Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Расман

UzAutoMotors Damas, Labo ва Cobalt нархлари оширилишини маълум қилди

UzAutoMotors 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5%-6,7% доирасида қимматлашишини маълум қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔺Bugun Toshkent, Sirdaryo viloyatlarida ba’zi joylarda biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin, Farg‘ona vodiysi viloyatlarida ba’zi joylarda yomg‘ir yog‘adi. Respublikaning qolgan hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-18 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda ba'zida 20-23 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.

🔺Poytaxtimizda biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 6-8° iliq bo‘ladi.

🔺Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Qor ko‘chish xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 0-5° sovuq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
3 281 нафар битирувчилар таълим йўналишида магистр дипломини олган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 15 923 нафар талаба битирган.

Битирувчилар сони соҳалар бўйича қуйидагича:

таълим – 3 281 нафар

муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 761 нафар

санъат ва гуманитар фанлар – 2 585 нафар

табиий фанлар, математика ва статистика – 1 791 нафар

бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 616 нафар

ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 1 245 нафар

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 798 нафар

қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 771 нафар

ахборот-коммуникасия технологиялари – 605 нафар

хизматлар – 470 нафар

📲 /Telegram/ Facebook/
“Ташаббусли бюджет”га овоз бериш бошланди

"Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 13 март куни соат 00:00 дан бошланди ва 1 апрель куни соат 23:59 гача давом этади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Очиқ бюджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.

Айни вақтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд АҚШ долларига етди

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн сўмни ташкил этди.

Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд АҚШ долларига тенг.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 % га ўсган.

Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 29,3 млн сўмни ташкил этган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетди

Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилади.
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилаб, ҳокимлик фахрий ёрлиғини топширган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади.

Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ДХХ: Тошкент халқаро аэропортининг назоратчиси 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А.Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилади.

Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, жабрланувчи 1800 АҚШ доллари беришини маълум қилади.

2023-йилнинг 6-декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А.Б. 1800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан А.Б. га нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса А.Б. га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Пресс-релиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига йўл олди.

Сафар асносида президент Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан самимий суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари нега айнан шу туманга келганини изоҳлади.

Сайхунобод аҳолиси яхши яшашга, даромадли бўлишга, болаларини ўқитишга интилаётгани, лекин тумандаги оғир иқтисодий аҳвол бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Тадбиркорлик, бандлик, камбағалликдан чиқаришга катта-катта маблағлар ажратилаётганига қарамай, Сайхунободдаги 19 та маҳаллада яшайдиган 83 минг аҳолини қанчасига бу имкониятлар етиб бораяпти, деган савол очиқ қолмоқда.

Шунинг учун бугунги йиғилиш томорқа ва уй хўжаликларини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда нафақат Сайхунобод, балки бутун мамлакатимиз учун туб бурилиш ясайди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг ярмини 31-55 ёшдагилар ташкил этмоқда

2024-йилнинг январ ойида жами 520,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг ёши бўйича тақсимланиш таҳлилига кўра, уларнинг асосий қисмини 31-55 ёшдагилар (263 453 нафар, жамига нисбатан - 50,7 %) ташкил этган.

Туристларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

0-18 ёш – 71 153 нафар;

19-30 ёш – 82 576 нафар;

31-55 ёш – 263 453 нафар;

56 ёш ва ундан катталар – 102 987 нафар.

📲 /Telegram/ Facebook/
Туманда кунига ўртача 300 тонна сут олиниб, аҳоли томонидан бошқа туманларга бориб сотилаяпти.

Шу муносабат билан Хоразм тажрибаси асосида “Синтоб”, “Пахтаобод”, “Олға бос”, “Дўстлик” маҳаллаларида сутни йиғиш шохобчаларини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, “Олға бос” маҳалласида кунига 3-4 тонна сутни қайта ишлаш цехи фойдаланишга топширилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/23 17:22:37
Back to Top
HTML Embed Code: