Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёда

📲 /Telegram/ Facebook/
📢Диққат, эълон!

🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни эълон қилади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

📺 Телевидение йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

Радио йўналиши бўйича (1-,2-,3-ўринлар);

Босма нашрлар йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

Интернет нашрлари йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича);

12 та рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ўтказилади.

Танловда ҳар бир иштирокчининг 2023 йил 31 мартдан 2024 йил 31 мартгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
🗣71 244-37-87 🗣71-244-64-62 🗣71 244-64-61

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бекзот Мардонович Мавлонов Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

21-март – пайшанба (Наврўз байрами);

22-март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

23-март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

24-март – якшанба (одатий дам олиш куни).

📲 /Telegram/ Facebook/
Ягона интерактив давлат хизматлари портали 4 кун ишламайди

21–24 март кунлари my.gov.uz портали сервер қурилмаларини кўчириш билан боғлиқ техник ишлар амалга оширилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Қашқадарёда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. ўз уйидан 6 000 дона "SHAHRISABZ" номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотини "Isuzu" русумли юк автомашинасида Навоий вилоятида ўтказиш учун олиб кетаётган вақтида ЙПХ масканида тўхтатиб қолинган.

Ушбу маҳсулотларнинг манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда, Шаҳрисабз шаҳри "Кунчиқар" МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи О.Ш. ўз уйида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу яширин цехдан жами 2 568 дона “SHAHRISABZ” ва “Русская” номли қўлбола алкоголь маҳсулоти, 1 796 дона қалбаки акциз марка, 920 литр спирт, 6 500 дона ёрлиқ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, О.Ш. яширин ишлаб чиқариш фаолияти давомида орттирган даромадлари ҳисобидан “Nexia-3”, “Damas” ва “Lacetti” русумли автотранспорт воситаларини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш), 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнларига 16 март куни соат 00:00 дан старт берилади ва мазкур жараён 4 апрель соат 23:59 га қадар давом этади – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

📲 /Telegram/ Facebook/
Bugun yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Samarqand, Jizzax, Qashqadaryo, Surxondaryo viloyatlarida ba'zi joylarda yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 15-20° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 18-20° iliq bo‘ladi.

Tog‘li hududlarida ba'zi joylarda yog‘ingarchilik bo‘ladi. Qor ko‘chish xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Гиёҳванд моддаларга аралашган ИИБнинг икки нафар офицер ходими қўлга олинди

16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходимлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашганлари аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида қўлга олинганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистонда 2 ойда 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 631 тага (2,6%) камайган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни ушбу мамлакат президентлигига сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 19 март КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да “Микрокредитбанк”АТБ.

Мавзу: Микрокредитбанк томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар.

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг фаолияти ва режалари билан танишди

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/23 15:30:14
Back to Top
HTML Embed Code: