Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан чин юракдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Кўксаройда тантанали кутиб олинди
⚡️ 20 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилишига оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
#ob_havo

20 MAYGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat kunning birinchi yarmida  Toshkent, Jizzax, Sirdaryo viloyatlarida ba’zi joylarda yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol  7-12 m/s tezlikda esadi, shimolda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 22-27° bo‘ladi.

Poytaxtimizda kunning birinchi yarmida yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 22-24° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yomg‘ir yog‘adi, ba’zi joylarda kuchli  yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘ladi. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 10-15° bo‘ladi.
Меhr агентлиги: "Президент Раиси Эрон халқи олдидаги бурчини бажараётиб, самолёт ҳалокатига учради ва шаҳид бўлди. Эрон президентига ҳамроҳ бўлганларнинг барчаси, жумладан, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллоҳиён вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлди".

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 20 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилишига оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Эрон Конституциясига кўра, 68 ёшли вице-президент Муҳаммад Мухбар мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлади. Мухбар ҳам Раисий каби мамлакатнинг олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеийга яқин саналади.

Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида бўлиб ўтиши керак.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.


Мавзу:   Қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилишига оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/w2l35uzD9rM?si=JfbImYP57-UXx3To

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
21 MAYGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi rеspublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol  7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 22-27° , janubda 30-32° gacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 25-27° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 13-18° bo‘ladi.
📊 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,9 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 20,9 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млрд АҚШ долларига ёки 5,9 % га ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,8 %  улушни эгаллаган.

Тошкентнинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 4 ойда қарийб 8,1 млрд АҚШ долларига етган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган, Ўзбекистон уни ўтган йили декабрда ратификация қилганди.

Шу билан Тошкент ва Остона ўзаро сиёсий ва стратегик ҳамкорликни тубдан янги босқичга олиб чиққан Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 22 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Мактабгача таълим агентлиги.
  
Мавзу:  “Ўзбекистон - 2030” тараққиёт стратегиясида мактабгача таълим йўналиши олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
2024/09/21 17:16:51
Back to Top
HTML Embed Code: