Telegram Web Link
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
22 май куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 22 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Мактабгача таълим агентлиги.
  
Мавзу:  “Ўзбекистон - 2030” тараққиёт стратегиясида мактабгача таълим йўналиши олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
ДХХ: «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги ««Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида, мамлакатимиз фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун «Ҳаж» зиёратини адо этишнинг асосий шарти – «ҳаж» визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар – «умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар билан «Ҳаж» зиёратига бориш тақиқланади.
Тартибни бузган хорижлик Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 50 минг саудия риёли миқдорида жаримага тортилади.
Лекин, шунга қарамай айрим шахслар томонидан фуқароларимизни «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Хусусан, бу борада Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган сайёҳлик фирмасининг 2 нафар ходими маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Саудия Арабистонига «Ҳаж» сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, 4500 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Яшнобод туманида яшовчи фуқарони «Ҳаж 2024» мавсумида Саудия подшоҳлигига муборак сафарга юбориш эвазига 9500 АҚШ доллари талаб қилиб, 5700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс ҳам Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони сайёҳлик фирмаси орқали «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона шаҳридаги сайёҳлик фирмаси иш юритувчиси эса Тошлоқ туманида яшовчи фуқарони ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини 30 минг АҚШ доллари эвазига «Ҳаж» зиёратига юборишни ваъда қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи шахс ҳам Қува туманида истиқомат қилувчи фуқарони ва унинг ота-онасини «Ҳаж» амалларини бажаришлари учун сайёҳлик фирмаси орқали Саудия Арабистонига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар фирибгарларнинг алдовига учиб, сарсон-саргардон бўлманг ва пул маблағингиздан айриб қолманг. Огоҳ бўлинг!

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

—  Россия – 1 021,4 млн АҚШ доллари

— Хитой – 644,4 млн АҚШ доллари

—  Қозоғистон – 383,9 млн АҚШ доллари

—  Туркия – 378 млн АҚШ доллари

—  Афғонистон – 301,4 млн АҚШ доллари

—  Франция – 265 млн АҚШ доллари 

—  Қирғиз Р. – 154 млн АҚШ доллари

—  Тожикистон – 146 млн АҚШ доллари

—  Покистон – 106,4 млн АҚШ доллари

—  АҚШ – 69,4 млн АҚШ доллари


📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди.

Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.

Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.

Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн сўм таклиф этилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Мактабгача таълим агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   “Ўзбекистон - 2030” тараққиёт стратегиясида мактабгача таълим йўналиши олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/j8vi9GYd8Ws?si=yirTY6o-qYT0V43g

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.

🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-апрель ойларида қиймати 1 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 11,9 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 % га ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,3 %), калава-ип (46,8 %) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январь-апрель ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Калава-ип – 473,6 млн

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 377 млн

Трикотаж мато – 94,6 млн

Газламалар – 52 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 14,2 млн


📲 /Telegram/ Facebook/
ДХХ: Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади.
Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у ушбу пул маблағи эвазига, ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ССС: Коронавирус янги варианти тарқалмоқда.

Дунёда коронавируснинг янги FLiRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда.

FLiRT вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, омикроннинг сўнгги турларини беморлар “нисбатан осон” бошдан кечирмоқда, улардан ўлим даражаси юқори эмас. Шунинг учун янги турлардан жиддий ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади.

Мутахассислар нима бўлганда ҳам қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик каби профилактика чораларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов ижодига бағишланган адабий фестивал қатнашчиларига табрик йўллади

“Green Hills Resort” дам олиш масканида бўлиб ўтган тадбирда қатнашган Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.

Президент ушбу тадбир ташкилотчилари, жумладан “Uzreport” телеканали жамоасига самимий миннатдорчилик билдириб, ушбу адабий фестивални ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қарийб 80 млн. Россия рублини Қирғиз Республикасига ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/21 20:01:52
Back to Top
HTML Embed Code: