Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Пахтакор» футбол клуби сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пахтакор футбол клуби» масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилганини маълум қилди.

Клубни сотиб олувчи харидор кейинчалик қуйидаги талабларга риоя қилиши керак бўлади:

футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;

футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;

«Пахтакор» футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қаҳрамон Қуронбоев сайланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жовдатхон Иноғомов сайланди. Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Абдулло Аслонов сайланди. У бундан аввал ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️ Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Бунда энг аввало экологик барқарорликни таъминлаш, ҳавога чиқаётган маиший чиқиндиларни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан яхшилаш, йўлларда устуворликни машиналарга эмас, энг аввало пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш ва шу каби бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли асраб-авайлаш мақсадида айрим кескин қарорларни қабул қилиш талаб этилади. Шу сабабли мазкур қарорлар келгусида салбий оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун илмий тадқиқотлар ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши зарур.

Айни кунларда шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳар бир йўналиш бўйича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ишчи гуруҳнинг таҳлилий хулосалари асосида пойтахт миқёсида қилинадиган амалий чоралар ҳақида тақдимот тайёрланмоқда.

Тез орада ушбу тақдимот кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Nuz.uz интернет сайти мухбири Михаил Довлатов билан боғлиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳақидаги сўров хати ижро учун қабул қилинди.

Аниқланишича, суднинг қарорига мувофиқ, "Новости Узбекистана” интернет-нашри мухбири Михаил Довлатовнинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли, унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилиб, журналистнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Журналист билан боғлиқ ҳолатга алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Шу ўринда, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолияти ва журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан қўриқланиши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз!

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Болага китоб ўқитишни қачон бошлаган маъқул?

Фарзандигизни китоб ўқитишга қизиқтириш усуллари

Бола китоб ўқишининг фойдали жиҳатлари

🗣Инфографикада кўрсатилган 10 та асосий тавсия ва қоида саволларга батафсил жавоб беради

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Билиш даражасини аниқлаш бўйича сертификатга эга абитуриентларга тест синовларида қандай балл белгиланади?

АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида бу борада батафсил маълумот берилди:

📜 Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, В+, В, C+, C, даражали сертификатлар берилади.

🧮Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

⚡️ 70 баллдан юқори балл олган талабгорга – А+ даража;

⚡️ 65-69,9 балл олган талабгорга – А даража;

⚡️ 60-64,9 балл олган талабгорга – В+ даража;

⚡️ 55-59,9 балл олган талабгорга – В даража;

⚡️ 50-54,9 балл олган талабгорга – C+ даража;

⚡️ 46-49,9 балл олган талабгорга – C даражали сертификат берилади.

📆 Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:

А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;

В+, В, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

📈 Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тўлов асосида амалга оширилади, сертификат электрон шаклда берилади.

📌 Батафсил

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Италиядан 2023 йилда Ўзбекистонга 25 592 нафар турист келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Италиядан Ўзбекистонга 25 592 нафар туристлар ташриф буюрган.

2023 йилда Италиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

🔸 дам олиш 22 001 нафар

🔸 хизмат юзасидан 1 762 нафар

🔸 қариндошларни йўқлаш 1 717 нафар

🔸 ўқиш 90 нафар

🔸 тижорат
22 нафар

Ойлар кесимида Италиядан Ўзбекистонга келган туристлар сони:

— январда – 279 нафар

— февралда – 404 нафар

— мартда – 1 111 нафар

— апрелда – 3 210 нафар

— майда – 2 981 нафар

— июнда – 1 283 нафар

— июлда – 1 747 нафар

— августда – 4 308 нафар

— сентябрда – 3 730 нафар

— октябрда – 4 299 нафар

— ноябрда – 1 443 нафар

— декабрда – 797 нафар


📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-13° iliq, shimolda 0-5° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ertalab tuman tushishi mumkin. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-12° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 3-8° iliq bo‘ladi.
⚡️Яширин иқтисодиётга қарши курашишда давлат сиёсати

Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган мулоқотларда билдирилган фикрлар ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклифларини чуқур таҳлил қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди:

– яширин иқтисодиёт кўламини кескин қисқартириш орқали мамлакатда соғлом рақобат ва хусусий бизнесни ривожлантириш;

– яширин иқтисодиёт шаклланишининг турли схемалари, хуфиёна ишлаб чиқариш ва ноқонуний молиявий оқимларга барҳам бериш орқали иқтисодий барқарорликни ва аҳоли фаравонлигини таъминлаш;

– иқтисодиётдаги хуфиёна айланмаларга қарши курашувчи давлат органлари фаолиятининг аниқ йўналишларини белгилаш орқали масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;

– кенг жамоатчиликда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш белгиланди.

Асосий мақсад:

– қонунга итоаткор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиётни репрессив йўл билан эмас, балки уларни рағбатлантириш механизмлари ва амалий кўмак бериш орқали кўламини камайтириш;

– жазолов чораларини кучайтиришдан воз кечган ҳолда инсофли тадбиркорни ҳимоя қилиш, уларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ҳамда бизнес ривожига тўсиқ бўлувчи коррупцион омилларга барҳам бериш ҳисобланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Шу муносабат билан комплекс учун масъул Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.

Инвестиция комплексига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ KPI белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди. Натижага қараб шартнома узайтирилади ёки бекор қилинади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳам фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолгани танқид қилинди.

Агентликнинг туманлар кесимида инвестицион харитаси ҳам йўқ.

Агентлик раҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаевга ҳар бир ҳудуд ва тармоқдаги ўтган йилги қолоқликларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган инвестиция дастурини киритиш топширилди.

Инвестиция вазирининг 3 та ўринбосари хорижий инвестиция кўп талаб қиладиган тармоқларга, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларига инвестиция жалб қилиш учун масъул этиб бириктирилди.

Йиғилишда комплекс раҳбарияти, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари 38 миллиард долларлик, бунга қўшимча Энергетика вазирлиги 15 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш бўйича режаларини баён қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Toshkent, Sirdaryo viloyatlarida va kechga tomon Farg‘ona vodiysi viloyatlarida ba'zi joylarda biroz yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Ba’zi joylarga tuman tushadi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-10° iliq, shimolda 3° sovuq-2° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda vaqti-vaqti bilan biroz yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-7° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘ oldi va tog‘li hududlarida ba'zi joylarda qor yog‘adi, tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 0-5° iliq bo‘ladi.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТ Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмасдан, кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.A.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ш. ва бошқалар АТ “Халқ банки” Узун филиалидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, жами 741,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/25 07:19:14
Back to Top
HTML Embed Code: