Telegram Web Link
Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтларнинг рақамли харитаси яратилди

Айни дамда Ўзбекистондаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади. Дарахтларни паспортлаштириш 3 босқичда амалга оширилади.

1-босқич доирасида барча ҳудулардаги яшил қоплам майдони аниқланди. Бунда ҳудудлардаги барча дарахтлар ва буталарнинг майдонига, сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан фойдаланиб, геоахборот тизими орқали ишлов берилди. Жами 5 ёшдан юқори 254 миллиондан ортиқ дарахтнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди. 

Шу билан бирга, 2-3-босқичларда хатлов ишлари инспекторлар томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилмоқда. Бунда “Яшил макон” электрон платформаси такомиллаштирилиб, дарахтлар хатлови бўйича дарахатлар реестри тизими жорий этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Сирдарёда давлат манфаатларига 62 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган "газ заправка"ни аниқлади

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбирда, Боёвут туманидаги автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди.

Ўтказилган текширув жараёнида мазкур шохобчада газ ҳисоблагич ускунасидан ташқари байпас линияси орқали табиий газга уланиб, уни мижозларга сотиб келингани маълум бўлди.

«Ўзэнергоинспекция»нинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 41 млн. 666 минг м3 газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 62 млрд 488 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 31 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 15:00 Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази.

Мавзу: "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида"ги Қонун ва ундан келиб чиқадиган устивор вазифалар. Аккредитация тизимини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларга кўра техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
АВТОЛИЗИНГ ФИРМА ҲИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЭХТИЁТКОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб келади.

Ҳозирги вақтга қадар Қўмитага истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва ижарага берувчи корхоналар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Хусусан, ўтган йиллар давомида автомобиллар учун олдиндан тўловларни амалга оширган, бироқ белгиланган муддатда автомобиль етказиб берилмаган ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги ҳолати бўйича 2000 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми “UMID AVTO COMPANIES” МЧЖ, “ORIENT AVTO-LIZING” МЧЖ va “IMKON AVTO” МЧЖ, “MEGA AUTO LIZING” МЧЖ, “AVTO 60-OY” МЧЖ, “AVTOHAMKOR 0 FOIZ” МЧЖ ва бошқа корхоналар хиссасига тўғри келади.

Мазкур корхоналар истеъмолчиларнинг пул маблағларини қисқа муддатда янги автомобиль олиб бериш ваъдаси билан жалб қилиб, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (ушлаб туриш) каби ҳолатларга йўл қўймоқда.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «Umid auto leasing”, «Umid lizing Tashkent”, «Umid auto”, «Umid avto Tashkent», «Umid avto lizing», «Mega Avto Leasin-Hamkor», «Mega Avto Leasin», “Samo Rimmax Avto”, «Rimmax Auto Leasin», «Ishonch Auto Leasin», «Asr Auto Leasin», «Baraka Avto Baraka Business» МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Бироқ, бугунги кунда ушбу каби корхоналар мансабдор шахслари томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан пул маблағларини жалб қилиш каби ҳуқуқбузарликларни давом эттирмоқда ҳамда улар фаолияти устидан истеъмолчилардан кўплаб шикоят аризалари келиб тушмоқда.

Қолаверса, “Авто 60-ой” ва “Автоҳамкор 0 фоиз” каби аҳолини миллардлаб пулларини ўзлаштирган автолизинг фирмалар ҳақида жуда кўп марта гапирилган бўлсада, айрим фуқароларимиз хамон бундай фирмалар алдовига ишонмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш (имзолаш) ва уларга пул тўлашдан аввал шартнома шартлари билан яхшилаб танишинг, унда тўловларнинг талаблари ва муаммоли вазиятларда унинг қайтариб олиш муддати ва шартлари билан тўлиқ танишиб чиқинг, фирма ишончлилигини ахборот манбааларидан текширинг, ҳар қандай алдов ва ваъдаларга ишонманг.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from markaz16
⚡️ 31 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 15:00 Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази.

Мавзу: "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида"ги Қонун ва ундан келиб чиқадиган устивор вазифалар. Аккредитация тизимини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларга кўра техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўтган, 2023 йилда судлар томонидан 1 минг 244 нафар шахс оқланди

Судлар томонидан ўтган 2023 йилда 1 минг 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

Шунингдек, Олий суд ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2023 йилда судланган шахслар сони 55 минг 763 нафарни ташкил этиб, шундан 17 396 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда эса судланган шахслар сони 56 минг 542 нафарни ташкил этиб, шундан 17 минг 610 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилинган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
💬 Давлат органлари ва ташкилотлар, ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари ҳақида маълумот

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️Республика бўйича матбуот котиби лавозимини жорий этган ташкилотлар сони – 749 та;

✔️ амалдаги ахборот хизмати раҳбарлари сони – 717 нафар;

✔️ вакант жойлар сони – 32 тани ташкил этади.
〰️〰️〰️〰️〰️

👨‍🦱 Эркак матбуот котиблар сони – 498 нафар (69,4%);

👩🏻‍🦱 аёл матбуот котиблар сони – 220 нафар (30,6%).

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Ахборот хизмати раҳбарлари мутахассислиги кесимига кўра:

🔵журналист – 266 нафар;

филолог – 86 нафар;

педагог – 50 нафар;

ҳуқуқшунос – 32 нафар;

тарихчи – 26 нафар;

муҳандис – 23 нафар;

иқтисодчи – 17 нафар;

режиссёр – 11 нафар;

менежер – 8 нафар;

миллий ғоя, маънавият асослари – 7 нафар;

🔵ҳарбий касб эгаси – 7 нафар;

🔵психолог – 7 нафар;

🔵бошқа мутахассисликлар – 177 нафар.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Маълумотлар 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тайёрланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Зафар Шахатамович Тухтаев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистонга 2023 йилда тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари ташриф буюрган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонга 70,4 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.

Ўзбекистонга энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган:

Туркманистон — 46,5 минг нафар;

Тожикистон – 14,8 минг нафар;

Афғонистон – 1,9 минг нафар;

Туркия – 1 минг нафар;

Хитой – 1 минг нафар;

бошқа давлатлардан – 5,2 минг нафар.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация марказининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида"ги Қонун ва ундан келиб чиқадиган устивор вазифалар. Аккредитация тизимини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларга кўра техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/ferEmbhFWUs?si=gPQyQaV11EkG9h6d

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 1 февраль КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.

Мавзу: Вазирлар Маҳкамасининг “Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 685-сон қарори мазмун-моҳияти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

Қозоғистон парламенти бугун ратификация қилган келишувга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.

Худди шу тартиб қозоғистонликлар учун ҳам амал қилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 1 февраль КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.

Мавзу: Вазирлар Маҳкамасининг “Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 685-сон қарори мазмун-моҳияти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/24 23:19:18
Back to Top
HTML Embed Code: