Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир.
🌺
🕊🕌Ассалому алайкум ва
рахматуллоху ва барокатух.
Бугун 15 Октябрь, Сешанба!
+12°+11°
☔️🌧️
🌸
Бирор яқинингиз ёки таниган-билганларингизнинг бахти, омадидан ҳавас қилиб, хурсанд бўлсангиз, тез муддатда худди шундай хурсандчилик ўзингизга қайтади.
Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ?

ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ:

1️⃣. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2️⃣. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

3️⃣. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

4️⃣. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

5️⃣. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

6️⃣. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

7️⃣. Шапалоқ уриш, айниқса, қайсарлик қилганда ва қулоқ солмаганда тарбия бериш усулидир. Пайғамбаримиз (салллалоҳу алайҳи вассаллам) ота-оналарга фазандларни ноўрин, нотўғри ишларни қилишдан қайтаришларини масалаҳат берганлар. Қуйида йўл қўйилиши мумкин бўлган уриш ёки шапалоқ беришнинг умумлаштирилган ҳолатлари келитирилади:
1) Барча усуллар қўлланиб бўлингандан кейин сўнги чора сифатида қўлланилиши лозим.
2) Баъзи-баъзида қўлланилиши керак холос, чунки бунга жуда тез тез зарурият туғилмайди. Аксар ҳолларда, қатъий оғзаки огоҳлантиришнинг ўзи кифоя қилади.
3) Бу чора алоҳида жойда қилиниши, ҳамманинг назаридда амалга оширилмаслиги керак, чунки дўстлари ва бошқалар олдида боланинг шахсиятини ва ғурурини ҳимоя қилиш лозим.
4) Бу чора болани тартибга чақириш учун амалга оширилиши лозим.
5) Бу чора юракда болага нисбатан тўла шафқат ҳисси билан амалга оширилиши лозим ва нафратга ўрин бўлмаслиги керак.
Фарзандларни уларга зарар келтирадиган ёки жароҳат оладиган даражада уриш тақиқланган. Уриш ёки шапалоқ тушириш жароҳат келтириб чиқармаслиги лозим ва юзга ва тананинг нозик жойларига қаратилмаган бўлиши лозим; балки елка, оёқлар ёки қўлларга урилса боланинг шикастланишига олиб келмайди.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак, кечиришни унутибсиз. Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз. Йиғган молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак, қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди. Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак, шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз. Атрофингизда сиздан хафа бўлувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз. Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр-ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради. Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир. Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон «дўст»ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк қардошлик.
МУҲАББАТ энг буюк бахт.
🕊🌹🕊🌷🕌🌹🕊🌹🕊🌷📿
Ҳамма нарсада ҳамиша гўзаллик кўринг...
Олтин куз оқшомида яқинларингизнинг меҳрли оғушуда, оила даврасида иссиққина чой ичиб, уларни қадрлаб, шукрона айтишлик барчангизга насиб бўлсин....
Ҳар нафасингиз бахт, меҳр-муҳаббат, ҳузур-ҳаловатга тўлсин!
🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁
Хайрли тун...

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ 🍃Ўтмишнинг эшикларини ёпинг ва ўтмиш учун вақт йўқотманг!
Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри билан қизиқманг!
Бахтни бировдан кутманг, ўзингиз яратинг!
🌱Табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!..


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ! ХАЙРЛИ
ТОНГ
❗️ Бугун 16 октябрь,
Чоршанба! +13°+7°🌞


Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг...
Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир дунёсиз....
🌸🌺🍃 Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дўстларинг билан шундай яшагинки, душман бўлганларида сен ҳақингда сўзлайдиган (ёмон) сўзлари бўлмасин. Душманларинг билан шундай яшагинки, дўст бўлганингда юзинг қизармасин...

✍️Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

🕌– Поклик иймондандир;

🕋– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

🥗– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

– Ҳаромда шифо йўқ;

💦– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

🍯– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

💉– Қон олдириш – шифо;

☝️– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

❤️‍🩹– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

🐄– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

🥛– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

🕌📿– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

🍲– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

🍛– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

☕️– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

❗️– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

🚫– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

❄️– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;

🥛– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

🍝🍹– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

🍫🍰🍬– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

🍵– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

🥛🐋– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

☝️– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

😋– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

☝️– Ёлғиз овқатланманг;

🤲– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌥Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

🕋🌹Ассалому Алайкум!
Бугун 17 октябр, Пайшанба🕌

+17°+5°☀️🍃🌷

Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасодиф йўқ бу дунёда, ҳамма нарса ё синов, ё жазо, ё мукофот, ё олдиндан айтишдир .

🌼°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°🌸

Тананинг қайта тирилишига ишониш учун шу тананинг истакларини енга олиш керак.

🌸°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°🌻

Муҳим аҳамиятга эга бўлган нима яратилган бўлса, албатта, у кучли тартиб асосида ташкил этилган.

🌺°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°🌼

Вақтингизни деворга уриб , ундан эшик пайдо қилишга шошилманг.

🌳°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°
🌷

Ҳар доим қалб кўзи очиқ инсон кузатишни билади. Чунки сиз кўрадиган нарса ҳар қандай нарса, сизни руҳлантириши мумкин.

🍀°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°🌿

Агар режа иш бермаса , режани ўзгартиринг, Аммо мақсадни ўзгартирманг!

🍂°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°🍂

✍️Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва официантни чақириб:
— Ҳаммага менинг номимдан кўфта кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим!- деди.
Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди:
— Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кўфта кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир кўфта кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кўфта кабоб буюртма қилдим.
— Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди?- дея сўрадим ундан.
Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
— Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин!..

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌺Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар! Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азим
!»

🌹🕋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙ЖУМА айёми муборак!🕌

🤲🏻
🍃Аллоҳим,
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.
🌹🍃

🕋 🕊 Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда, саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!
🤲🌸🕊

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Саловат
айтдингизми?

🌷САЛОВАТЛАР

📿Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ

🕋Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

🕌Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид


🌺Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид

Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар:


🌸«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.»
(Имом Бухорий)

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУҲ!!!
🌺🍃
Бугун 19 октябр, +24°+8🌞
ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Қадр-қимматинг қачон тушади?

Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШИФО СЎРАШ ДУОСИ

☝️Азгар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман. Чунки, дуо ҳам шифодир.

Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта

بِسْمِ اللهِ

"Бисмиллааҳ" дейди ва:

أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.

Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)

Дониёр қори

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷
🕌🌹ЯКШАНБА ТОНГИ
🌺📿
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


Румий ҳазратларининг ажойиб бир иқтибослари:

"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Бу ўша тонгни кутаётганлар учун, сабр аҳлидан бўлганлар учун жуда чиройли таскиндир!

Мана бир тун бағрини ёриб-тонг отганини кўрдингиз-демакки, умрнинг қоронғу йўлакларидан сўнг, ёруғликка очилувчи эшикларни ҳам албатта топасиз...

Демак умид қиламиз.
Иншааллоҳ ҳаммаси кўнгилдагидан ҳам аъло бўлади.
Ҳали жуда кўп қувончли кунлар келади...
🌷

Хайрли тонг яна бир бор🌤

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бугун 21 октябрь, Душанба!
+27°+16°
☁️
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

🕌Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!!

🌺Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин Ин Ша Аллоҳ!

🌹Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
- Ҳой, Мажнун, кўрмадингми намоз ўқияпман.
Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим.
Лекин сен Аллоҳнинг ишқида мени қандай кўрдинг?

Алишер Навоий

@Jaloliddinrumiyy🕊
2024/11/15 16:19:43
Back to Top
HTML Embed Code: