Telegram Web Link
Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди

Тожикистон 20 апрелдан Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “Ховар” агентлиги хабар берди.

Туркия 6 апрель куни Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилиб, улардан 20 апрелдан бошлаб виза талаб этилишини маълум қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг фармонига кўра, мазкур чора “Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида”ги қонун асосида қабул қилинган.

Визасиз режим доирасида оддий халқаро паспортга эга Тожикистон фуқаролари Туркияга 30 кун давомида визасиз кириши мумкин эди. Хизмат паспорти эгалари учун 60 кунгача, дипломатик паспорт учун эса 90 кунгача визасиз режим амал қилганди. Туркия фуқаролари ҳам Тожикистонда 30 кун визасиз қолишлари мумкин эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 963 262 кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
"Афғонистон Ўзбекистонга нефт маҳсулотларини қайтариб юборди" мазмунидаги хабарларга
РАДДИЯ

Оммавий ахборот воситаларида гўёки “Афғонистон 120 минг литрга яқин нефтмаҳсулотларини сифати паст бўлгани учун Ўзбекистонга қайтариб юборди” мазмунида ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайдиган ёлғон ахборотлар тарқатилмоқда.

Гап шундаки, 2024 йил 20 январь куни Россиядан (юк жўнатувчи АО Орскнефтеоргсинтез) Афғонистонга (юк қабул қилувчи BASHIR NAVID PETROLEUM LTD) юборилган 2 та темир йўл цистерналарида 120 тонна “автомобильный бензин неэтилированный” маҳсулотлари Қозоғистондан Сариёғоч - Чуқурсой станциялари орқали Ўзбекстонга кириб келган.

Ушбу цистерналар 2024 йил 7 февраль куни Сурхондарё вилояти Айритом станцияси орқали Афғонистонга чиқиб кетган.
Афғонистон томонидан қайтарилган мазкур нефть маҳсулотлари 2024 йил 6 апрель куни Айритом станцияси орқали Ўзбекистонга кириб келган.

Афғонистонлик ҳамкорларни икки томонлама дўстона муносабатларни инобатга олган ҳолда, текширилмаган ва асоссиз хабарларни шошма-шошарлик билан тарқатмасликка чақирамиз.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган муайян оммавий ахборот воситаларидан “Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси”га амал қилишларини ҳамда текширилмаган, бир ёқлама, тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликларинини сўраб қоламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда ноқонуний қурилмалар бузилаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилди

“Бу бир томондан пойтахтимизнинг кўрки янада ошишига хизмат қилса, иккинчи томондан аҳолини хурсанд қилмоқда. Ноқонуний қурилмалар сабаб юзага келган қатор ноқулайликлар бартараф этилмоқда”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Электр-энергия

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 1 майдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.

❗️Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан нархлар яна оширилиши белгилаб берилди.

Хусусан, 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошгани, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлгани таъкидланди.

Шу билан бирга, охирги икки йилда
жаҳон бозорида тўқимачилик маҳсулотига бўлган талаб камайгани қайд этилди. Бундан ташқари, асосий экспорт бозорларимизда валюта курси билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

Шуни ҳисобига ўтган йилда тўқимачилик соҳаси экспорти кутилган кўрсаткичдан 200 миллион доллар кам бўлди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Сўнгги ойларда тўқимачилик маҳсулотларимиз 3 та янги бозорга чиқди, экспорт географияси 83 та давлатга кенгайди.

Бироқ ҳанузгача экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётгани таъкидланди. Шунингдек, Европага экспортни кўпайтириш долзарб аҳамиятга эга.

Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига ёки брендларга экспорт ҳажмини ошириш учун корхонадан халқаро стандарт ва сертификат талаб этилади. Лекин, экспортчиларимизнинг 12 фоизигина бундай талабларга жавоб беради.

Вилоят ҳокимлари инвестиция бўйича ўринбосарларининг бу борадаги фаолияти сустлиги, экспортчиларга кўмаклашишга эътиборсизлиги танқид қилинди.

📲 /Telegram/ Facebook/
#ob_havo

17 APREL OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi.  Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ayrim joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 20-25° bo‘ladi.

Poytaxtimizda  yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 21-23° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-15° bo‘ladi.
🧍🏻‍♂️🧍🏻‍♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 👨‍👩‍👧‍👦 37 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 354 591 киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 608 671 киши


  2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 254 080 нафарга кўп.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 18 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги тадбир бўлиб ўтади:

🕙 11:00да ХХ аср жаҳон насрининг фавқулодда вакили Франц Кафканинг “Қалъа” романи Вафо Файзуллоҳ таржимасида ўзбек тилига ўгрилиб, “Муҳаррир” нашриётида чоп этилди.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида таниқли адабиётшунос олимлар ва адиблар иштирокида ушбу китобнинг тақдимот тадбири ўтказилади.
Барча адабиёт мухлисларини тадбирга таклиф этамиз.

👉 Ушбу китоб тақдимотига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
🇺🇿Uzbekistan Airways авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди!

Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобга олиниб, рўйхатдан ўтиш жараёнига тегишли янги қоидалари жорий этилди. Энди Узбекистан Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

Парвоз олдидан процедураларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан аэропортга олдиндан етиб келишларини сўралади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 18 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги тадбир бўлиб ўтади:

🕙 11:00да ХХ аср жаҳон насрининг фавқулодда вакили Франц Кафканинг “Қалъа” романи Вафо Файзуллоҳ таржимасида ўзбек тилига ўгрилиб, “Муҳаррир” нашриётида чоп этилди.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида таниқли адабиётшунос олимлар ва адиблар иштирокида ушбу китобнинг тақдимот тадбири ўтказилади.
Барча адабиёт мухлисларини тадбирга таклиф этамиз.

👉 Ушбу китоб тақдимотига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 34,3 млрд. сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

Сирдарё туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият биносида хориждан келтирилган жами 107 дона “INNOSILICON T3”, “Whatsminer M21S” ва “ANTMINER S9 BITMAIN” қурилмаларидан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.

Аниқланишича, ушбу мақсадда 2022 йилнинг апрель ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар МЧЖга қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, ҳақиқатда оқиб ўтаётган қувватни яшириш орқали ҳисоблагич кўрсаткичини сунъий камайтириш йўли билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 34 млрд. 367 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Агарда МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн. кВт электр энергиясидан оқилона фойдаланилганида, вилоятнинг Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплаш мумкин эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/22 23:23:14
Back to Top
HTML Embed Code: