Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

📲 /Telegram/ Facebook/
📊Қайси ҳудудда энг кўп узум етиштирилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда республикамизда қарийб 1,7 млн тонна узум етиштирилган.

Узум етиштириш 2022 йил билан солиштирилганда  1,3 % га камайган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми:

🍇 Қорақалпоғистон Р. – 11,6 минг тонна

🍇 Андижон вилояти – 82,2 минг тонна

🍇 Бухоро вилояти – 221,4 минг тонна

🍇 Жиззах вилояти – 29,8 минг тонна

🍇 Қашқадарё вилояти – 110,0 минг тонна

🍇 Навоий вилояти – 85,6 минг тонна

🍇 Наманган вилояти – 151,7 минг тонна

🍇 Самарқанд вилояти – 639,2 минг тонна

🍇 Сурхондарё вилояти – 74,5 минг тонна

🍇 Сирдарё вилояти – 14,8 минг тонна

🍇 Тошкент вилояти – 87,8 минг тонна

🍇 Фарғона вилояти – 179,1 минг тонна

🍇 Хоразм вилояти – 49,9 минг тонна

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 7 март КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги.

Мавзу: Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солишнинг янгича истиқболлари: замонавий ёндашувлар ва муҳим вазифалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️2024 йилнинг 20 март санасидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишларига ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг
хабар беришича, бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.

Масалан, эндиликда «Тошкент — Бекобод — Тошкент» йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, «Тошкент — Хожикент — Тошкент» йўналиши 10 000 сўм. Юқоридаги жадвал орқали тарифлар билан танишишингиз мумкин.

Йўл ҳақи тўловлари электрон тарзда (АТТО) амалга оширилганда йўловчилар 500 сўм тежашлари мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2023-йилда Ўзбекистон Респуликасида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот қанчани ташкил этди?

2023-йил якунларига кўра, аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 29 291 минг сўм (ёки 2 496 АҚШ доллари эквивалентида)ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2022-йил билан солиштирилганда 3,8 % га ўсди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 7 март КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги.

Мавзу: Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солишнинг янгича истиқболлари: замонавий ёндашувлар ва муҳим вазифалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон ва Озарбайжон: Медиа соҳа бўйича ҳамкорлик ривожи йўлида

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган “Озарбайжон журналистлари тармоғи” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Айаз Мирзаев, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизматлар ва ижтимоий инновациялар давлат агентлигининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи Элнур Нифталиев пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов ва Уюшма масъуллари билан учрашди.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️Бугун, 7 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.

Энергетика вазирлиги

📲 /Telegram/ Facebook/
2 359 нафар хотин-қизлар таълим йўналишида магистр дипломини олган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган.

Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:


таълим – 2 359 нафар;

санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар;

табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар;

муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар;

бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар;

ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар;

қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар;

хизматлар – 179 нафар;

ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солишнинг янгича истиқболлари:  замонавий ёндашувлар ва  муҳим вазифалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/4g7EBhecnrA?si=eZeECHgOJz9Ky-sT

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Тантанали равишда давлат мукофотлари топширилди.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Қадрли ва азиз опа-сингиллар!

Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан Ўзбекистон Миллий матбуот маркази жамоаси  самимий муборакбод этади.
Байрамингиз муборак бўлсин!
    
📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/23 21:27:46
Back to Top
HTML Embed Code: