Telegram Web Link
🇺🇿 🇮🇳 ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва  Ҳиндистон Пресс клуби (Press Club of India) ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Шу муносабат билан Ҳиндистон Пресс клубида ташкил этилган тадбирда Ҳиндистон марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари, юртимиздан ушбу мамлакатга борган журналистлар ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси масъуллари қатнашди. Унда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётган ҳамкорликни кенг ёритиш, икки давлат журналистларининг ўзаро алоқаларини ривожлантириш, ОАВ вакилларининг тажриба алмашувини самарали йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан фикрлар билдирилди. Тадбирда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровлар иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

📲 /Telegram/ Facebook/
Қайси ҳудудда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 май ҳолатига 43 393 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Самарқанд вилояти – 7 500 та

Хоразм вилояти – 4 804 та

Фарғона вилояти – 4 704 та

Тошкент вилояти – 3 725 та

Сурхондарё вилояти – 3 646 та

Қашқадарё вилояти – 3 239 та

Навоий вилояти – 3 322 та

Тошкент шаҳри – 3 016 та

Бухоро вилояти – 3 010 та

Қорақалпоғистон Респ. – 2 153 та

Жиззах вилояти – 1 485 та

Андижон вилояти – 1 459 та

Наманган вилояти – 1 011 та

Сирдарё вилояти – 319 та


📲 /Telegram/ Facebook/
Москва вилоятида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Москва вилояти Истра шаҳри Падиково қишлоғидаги ётоқхонада юз берган ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.

Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими дастлабки маълумотига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хориж фуқароси, жумладан 11 нафар ватандошимиз яшаган.

Айни пайт олов исканжасида қолган 8 кишининг шахси аниқланмоқда. Ҳаётдан кўз юмганлар орасида бизнинг фуқаролар ҳам бор. Ҳозир қурбонлар жасади Истра шаҳри суд-тиббий экспертиза идорасида.

Мазкур факт асосида РФ Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабабчи бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Вазиятни элчихонамиз консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратга олган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
⚡️  27 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
27 MAYGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 23-28° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 25-27° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ayrim joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 14-19° bo‘ladi.
Forwarded from markaz16
⚡️  27 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Ҳудудлар кесимида 11-синф битирувчилари сони

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошида барча мулкчилик шаклидаги умумтаълим муассасалари 11-синфларида жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган.

Ҳудудлар кесимда 2023/2024 ўқув йилида умумтаълим муассасаларини 11 синфида ўқиган ўқувчилар сони (минг нафар):

Жами | қиз болалар| ўғил болалар

Ўзбекистон Р. – 414,6 | 223,1 | 191,5

Қорақалпоғистон Р. – 23,1| 12,6 |10,5

Андижон вилояти – 34,7 | 19,0 | 15,7

Бухоро вилояти – 22,9 | 12,3 | 10,6

Жиззах вилояти – 17,7 | 9,5 | 8,2

Қашқадарё вилояти – 44,2 | 24,0 |20,2

Навоий вилояти – 12,2 | 6,7 | 5,5

Наманган вилояти – 30,0 | 16,9 | 13,1

Самарқанд вилояти – 49,1 | 26,5 | 22,6

Сурхондарё вилояти – 34,1 | 18,1 |16,0

Сирдарё вилояти – 10,3 | 5,5 | 4,8

Тошкент вилояти – 31,0 | 16,4 | 14,6

Фарғона вилояти – 43,4 | 24,2 | 19,2

Хоразм вилояти – 25,7 | 13,8 | 11,9

Тошкент шаҳри – 36,2 | 17,6 | 18,6

📲 /Telegram/ Facebook/
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
2024/09/21 23:17:59
Back to Top
HTML Embed Code: