Telegram Web Link
🔹Bugun kunduzi Toshkent, Qashqadaryo, Surxandaryo viloyatlarida ertalab ba'zi joylarda biroz yomg‘ir yog‘adi. Qolgan hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda ertalab biroz yomg‘ir yog‘adi, kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi.. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-11° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko’chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 0-5° iliq bo‘ladi.
АҚШ бозорига "калит" олинди

Ўзбекистондаги 10 дан ортиқ тўқимачилик компаниялари халқаро WRAP (Worldwide Responsible Accredited Production) стандарти сертификатига эга бўлди.

❗️ UZTEX компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиёда ушбу стандартни олган биринчи корхона бўлди. WRAP сертификати ижтимоий стандартларнинг энг мураккабларидан бири бўлиб, UZTEX Group даги ишлаб чиқариш АҚШга маҳсулот экспорт қилиш учун зарур бўлган барча ижтимоий меъёр ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Айни пайтда яна 10 та корхона WRAP сертификатини олиш босқичида.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратилади

“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–5-сон, 05.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра:

🔹сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

🔹Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;

Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб боради.

🔹сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

🗓 2024 йилдан:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

⚠️ Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистонда умра зиёрати учун нархлар арзонлашди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж ва умра” марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 миллион 600 минг сўм этиб белгиланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ayrim joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 10-15° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 12-14° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko’chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ayrim joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 7-12° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 799 756 кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига ошган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистонда лицензия ва рухсат бериш тартиби соддалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги талаблар, шу жумладан, лицензия ва рухсат бериш тизимини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш орқали ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда, шу жумладан:

7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади;

масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди;

6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;

хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда;

3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади;

масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, лицензия ёки рухсатномани беришда талабгорларни видео алоқа ёрдамида масофадан туриб баҳолашга рухсат этилмоқда.

Чиқиш туризмини амалга оширишда 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.

Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойларини ихтиёрий равишда танлаш мумкин (бугунга қадар техник кўрикдан ўтказиш ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда ўтказилаётган эди).

Ушбу Фармон қабул қилиниши натижасида тадбиркорларнинг қарийб 350 млрд сўмлик харажатлари тежалади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди

Энди юртимизда чиқинди ташишда электрда юришга мўлжалланган техника воситасидан фойдаланилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.И. фуқаролар С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртига бирига кўчириб беришини айтиб 3 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat ertalab Qoraqalpog‘iston Respublikasida ba'zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi, 22-25 m/s gacha yetishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 13-18° iliq, shimolda 0-5° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 16-18° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda ba'zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi, tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ayrim joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 7-12° iliq bo‘ladi.
ҲАРБИЙЛАРГА ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ ТУҲФАСИ

🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Самарқанд шаҳридаги Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу марказнинг Маънавият ва маърифат масканида ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Навоий ва Жиззах вилоятидан келган журналистлар, маҳаллий ОАВ вакиллари, марказга туташ ҳудудда яшовчи маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этди.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️Ижтимоий тармоқларда мутахассис берган маълумотлар нотўғри талқин қилинмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумот учун, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади. (Ҳозирга қадар мамлакатимизда 9294 та дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган.)

Қайд этилганидек, 2023 йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида 6000 дан ортиқ турдаги (давлат рўйхатидан ўтмаган ва ноқонуний муомалада бўлган) дори воситаларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги юзасидан тегишли хулосалар берилди.

Бундан ташқари, 2022 йилда юртимизда дори воситалари билан рўй берган нохуш ҳолатларнинг қайта такроланмаслигини олдини олиш мақсадида «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» директорининг тегишли буйруғига биноан, 2023 йил давомида Марказ ва унинг филиаллари лабораторияларида давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш (сертификатлаштириш) мақсадида тақдим этилган 1000 дан ортиқ сериядаги дори воситаларининг таркибида этиленгликол ва диэтиленгликолни аниқлаш синовлари амалга оширилди.

Таъкидлаш жоиз, бу назорат таҳлиллари орқали, мазкур дори воситаларининг таркиби текширилиб юқоридаги зарарли моддалар мавжуд эмаслиги аниқланди. Афсуски бу маълумот, айрим телеграм каналлар орқали умуман бошқа мазмунда нотўғри талқин қилинмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Қўқон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор назорат тадбирида “B-M.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхона ишлаб цехида жами 61 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига улаб, 787,4 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Судьялар олий кенгаши қарори билан қуйидагилар судьялик лавозимига тайинланди: 

Раҳимов Анвар Матякубович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Ибрагимов Тимур Равшанбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;  

Исмоилов Илҳомбой Зарипбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа тумани судининг раиси лавозимига;  

Сулайманов Нодир Баҳодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Тожиев Шерзод Мухторович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Умаров Мўминжон Каримович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;  

Аманов Фаррух Анваржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;  

Юлдашев Бахтиёр Раҳимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;  

Эргашев Умиджон Ҳожимамат ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;  

Норхўжаев Рустам Нурмағмат ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Нуриддинов Зоҳиддин Нуриддин ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг судьяси лавозимига;  

Қодиров Файзулло Толибович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/25 17:24:24
Back to Top
HTML Embed Code: