1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомнинг 26-бандига кўра 1-синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган.
Таътил феврал ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари томонидан ёки ҳар бир мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил равишда белгиланади.
Маълумот учун: Айни вақтда кўплаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 1-синфлар учун 5-10 феврал кунлари қўшимча таътил кунлари этиб белгиланмоқда.
📲 /Telegram/ Facebook/

Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилмоқда
Сенат республика ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишни илк бор содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутадиган Қонунни маъқуллади.

⚡️Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Махмудова лавозимидан озод этилди
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Махмудова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
У 2023 йилги навбатдан ташқари президент сайловида «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод сифатида қатнашиб, 4,43% овоз тўплаган эди.

18 январь куни экспорт, инвестиция ва саноат соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
📲 /Telegram/ Facebook/
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
📲 /Telegram/ Facebook/
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/559205
📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/559205
📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushadi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° iliq.
🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ertalab tuman tushadi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-12° iliq bo‘ladi.
🔹Tog‘li hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 2-7° iliq bo‘ladi.

📊 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 62,6 млрд АҚШ долларига етган
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси қарийб 62,6 млрд АҚШ долларига етган.
✅ Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 23,9 % га ошган.
🟢 Экспорт – 24,4 млрд (23,8 % га ошган)
🔵 Импорт – 38,1 млрд (24 % га ошган)
✅ ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,9 %), Россия (15,8 %), Қозоғистон (7 %), Туркия (5 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.

Ер майдонлари ва савдо дўконини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. ўзига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер майдонининг 15 сотихини фуқаро Г.З.га 21 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида нотурар жой сифатида кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ю. ва Б.С. ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган Чилонзор деҳқон бозори балансидаги дўконни фуқаро Т.Ю.га фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Пискент туман бўлими ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О. “Лолаариқ” МФЙда жойлашган боғдорчилик ва узумчилик ширкатига қарашли 6 сотих ер майдонини фуқаро М.Ш.га 3 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. Давлат кадастрлар палатасининг туман филиали ерларини аукционга чиқариш мутахассиси А.Т. билан ўзаро тил бириктириб фуқаро Ш.А.га “Исломобод” маҳалласи ҳудудидан ўтган М34 автомобил йўли бўйида жойлашган 50 кв.м ўлчамдаги ер майдонини енгил типдаги савдо дўкони қуриш учун “E-AUKSION” электрон савдо платформасига жойлаштириши ва ютиб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди.
2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни ташкил этди (кунига 20,7 минг сўм), дея хабар берди Статистика агентлиги.
Мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш мақсадида фойдаланиладиган кўрсаткич 9,3 фоизга ошган (сўнгги марта 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди).

⚡️ 23 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:
🕙 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.
✅ Мавзу: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини такомиллаштиришга оид қабул қилинган ҳужжатлар.
👉 Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📊Қовун-тарвуз экспорти 7,7 % га ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2023 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:
— Олхўри (қуритилган) – 36 минг тонна
— Узум – 126,1 минг тонна
— Узум (қуритилган) – 57,3 минг тонна
— Шафтоли – 87,2 минг тонна
— Қовун ва тарвуз – 148,1 минг тонна
— Гилос – 45 минг тонна
— Ўрик – 63 минг тонна
— Помидор – 57,5 минг тонна
— Карам – 97,2 минг тонна
— Мош – 154,6 минг тонна
— Пиёз – 299,6 минг тонна
— Тариқ – 17 минг тонна

Forwarded from markaz16
⚡️ 23 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:
🕙 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.
✅ Мавзу: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини такомиллаштиришга оид қабул қилинган ҳужжатлар.
👉 Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.
📲 /Telegram/ Facebook/
🕙 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.
✅ Мавзу: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини такомиллаштиришга оид қабул қилинган ҳужжатлар.
👉 Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.
📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
📲 /Telegram/ Facebook/
📲 /Telegram/ Facebook/
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.М. ва Б.А. жами 6 000 АҚШ долларини 74,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.М.нинг бошқарувидаги “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасидан 31 315 АҚШ доллари ва 3,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Б. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 43,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.