.
4. Қайнонаси билан севишадиган куёв.
5. Акасини хотинини йўлдан урадиган ука.
6. Қайниукасига кўзини сузган келинойи...

Нега бу сюжетлар тегмаяпти ғуруримизга?!

Нима учун бу сериаллар топтамаяпти миллий ўзлигимизни?!

Шу сериаллар ичида ҳам фоҳиша бош қаҳрамон сифатида олиб чиқилгани йўқми?!

Айримларидаги образлар фоҳишадан ҳам бадтар-ку!

“Анора”ни ҳали ким кўради бизда, қаерда кўради? Лекин юқорида саналган мазмундаги сериалларни ҳар куни миқ этмасдан кўряпмиз-ку. Энг ёмони, уларни болаларимиз ҳам кўряпти.

“Анора” фоҳиша ҳақида, ўзбек ҳақида эмас. Террорчини миллати бўлмаганидек, фоҳишанинг ҳам миллати йўқ.

Лекин сериаллар ўзбек ҳақида.

Уларни қўшни мамлакатлар телеканаллари ҳам намойиш қилаётганини ҳисобга олсак, миллатимиз ҳақида мана шундай “зўр” имиджни ўзимиз яратмаяпмизми?!

Бунинг учун қандайдир махсус кенгашлар, тақиқлар керакми?

Йўқ! Шунчаки виждон, миллий ғурур ва албатта, фаросат керак!

© Jakhongir Akhmedov

@MubashshirAhmad
Атрофингизда бўлаётган адолатсизлик ва номаъқулчиликлар ҳақида индамаганингиз маъқул экан. Чунки гапирганингиз билан сизни ҳеч ким эшитмайди ва гапириб у ишларнинг қамровини кичрайтириб, арзимаган ишга айлантириб қўяр экансиз. Сукут билан жуда бўлмаганда улар ўзининг ҳажмида, ўз заҳари билан қолар экан.

Раҳматли дадам нега индамай кулиб қўйишларини энди тушундим. Қарияпмиз.

@MubashshirAhmad
Нетаньяху исроиллик саккиз босқинчи ер тишлагани муносабати билан бугун шундай деди:
"Қалбларимиз тилка-пора бўлди. Душманимиз шафқатсиз. Тўхташ нияти йўқ. Бизни геноцид қилиш учун давом этмоқни хоҳлайди". Манба: Ал-Жазира.

О-лаа. Геноцидмиш. Ўзидан мазлум ясашини қаранг. Ахборот замонида эплаётган ёлғонини тараққиётдан фақат телеграф ишлаган Иккинчи жаҳон урушида роса қойиллатган экан-да. Антисемитизмни ўзлари ўйлаб чиқарганми дейман, дунёни раҳмини келтириш учун.

@MubashshirAhmad
"Доктор бўлгандан кейин қарайди-да", "Ҳайдовчи бўлгандан кейин кутади-да", "Эр бўлгандан кейин мажбур-да", "Хотин бўлгандан кейин қилади-да" дейдиган, жамиятга ўтказиб қўйгандек доимо миннат назари билан қарайдиган одамларни ёқтирмайман.

Биз Пайғамбари юмушларини ўзи бажарган ва ҳатто таҳоратига-да ўзи сув ҳозирлашига тарғиб қилган дин вакилларимиз. Бошқаларга ишимиз фақат зарурат бўлганда тушиши керак. Камтар, тавозели, фидойи ва беминннат бўлиш бизнинг асосий хулқларимиздан ҳисобланади.

@MubashshirAhmad
Менимча Усмонли халифаларнинг саллалари катталиги сизнинг ҳам эътиборингизни тортган бўлса керак. Нимага улар шундай улкан саллалар ўрашган деб ўйлайсиз?

Бу саллалар фақатгина бош кийим бўлмаган ёки бошқа подшоҳлар киядиган тожнинг муқобили эмас. Балки бу саллалар Усмонли султонлар кафани ҳам ҳисобланган. Салтанат соҳиби бўлишнинг шартларидан бири - султон мужоҳид ғозий бўлиши лозим бўлган. У кафани ҳисобланган матони доим бошида кўтариб юрганки, ҳар он зиммадаги вазифаси ёдида бўлган, ўлимини эса эслаб турган. Бу иш рамзий маъно касб этмаган, балки ҳақиқат бўлган. Чунки Усмонли ҳукмронларнинг кўплари жиҳод майдонида дин душманларига қарши жангларда шахсан ўзлари қатнашишган. Ҳатто султон Мурод Биринчи Румга қарши бир жиҳодда шаҳид бўлиб, бошидаги салласига кафанланган.

Салафларимиз ният, мақсад, амал ва ҳатто кўринишда ҳам чин мусулмон ва ҳақиқий эркак бўлишган.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода Ийд-Қурбон намозининг имоми шундай деяпти:
"Огоҳ бўлинг! Раббингиз ҳақида гумонингизни гўзал қилинг! Билингки, тақдирлар Аллоҳ таолонинг қўлидадир! америка ё исроилнинг эмас!
Яна айтаман, Раббингиз ҳақида гумонингизни гўзал қилинг! Билингки, Аллоҳнинг ерида Аллоҳнинг қадари жорийдир! исроилинг ёки американинг қадари эмас!".

Қандай гўзал иймон! Қандай гўзал тавҳид! Қандай гўзал таслимият!

Биз бундай кучли иймонга эга ва метин иродали миллат қандай тарбияланяпти, дея ҳайрон бўлаётган эдик.

@MubashshirAhmad
Ислом аҳкомларидан доимо ҳайратдаман. Уларнинг манфаатларни жалб қилиш ва ёмонликларни даф қилишдаги ролини гапириб ўтирмайман. Ҳар масалага дақиқ ечим бериши ҳақида индамайман. Муаммоларни ҳал қилиш у ёқда турсин, ҳали юзага келишига ҳам йўл қўймаслиги ("Саддуз-зариъа" усули) хусусида сукутдаман. Буни ҳар бир инсофли оқил инсон чуқур англайди.

Мен айтмоқчи бўлганим, у гўзал аҳкомлар йигирма уч йиллик безовталик, дарбадарлик ва жангу-жадал ичра жорий бўлган. Сокин саройлар, юмшоқ мебелларда тафаккур қилиниб, кейин ақлли маслаҳатчилар ишораси-ю, назокатли депутатлар овози билан қабул қилинмаган. Қисқаси от устида олинган таълимотлар ва қабул қилинган қарорлар ўн беш асрки, инсониятни саодатманд қилмоқда (буни билган билади).

Бу таълимот ва аҳкомлар қаршисида ҳайратдаман!

Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд (Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳгадир!).

@MubashshirAhmad
Rajab Ro'zimuhammad ёзмоқдалар:

Анчадан бери Тик ток ва инстаграмни кузатмаётгандим. Фахш забт этиб бўлибдику бу тармоқларни.
"Келнайишка" мавзусини оқловчи ва тарғиб қилувчи ўнлаб дунёқараши бузуқ қизлар тинимсиз видеолар чиқариб келишмоқда экан. Мавзу жиддий тарғиб этилмоқда бўлиб, мени бундай жирканч тарғиботчилар ва шундай харом ишни қилувчи харом сут эмганларнинг тубантабиатини ёқловчилар кўплиги ҳайрон қолдирди.
Ёш йигитларни ёши катта аёллар билан жинсий яқинлигини фойдаларини акс эттирган тўртта психолог аёллар блогига кўзим тушди. Зинони ёқлаб, аҳмоқона фикрларини тўғри деб ўйлашаётгани озурда ҳол этди мени.
Эй нодон ва сўқир "псих" олог ёш йигитнинг ёши катта аёлларга бориши харом иш дейилади. Жинсий заифлашувга олиб боради. Бу ўз исботини топиб бўлган. Харом яшашнинг минглаб зиёни борлиги, нас босган исқирт йигит ва аёллар кўпайиши муқаддас заминдан барака қочишига олиб келишини бу ифлослар тушунишмайдиям назаримда...
Эрни бошқа аёл билан юриб кетишини оқлаб берувчи қатламиям пайдо бўлибди.
Эридан воз кеча олишни, ҳаётда мазза қилиб яшаш сирларини ўргатувчи махлуқлар ҳам талайгина урчибди...
Сериалларнинг фахш саҳналаридан парчалар жойловчи ўнлаб каналлар пайдо бўлибди. Буларни кўриб ўзимни жирканч бир мамлакатда яшаётгандай ҳис қилдим. Қайнота келин, қайнака келин, қайнука келин, иккинчи эр, онаси ва қизи иккиси бир йигитни севиши саргузашти, дўстининг қизини яширинча.... юрган махлуқ, қўшнисининг хотинини эри кетгач олдига кириб юрган хароми... эҳей... Қаёққа қараб кетяпмиз?
Буни нега ҳеч бир масъул ташкилотлар таҳлил қилиб, тегишли хулоса ва чоралар кўришмаяпти?
Ижтимоий тармоқлардаги камида саксон фоиз контент бузуқлик, фахш, жирканчликни оқловчи ва тарғиб этувчи ғоявий бузғунчиликка хизмат қилувчи расво йўлга ўтиб олишибдику...
Домлалар камайган.
Тармоқларни кузатиб шундай хулоса чиқардимки:
Маънавиятчиларни четга улоқтириб, оқибат дунёқараш ва тарбияда жуда катта жарликка қуладик.
Энди домлаларни четга улоқтириб, жамиятда фахш, исқиртликни тўғри йўл деб ўйлашдай тубанлик ботқоғига ғарқ бўлишни бошлабмиз.
Муфтий ҳазратларига шу постимни ташлаб беринглар илтимос, имкони борлар етказишга ёрдам беринглар.
Ҳурматли Муфтий ҳазратлари, домла имомларни ижтимоий тармоқлардан буткул жиловлаш оқибати яхшиликка олиб келмайди. Илми бор, салоҳияти бор, иймони мустаҳкам имом домлаларни саралаб, тармоқларга чиқиш қилишларига руҳсат беришингизни илтимос қиламан.
Бизда радикаллашувни фақат динга боғлаш касали пайдо бўлган. Радикаллар диний ва дунёвий барча жабҳаларда кўпайиб бормоқда.
Ўзининг аҳмоқона фикрларини энг тўғри деб интернет тармоғига чиқиб, млнлаб аудитория тўплаб юрган психологларнинг катта кўпчилиги радикаллашган, динни қораловчи радикаллар ҳам анчайин кўпайган. Атеист радикаллар анча мунча учраб турибди.
Диний йўналишда радикаллашганлардан кўра дунёвий йўналишларда радикаллашганлар катта кўпчиликни ташкил этади.
Жинсий мулоқот истовчилар, иккинчи ва учунчи хотин бўлишгаям розилик эълонлари ҳам анчайин кўпайган...
Бу билан мени фақат кир, исқирт контент кузатган деган гумонга борманг. Яхши контентлар ҳам кўрдим. Лекин жирканч махлуқлар томонидан жойланаётган контентлар мисли кўрилмаган даражада кўпайган.
Ижтимоий тармоқларга кирган илмсиз ва омилар албатта айниб чиқадиган даражада бузғунчи ғоялар акс этган контентлар, блоглар жудаям кўп.
Наҳотки, бу тармоқларни ҳеч ким таҳлил қилмаса...
Миллат тарбияси ва дунёқарашини тўғри шакллантиришга масъуллар нега жим ўтиришибди?
Мажлисбозликдан ташқари бирон амалий ишга ўтасизларми?
Миллий контент деса фақат сериаллар ва айрим кўрсатувларга буюртма бериш лойиҳасини тайёрлаш билан олти ой вақт ўтказганингизни бир ўйлаб, виждон сал уйғонмасмикан?
Президентимиз ўз вақтида топшириқ бердилар. Ижродаги нўноқликка кимдир жавоб берадими?
Парламентимиз нега ҳотиржам фаолият юритишини умуман ҳазм қилолмайман. Янгидан янги солиқ ва жарималар ўйлаб топишдан ортиб, миллатни ва жамиятни соғлом ушлаб қолиш ҳақида ҳам бош қотиришяптимикан улар?
Тармоқларимизни фахш босиб ётган, ҳаётда фахш кўпайиб, миллатдан барака учаётгани кўриниб тургани бир вазиятда Америкалик киночидан ранжиганлар кўп бўлди. Мен ҳам ғазабландим, албатта. Лекин ўша бир кино билан миллат аёлларини ерга уриш, қоралашга эришиш утопиядан бошқа нарса эмас.
Биз ичдан соғломлашайлик, дунёқарашимизни тўғри шакллантирайлик, ташқи маразлар ер тишлайди шунда...

@MubashshirAhmad
Бу йўл билиш йўли эмас, ҳис қилиш йўли

Тасаввуф дарслари 80-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/o9FRWlvPx_w

©️Azon Global
- Мени ким севади?
- Ортингдан ҳимоя қиладиган..


@MubashshirAhmad
"Овқатимни есам, онам совға берардилар. Имтиҳондан ўтсам, отам тақдирлардилар.
Ўзингизга қилган яхшилигингиз учун дунёда фақат ота-онангизгина мукофотлайди".

@MubashshirAhmad
Ерда етаклаб кетса ҳам ўғлига олиб бориши мумкин эди. Аммо она ўғли янги ҳолда кўришини хоҳлади.

Онанинг севгисидек дунёда севги йўқ.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навбат Қозоғистонга.
Ҳаё тимсоли - ҳижоб таъқиқланиши мумкин.

@MubashshirAhmad
Даъват ва иршод майдонидаги тажрибамда шуни кўрдимки, имкон қадар умидни уйғотиш томонига кўпроқ эътибор қаратиш кўпчилик одамларга ижобий таъсир қилиб, уларга тавба эшигини очар ва уларни динда сақлаб қолар экан. Аммо қўрқитиш ва қўполлик томонига ҳадеб урғу бериш эса кўпинча акс натижага олиб борар экан.

Шайх Юсуф Қарзовий

Qudratulloh Sidiqmetov таржималари


@MubashshirAhmad
Бу постни беш йил олдин ёзган эдим. Ҳеч қаерини таҳрир қилишга эҳтиёж йўқлиги, яъни, муаммо ҳал қилинмай-ўзгармай шундай тургани учун яна эълон қиляпман.

====
Нега шеър ўқиганга ё бола туққанга машина бераверяпмиз?! Кулгили ва ачинарли эмасми?!

Бу ишимиз машинага кетадиган пулдан қандай унумли фойдаланишни билмаслигимизданми? Ёки маддоҳлик ва тарғиботни муносиб тақдирлашда бошқа услублар самаралироқ эканини англамаслигимизданми? Муаммонинг илдизи чуқур.

Ўзбекистондаги тарғибот машиналари эскиган. Миллий мафкурада миллатни бирлаштириш қуввати йўқ. Қўрқманг, аслида истасамда, миллий мафкура ислом булоғидан сув ичсин, демоқчи эмасман. Жуда бўлмаганда Амир Темур тимсолида улуғ давлатчилик ғоясини ёки Улуғбек, Беруний ва Форобийлар тимсолида илм-маърифат ғоясини миллий мафкура сифатида ишлаб чиқилса бўлмайдими? Ғояси, мақсади йўқ майда миллат сифатида қачонгача хор ва залил яшаймиз?

@MubashshirAhmad
Гендерчи, феминист ва либераллар олға!
Лепс боболарингни тезда оқлаб беринглар! Бўлмаса, йўлларинг, қадриятларинг ва худоларинга кофир бўлиб қоласизлар.

@MubashshirAhmad
Махфий учрашув: араб давлатлари Исроилни ҳимоя қиладиган бўлди

Ўтган ҳафта АҚШ Ғазода давом этаётган геноцид фонида Исроил ва араб генераллари билан яширин учрашгани маълум бўлди. Унда Иордания, Миср, Баҳрайн, Саудия Арабистони, БАА генераллари, шунингдек, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони Майкл Курилла ҳамда босқинчи давлат штаб бошлиғи Герци Халеви иштирок этган. Араб давлатлари разведка маълумотларини алмашиш ҳамда Исроилга қарата отилган ракета ва дронларни уриб тушириш вазифасини олган.

Батафсил: https://azon.global/1374

©️Azon Global
2024/11/19 23:01:28
Back to Top
HTML Embed Code: