This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАББАТ УЧУН КЕЛГАНМИЗ
БУ ДУНЁГА...
🕊🌹 Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.
Юнус Эмро
🕊🌹Ассалому алaйкум ва
роҳматуллоҳи ва
барокатуҳ!
Бугун 9 октябрь
чоршанба +27°+16°☀️
🌺⭐️ 🕊🍃 ⚡️ ✨ 🍃 🕊🌺 ✨🌼
🤲 🕌Аллоҳ сизни раҳмат, тавозуъ, ширин сўзлилик билан доимо аҳлоқлантирсин!
☀️ Бошланган кунингиз хайрли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy 🕊
БУ ДУНЁГА...
🕊
Юнус Эмро
🕊🌹Ассалому алaйкум ва
роҳматуллоҳи ва
барокатуҳ!
Бугун 9 октябрь
чоршанба +27°+16°☀️
🌺
🤲 🕌Аллоҳ сизни раҳмат, тавозуъ, ширин сўзлилик билан доимо аҳлоқлантирсин!
☀️ Бошланган кунингиз хайрли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 pinned «Ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак? Ким ғийбат қилиб қўйса, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, савобини ғийбат қилинганга бағишласин. Бу зарурдир. Солиҳлардан бирининг тушида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги маънода…»
Шайх Шаъровий
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃ОЯТАЛ-КУРСИЙ🍃
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.
"Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуум. Лаа таъхузуҳу синатув ва лаа навм. Лаҳуу маа фиссамааваати ва маа фил ард. Ман-заллазии йашфаъу ъиндаҳу иллаа би-изниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум ва лаа йуҳтиууна бишайъиммин ъилмиҳии иллаа бима шаа-а. Васиъа курсийюуҳус-самааваати вал-ард. Ва лаа йаудуҳу ҳифзуҳумаа ва ҳувал ъалиййул ъазийм".
🕋🕌
Маъноси: Аллоҳ - Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар
Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. Уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан Ўзи хоҳлаганидан бошқа ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар. Унинг Курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Унга оғир келмас. Ва У Олий ва Азим зотдир.
Уйқуга ётишингиздан аввал Оятал Курсийни ўқинг! Шунда Аллоҳ сизга бир фариштани жўнатади. У сизни уйғонгунигизча қўриқлаб туради.
(Ҳадис 5010)
@Jaloliddinrumiyy🍃

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ📿
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
🕋ВА БАРАКАТУҲ🌸
Бугун 10 октябр,
пайшанба, +28° +16°☁️
✨ Янги кунни Аллоҳнинг
туҳфаси деб қабул
қилганларга ҳайрли тонг🕊
Ушбу кунда ҳали қилинган хатоликлар йўқ.
🍃
Бу кун саҳифасига
яхшиликлар битилиши,
сизнинг ихтиёрингизда.
Унутманг...
🌺
Аллоҳим барчамизни қалби пок,самимий инсонларга
ҳамроҳ қилсин!
@Jaloliddinrumiyy🕊
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
🕋ВА БАРАКАТУҲ
Бугун 10 октябр,
пайшанба, +28° +16°
туҳфаси деб қабул
қилганларга ҳайрли тонг🕊
Ушбу кунда ҳали қилинган хатоликлар йўқ.
Бу кун саҳифасига
яхшиликлар битилиши,
сизнинг ихтиёрингизда.
Унутманг...
Аллоҳим барчамизни қалби пок,самимий инсонларга
ҳамроҳ қилсин!
@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУ ШУНЧАКИ ИМТИҲОН!
(Дунёдаги барча ота-оналар ўқиши шарт бўлган мактуб)
🌳 Сингапурдаги ўрта мактаблардан бирининг ўқитувчилар жамоаси имтиҳондан олдин ота-оналарга ушбу мактубни юборишди:
Қадрли ота-оналар!
Шу кунларда болаларимизнинг имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Барчангиз фарзандларингизнинг имтиҳонни яхши топширишлари учун ташвишланаётганингизни биламиз...
Аммо, илтимос, унутманг:
Улар орасида рассом бўлишни хоҳлаётганлар борки, уларга математикани тушунишнинг кераги йўқ;
- Бўлажак бошқарувчилар борки, улар тарих ёки инглиз адабиётига қизиқишмайди;
- Бўлажак мусиқачилар борки, кимё фанининг баҳоси улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;
- Aтлетикачилар борки, жисмоний машғулотлар улар учун физика фанидан муҳимроқ...
- Агар фарзандингиз юқори баҳо олса, бу ажойиб!
Бироқ, бундай бўлмаса, илтимос, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва қадр-қийматини тортиб олманг!
Уларга ҳаммаси яхши эканлигини, бу шунчаки имтиҳон эканлигини айтинг!
Улар ҳаётда бундан-да каттароқ ишларга қодирдир..!
Илтимос, уларга баҳонинг аҳамияти йўқлигини айтинг!
Уларни севинг ва айбламанг!
Агар шундай йўл тутсангиз, кўрасизки, фарзандингиз дунёни забт этади!
👩🏻🎓🧑🏻💻👩🏻⚕️👷🏻♂️👮🏻♀️👨🍳👩🏻🏫👩🚀🧑🎨👨🚒👨🏻🎓
Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзулари ва истеъдодларини тортиб ололмайди...
🌳 Ҳурмат билан, ўқитувчилар жамоаси.
Хаетда мана шундай устозлар купайсин...
(Tursunoy_Sodiqova sahifasidan…)

🕋Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!
🌹 🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!🌺 🕌🌙
🍃 🤲 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
🌷 🤲 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил. Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
💐 🤲 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
Омин!🤲
@Jaloliddinrumiyy🍃
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
Омин!
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☝️Ҳар қўлингни сиққан билан дўст, ҳар жонингни сиққан билан душман бўлма!
✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий
@Jaloliddinrumiyy🍃
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тавбадан кейин қилган битта гуноҳ тавбадан олдинги етмишта гуноҳдан ёмонроқдир. Қалб ва танамиз касаллиги учун энг яхши даво гуноҳларни тарк қилмоқликдир.
Яҳё ибн Маъоз Розий.
Гуноҳ қилманг, уни камайтиринг! Шунда ўлим шиддати сиз учун енгил бўлади...
Ҳазрат Умар р.а
Агар гуноҳ яхши бўлганда эди, ҳеч ким бизнинг олдимизга келиб ўтирмаган бўларди!
Суфёни Саврий
Тоат қилмасанг, гуноҳ ҳам қилмагин! Агар сўзлаб гуноҳга қоладиган бўлсанг, жим ўтириб савоб олгин!
Бишри Ҳофий
Савоб йўлида шундай меҳнат қилиб чарчангки, гуноҳ ишлашга мадорингиз қолмасин...
Маҳмуд Асъад Жўшон
Гуноҳ ишлаганнинг қулоғини яхшилаб тортиб қўйинг. Зеро, бу дунёнинг жазоси охират жазосидан анча енгилдир.
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу
Аллоҳ ҳузуридаги энг ёмон гуноҳ, давомли қилинган гуноҳлардир.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:
“Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади:
«Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар.
Фаришталар уларга шундай дейдилар:
«Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!»
Эй, фарзанд!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради».
Бу суранинг фазилати кўп.
Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:
“Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди:
«Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради:
У қандай амал эди?
Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта.
Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади?
Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”.
Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊
Шанба тонги муборак бўлсин!!!
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!

Нур таратаётган чироқнинг на шишасига, на пилигига мафтун бўлма, идиш тубида ёғ бўлмаса эди, на пилиг ёнарди, на шиша ойдинлашарди, ёғ кўздан ниҳон бўлса-да, асл қувват ундадир...қалбдаги иймон шу ёғга ўхшар, хулқ ва амалда намоёни анинг сабабидандир...
✍️ Умму Амина
@Jaloliddinrumiyy🍃
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.
✍️ Жалолиддин Румий
@Jaloliddinrumiyy🍃
✍️ Жалолиддин Румий
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
Бугун 13 октябрь
якшанба +25° +18°☁️
Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда
ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон
бўлсинлар!
🕌🕊
Эзгу амаллар қилиш учун
имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин!
🍂🍁
Якшанба дам олиш
кунингиз мароқли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАХТЛИ БЎЛАЙ ДEСАНГИЗ 5 ЎГИТ
🌅 Агар тонг оттирсангиз, кечни кутманг, куннинг чегарасида яшанг, хотирангизни кунингизни тузатиш учун жамланг.
✅ Келажакни етиб келгунича ўйламанг, эртангизни синдириб қўйманг. Чунки агар бугунингизни ислоҳ қилсангиз, эртанги кунингиз яхши бўлади.
❗️ Юрагингиздан ҳасадни ўчиринг, адоватни йўқотинг, нафратни чиқариб ташланг ва душманликни кетказинг.
❗️ Яхшилик бўлмаган ишда одамлардан узоқлашманг, ишларингизни сарҳисоб қилинг, одамларга беҳуда аралашишни камайтиринг.
📚 Китоб инсоннинг энг яхши йўлдоши, шундай экан, китоблар билан суҳбатдош бўлинг, илмга ошно бўлинг, маърифатни дўст тутинг.
«Ўкинма» китобидан.
@Jaloliddinrumiyy🍃
🌅 Агар тонг оттирсангиз, кечни кутманг, куннинг чегарасида яшанг, хотирангизни кунингизни тузатиш учун жамланг.
📚 Китоб инсоннинг энг яхши йўлдоши, шундай экан, китоблар билан суҳбатдош бўлинг, илмга ошно бўлинг, маърифатни дўст тутинг.
«Ўкинма» китобидан.
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Шошилиб қарор чиқармаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун уларни бирин кетин узоқ далада жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.
Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.
Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.
Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.
Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.
Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.
Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.
Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.
Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.
Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.
Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.
Худди шунингдек, инсонни ҳам бир вазиятда кўриб ҳукм чиқаришга шошилманглар.
Уни ҳар томонлама, ҳар вазиятда ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.
@Jaloliddinrumiyy🍃
Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.
Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.
Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.
Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.
Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.
Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.
Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.
Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.
Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.
Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.
Худди шунингдек, инсонни ҳам бир вазиятда кўриб ҳукм чиқаришга шошилманглар.
Уни ҳар томонлама, ҳар вазиятда ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлиши амримаҳол" деган сўзни луғатингиздан ўчириб, унинг ўрнига :
"Бисмиллаҳи таваккулту ъалаллоҳ"
(Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қилдим) сўзига алиштиринг, ҳаёт қанчалар гўзаллигини кашф этасиз.
🌷 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бугун 14 октябр, Душанба!
+16°+12°🌧️☔️
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!
Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.
📿
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy🍃
"Бисмиллаҳи таваккулту ъалаллоҳ"
(Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қилдим) сўзига алиштиринг, ҳаёт қанчалар гўзаллигини кашф этасиз.
Бугун 14 октябр, Душанба!
+16°+12°🌧️
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!
Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.
📿
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Шаҳарда бахтсиз одамлар учун яшаш қулай. Одам шаҳарда юз йил яшаши мумкин, бироқ унинг аллақачон ўлиб, чириб кeтганини ҳeч ким билмайди. Бунақа нарсалар билан ҳисоб-китоб қилиб ўтиришга вақт йўқ, ҳамма ўзи билан ўзи овора. Иш, жамоат топшириқлари, саломатлик, сан’ат, болалар соғлиги, уларнинг тарбияси. Ба’зан уни ёки бошқаларни қабул қилиш, кимникигадир бориш кeрак, ниманидир кўриш ёки эшитиш лозим. Шуниси э’тиборлики, ҳар қандай шароитда ҳам шаҳарда бир, ба’зан икки, уч муҳим нарса борки, буларни канда қилиб бўлмайди. Ҳаёт эса қуруқдан қуруқ ўтиб кeтавeради».
✍️ Лeв Толстой, "Крeйсeр сонатаси" қиссасидан
@Jaloliddinrumiyy🍃
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@Jaloliddinrumiyy🍃
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)
🕌
- Асрни ўқидингми?
- Йўқ.
- Шомничи?
- Ўқимадим.
- Нима учун?
- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.
- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.
Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:
- Эсон-омон етиб бордингизми?
- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тўрт соатча бўлди.
Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:
- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?
- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.
- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?
- Эшитдим.
- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?
- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?
Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.
Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:
- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.
Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.
Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.
Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى
“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).
Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!