Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Душанбедаги "Қасри Миллат" саройида Тожикистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвонлар бердилар.

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги "Шошмақом" ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси "Фалак" ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон давлат филармонияси "Лазги" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров ва хонанда Юлдуз Усмановага "Тожикистон халқ ҳофизи" фахрий унвони, Ёдгор Саъдиевга "Тожикистон халқ артисти" фахрий унвони берилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarida biroz yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Samarqand va Jizzax viloyatlarida kunning ikkinchi yarmida ba‘zi joylarda biroz yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, shimolda va cho‘l hududlarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 22-27° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 25-27° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba‘zi joylarda yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Qor ko‘chishi xavfi (2000 m dan yuqorida) bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 13-18° bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида янги босқични бошлаб берган тарихий ташрифнинг биринчи куни муҳим воқеаларга бой бўлди

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 82,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган (2023 йил 1 апрель ҳолатига 1 кв км га 80,6 киши).

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Пойтахтда мансабдор шахсларнинг экология ходимларига босим ўтказгани юзасидан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суиистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни “Яшил макон” махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан текширув бошланганини, ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланишини маълум қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/22 21:26:43
Back to Top
HTML Embed Code: