Telegram Web Link
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Ҳудудлардан_хабарлар

⚡️⚡️ ЖУРНАЛИСТЛАР СУМАЛАК ТАЙЁРЛАДИ

Ҳар йили баҳорда сирдарёлик журналистлар йиғилиб сумалак сайлини ўтказиши анъанага айланган. Бу йил уларнинг ушбу севимли таоми 6 март куни устоз журналист Мунаввар Пардаев ҳовлисида қозонга солинди.

Биласиз, сумалак бир кеча-кундуз пиширилади. Уни тайёрлашга киришган вилоят оммавий ахборот воситалари даврасига 7 март куни Тошкентдан бир гуруҳ меҳмонлар – Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков ва бошқалар кириб келди.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тайинловлар

Қуанишбай Азербаев
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Қ.Азербаев Қораўзак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Абдурахим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
1985 йилда Сайхунобод туманида туғилган А.Умаров мазкур тайинловга қадар Халқ банки Сирдарё вилояти филиали бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Вилоят ҳокимининг аввалги биринчи ўринбосари Рахимжон Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Комилжон Муллажанов Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бугунга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Туманнинг аввалги ҳокими Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

  
📲 /Telegram/ Facebook/
📊Қайси ҳудудда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига, хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 199 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони:

Тошкент шаҳрида – 9 240 та

Тошкент вилоятида – 1 597 та

Самарқанд вилоятида – 565 та

Фарғона вилоятида – 502 та

Сурхондарё вилоятида – 348 та

Бухоро вилоятида – 341 та

Андижон вилоятида – 309 та

Наманган вилоятида – 231 та

Навоий вилоятида – 218 та

Сирдарё вилоятида – 204 та

Жиззах вилоятида – 178 та

Қорақалпоғистон Р. – 171 та

Қашқадарё вилоятида – 163 та

Хоразм вилоятида – 132 та


 📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️“Маҳалладан — республикагача” тамойили асосида хотин-қизлар ҳам юқори лавозимларга тайинланмоқда

Давлатимиз раҳбари давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш юзасидан ўтказган йиғилишида долзарб масалага — давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мазкур тизимнинг механизмларини ишлаб чиқди, синовдан ўтказди.

Янги тизимга кўра, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан 1 000 нафари Салоҳиятли кадрлар резервига саралаб олинди.

Номзодлар учун махсус Дастур тайёрланди, малакаси оширилди ва уларни турли масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланган.

Айни дамда хотин-қизлар орасидан масъул вазифаларга тайинланган номзодлар ҳақида маълумот тақдим қилинмоқда.

 📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Наманган туманида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Элатан” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи А.Қ. ўз уйида 4 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, давлат ва жамият манфаатларига 938,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Bugun yomg‘ir yog‘adi, Surxondaryo viloyatida va Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kechga tomon yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Ba'zi joylarda momaqaldiroq boʻlishi mumkin. Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm viloyatida ba'zi joylarda biroz yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-18 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda ba'zida 20-23 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda vaqti-vaqti bilan yomg‘ir yog‘adi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi, 12-17 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 11-13° iliq bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor), ba'zi joylarda kuchli bo‘ladi, tuman tushishi mumkin. Qor ko‘chish xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 2-7° iliq bo‘ladi.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида қарийб 1 млрд сўм пул талон-торож қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим-таъминот” давлат муассасаси билан Тошкентда жойлашган “Smart Sales Leader” корхонаси керакли электрон воситаларни етказиб бермасдан, жами 919 млн 360 минг сўм бюджет маблағини ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
100 та уй хўжалигига нечта мобил телефонлар тўғри келади?

Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони ўртача 349 тани ташкил этган.

Маълумот учун бу кўрсаткич:

2010 йилда –145 тани;

2015 йилда – 234 тани;

2020 йилда – 287 тани ташкил этган.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/23 23:22:58
Back to Top
HTML Embed Code: