Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ раиси Абдусалом Азизов Толибон Мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб билан учрашди

Музокараларда, биринчи навбатда, чегара масалаларини ҳал этиш, икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида    Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: “Вазирлар Маҳкамасининг “Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 685-сон қарори мазмун-моҳияти”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/o_JbGf54Has?si=My7T35sMPwhlJCLm

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 2 февраль КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги тадбир бўлиб ўтади:

🕙 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Шарофиддин Тўлагановнинг "Бу сирли дунё" ва “Туркия менинг нигоҳимда” китоблари тақдимоти бўлиб ўтади.

👉 Ушбу китоб тақдимотига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

Манзил: Ўзбекистон Миллий матбуот маркази

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 2 февраль КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги тадбир бўлиб ўтади:

🕙 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Шарофиддин Тўлагановнинг "Бу сирли дунё" ва “Туркия менинг нигоҳимда” китоблари тақдимоти бўлиб ўтади.

👉 Ушбу китоб тақдимотига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

Манзил: Ўзбекистон Миллий матбуот маркази

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов "Маданият ва маърифат" телеканалининг "Бугун интервью" кўрсатуви меҳмони бўлди.

❗️ Кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ кўришингиз мумкин.
👇👇👇
🖤FullHD: https://youtu.be/GdyRaC3eNDM

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди.

У бунгача Бош вазир котибияти раҳбари эди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг узоқ йиллик раиси Ходжаев Алишер Жўрақулович лавозимидан озод этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Республика Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Отабек Ҳасанов Маънавият ва маърифат марказининг янги раҳбари бўлди.

Минҳожиддин Ҳожиматов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Ҳожиматов ушбу лавозимга 2019-йил сентябрда тайинланган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🟣Bugun O‘zbekistonda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° iliq bo‘ladi.

🟣Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-11° iliq bo‘ladi.

🟣Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 0-5° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент мактабгача ва мактаб таълимидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгуси режаларни белгилаб берди.

Ислоҳотлар натижасида мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етди. 2016 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Бу йил давлат боғчалари қуввати яна 10 минг ўринга, хусусий боғчаларда 50 минг ўринга оширилади.

Лекин баъзи чекка қишлоқларда боғча ҳали йўқлиги сабабли ҳамма болалар ҳам мактабгача таълим билан қамраб олинмаган, айрим туманларда боғча етарли бўлишига қарамай, қамрови ўтган йилга нисбатан бироз камайган.

Хусусий боғчаларда болалар ҳисобини юритиш рақамлаштирилмоқда, лекин давлат боғчаларида бу жараён ҳали бошланмаган.

Шу муносабат билан Мактабгача таълим агентлигига боғчаларда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизим яратиш топширилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Йиғилишда ҳар йили боғча тарбиячиларининг ўртача бор-йўғи 9 фоизи малака ошираётганига эътироз билдирилди.

Бундан ташқари, 12 мингта оилавий боғчада давлат таълим стандартидаги ўқув-методик материаллар етарли эмас.

Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Боғчаларни миллий қадриятларимизга мос ягона стандартлар асосида ўқув-методик материаллар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилган.

Лекин, математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўтказилган 2022 йилги PISA халқаро дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди.

Ёки, 500 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, ҳақиқий билим қай даражада экани аниқланди.

Ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти.

Шунингдек, айрим ҳудудлардаги малака ошириш марказларининг фаолияти кўринмаяпти.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/24 21:26:57
Back to Top
HTML Embed Code: