Telegram Web Link
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб;

Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

М.Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига йўллаган янги йил табригида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қўшинларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги, бошқарув органлари, бирлашмалар, қўшилма ва қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича бажарилган ишлар юзасидан мудофаа вазирининг ҳисоботи тингланди.

Айтилишича, ҳарбий шаҳарчаларда “темир дафтар”га кирган оилаларнинг фарзандлари учун фан, спорт ва санъат турлари бўйича тўгарак ва секциялар ташкил этиш, уларни бригада командирлари ва ҳарбий округ қўмондонларига бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

Жами 580 дан ортиқ тезкор-жанговар тайёргарлик тадбирлари ўтказилди, уларда Қуролли Кучларнинг 35 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Йиғилиш якунида Олий Бош Қўмондон томонидан Қуролли Кучлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини юксалтириш бўйича қатор топшириқлар берилди.
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘ycha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarda tuman tushadi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-12° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 48 нафарга етди

Япония ғарбидаги Ното ярим оролида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди. Бу ҳақида Исикава расмийлари хабар бермоқда.
Куни кеча Исикава ҳудудида 5-7 магнитудали бир қатор кучли зилзилалар юз берди.

Япония метеорология агентлиги мамлакатнинг бутун ғарбий соҳиллари учун цунами ҳақидаги огоҳлантиришларни бекор қилди.
Важима шаҳрида табиий офат сабаб бўлган ёнғин натижасида 200 дан ортиқ бино қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.

Қидирув-қутқарув ишларида Япониянинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларининг 1000 га яқин ходими иштирок этмоқда.

Охирги 24 соат ичида 50 мингга яқин одам эвакуация қилинди.
Зилзила тезюрар темир йўл линияларида узилишларга олиб келди.

📲 /Telegram/ Facebook/
ХIХ аср охирига оид олтин тангани сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIХ аср охирига оид маданий бойликка тааллуқли ҳисобланган “ПЕТРУ БОГДАНОВУ 1899” ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат  юзасидан Жиноят кодексининг  177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Қайси ойда энг кўп қурилиш ишлари бажарилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 132,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Ўзбекистонда ойлар кесимида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми:

— январда – 5 трлн сўм

— февралда – 7,9 трлн сўм

— мартда – 14,6 трлн сўм

— апрелда – 14,1 трлн сўм

— майда – 10,5 трлн сўм

— июнда – 16 трлн сўм

— июлда – 12,4 трлн сўм

— августда – 12,8 трлн сўм

— сентябрда – 14,5 трлн сўм

— октябрда – 11,8 трлн сўм

— ноябрда – 12,8 трлн сўм


📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘ycha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Toshkent, Jizzax, Sirdaryo, Surxondaryo viloyatlarida kunning ikkinchi yarmida ba'zi joylarda biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ayrim joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 10-15° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda kunning ikkinchi yarmida biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi, 10-12 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 13-15° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda ba'zi joylarda yomg‘ir yog‘adi, baland tog‘larda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ayrim joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 4-9° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
🚙 11 ойда 74 163 та “Gentra” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида 74 163 та “Gentra” автомобили ишлаб чиқарилган.

2023 йилнинг 11 ойида ойлар кесимида ишлаб чиқарилган “Gentra” автомобиллари сони:

🚙 январда – 0 дона

🚙 февралда – 5 174 дона

🚙 мартда  – 5 968 дона 

🚙 апрелда – 9 531 дона

🚙 майда – 7 288 дона

🚙 июнда – 9 123 дона

🚙 июлда – 7 095 дона

🚙 августда – 8 502 дона

🚙 сентябрда – 5 602 дона

🚙 октябрда – 7 393 дона

🚙 ноябрда – 8 487 дона


📲 /Telegram/ Facebook/
📊Президент Ш.Мирзиёев ташаббуслари "Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси ва тармоқ корхоналарининг фаолиятида

✔️2023 йилда тўқимачилик корхоналари 27 халқаро бренд остида 1.2 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилган;

✔️Экспортни рағбатлантириш агентлиги билан биргаликда жами 60 та корхонада 7 турдаги стандарт жорий этилди ва сертификатланган корхоналар сони 2 баробарга оширилди;

✔️Давлат раҳбарининг вилоятларга сафари давомида 13 та тўқимачилик корхонасига ташриф амалга оширилди ҳамда 6 та корхонанинг онлайн очилиш маросимида иштирок этилди;

✔️Президент ташаббуси билан кластерларда Фарғона усули тадбиқ қилинмоқда. Шу билан бирга, 130 дан ортиқ корхонада 7 МВт лик қуёш панеллари ўрнатилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент томонидан имзоланган қонунлар (ЎРҚ-892, ЎРҚ-893, ЎРҚ-894-сон, 03.01.2024 й.) билан шарномалар ратификация қилинди

🔰 Унга кўра, Ўзбекистон билан Италия Республикаси ўртасида қуйидаги шартномалар ратификация қилинди:

🔹Ушлаб бериш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);

🔹Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);

🔹Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь).

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️ТАЙИНЛОВ

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Йўловчилар диққатига!

Темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси - ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида 2024-йил 20-январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархи 20% га ошмоқда. "Афросиёб" юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи:

Тошкент — Бухоро — Тошкент
ВИП 636 000 сўм
Бизнес 462 000 сўм
Эконом 336 000 сўм

Тошкент — Қарши — Тошкент
ВИП 534 000 сўм
Бизнес 390 000 сўм
Эконом 282 000 сўм

Тошкент — Самарқанд — Тошкент
ВИП 396 000 сўм
Бизнес 276 000 сўм
Эконом 204 000 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-октабрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024-йил 1-январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Қайси ойда энг кўп туғилиш қайд этилган?

🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 887 424 нафар тирик туғилиш қайд этилган.

2023 йилнинг 11 ойида ойлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони:

январда – 76 211 нафар

февралда – 64 879 нафар

мартда  – 73 948 нафар 

апрелда – 65 787 нафар

майда – 81 138 нафар

июнда – 72 609 нафар

июлда – 95 374 нафар

августда – 97 310 нафар

сентябрда – 89 629 нафар

октябрда – 90 451 нафар

ноябрда – 80 088 нафар


📲 /Telegram/ Facebook/
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Қўшма Штатларга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

1999 йилда Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшовчи, муқаддам судланган шахс Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган қариндоши билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш эвазига ундан 16 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Аммо, Иқтисодиёт ва сервис институти талабаси сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирда Қўшма Штатларда яшаётган оқдарёлик шахс муқаддам 4 нафар фуқарони Америкага ишга юборишни ваъда қилиб, улардан 41.600 АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятида яшовчи, 1999 й.т. шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни “Туркия-Европа-Никарагуа-Мексика” орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

1991 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда АҚШнинг Оҳайо штатида яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш, шунингдек, бунинг учун зарур бўладиган виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига ундан 8200 АҚШ доллари талаб қилишган.
Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8100 АҚШ доллари ва 1 млн. 240 минг сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/25 19:27:39
Back to Top
HTML Embed Code: