АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР
Америка Миллий Соғлиқни сақлаш тадқиқот марказида фаолият кўрсатувчи Дэвид Б. Ларсон ва унинг гуруҳи олиб борган изланишларга кўра, динга ишонувчи ва ишонмайдиган америкаликлар бир-бири билан таққосланганда жуда ажойиб натижалар қайд этилди.
Мисол учун, диндор одамлар динга кам эътиқодли ёки умуман эътиқодсиз одамларга қараганда 60% камроқ юрак хасталиги билан оғрийдилар, улар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи 100% кам, улар юқори қон босимининг анча паст даражалари билан оғрийдилар ва бу чекувчилар орасида 7:1 нисбатни кўрсатади.
Тиббиёт оламида муҳим илмий манба ҳисобланадиган «Тиббиётда психиатрия» халқаро журналида чоп этилган бир изланишнинг маълум қилишича, ўзларини динга эътиқодсиз деб ҳисоблайдиган одамлар тез-тез касал бўлиб туришади ва қисқароқ ҳаёт даврини кечиришади.
Изланишнинг натижаларига кўра, динга эътиқодсиз кишилар эътиқодли кишиларга қараганда икки мартагача кўпроқ ошқозон-ичак касалликлари билан оғрийдилар ва уларнинг нафас йўллари хасталикларидан ўлиш даражаси эътиқодли инсонларга нисбатан 66% кўпроқ экан.
Диндан холи, дунёвий психологлар бунга ўхшаш рақамларга «Психологик таъсирлар» деб изоҳ беришади. Бу шуни англатадики, динга эътиқод одамларнинг руҳини кўтаради ва бу уларнинг соғлигига ижобий таъсир кўрсатади. Эҳтимол, бу тушунтириш чиндан ҳам тўғридир, аммо бу мавзу чуқурроқ ўрганиб кўрилганда бундан ҳам қизиқроқ хулосалар юзага келади.
Аллоҳга имон келтириш бошқа ҳар қандай психологик таъсир кўрсатишлардан кучлироқдир. Диний эътиқод ва жисмоний соғлиқ ўртасидаги боғлиқлик юзасидан Гарвард Тиббиёт факультети ходими Доктор Ҳерберт Бенсон томонидан ўтказилган кенг миқёсли изланиш бу соҳа бўйича ажойиб хулосаларни келтириб чиқарди. Ўзи динга эътиқодсиз бўлишига қарамай, Доктор Бенсон ибодат ва Аллоҳга имон келтириш бошқа ҳар нарсадан кўра инсон соғлиги учун ижобий таъсир кўрсатади, деган хулосага келди.
Бенсон яна шундай хулосага келганлигини таъкидлайдики, ҳеч бир эътиқод Аллоҳга ишонишдан кўра кўпроқ руҳий хотиржамлик бахш этолмас экан.
Эътиқод, инсон қалби ва жисми ўртасидаги бу боғлиқликка сабаб нимада? Диндан холи, дунёвий тадқиқотчи Бенсоннинг сўзлари билан айтганда, инсон танаси ва руҳи Аллоҳга ишонишга тўғрилаб қўйилган.
Жаҳон тиббиёти томонидан аста-секин тан олинаётган бу ҳақиқат Қуръонда қуйидаги сўзлар билан ваҳий қилинган сирдир:
«... Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур.» («Раъд» сураси, 28-оят).
Аллоҳга имон келтирувчи, унга ибодат ва эътиқод қилувчи кимсаларнинг руҳан ҳамда жисмонан соғломроқ бўлишига сабаб улар ўзларининг яратилишидаги мақсадга мувофиқ равишда йўл тутишларидир. Инсоннинг яратилишини инкор этувчи фалсафалар ва тизимлар ҳар доим изтироб ва бахтсизлик келтирган.
Замонавий тиббиёт эндиликда бу ҳақиқатни тушуниб етиш жараёнида. Худди Патрик Глин ёзганидек:
«Кейинги йигирма беш йил ичида психология бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар шу нарсани намоён қилдики, ... динга ишониш умуман руҳий соғломлик ва бахтиёрлик ўртасидаги энг изчил боғлиқликлардан биридир».
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.
@Jaloliddinrumiyy🍃

@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен дўстларимни на қалбим билан ва на ақлим билан севаман...
Чунки қалб тўхтайди, ақл унутади.
Мен дўстларимни руҳим билан севаман!
У на тўхтайди ва на унутади...
🍃
Эй кўнгил!
Қани сўзла:
- "Томчи тушмаса (ёғмаса), сув топиладими?
Шамол эсмаса, дарахт қимирлайдими?
"Аллоҳ" демаса, қалб уйғонадими?"
✍️ Мавлоно Румий
@Jaloliddinrumiyy🍃
Чунки қалб тўхтайди, ақл унутади.
Мен дўстларимни руҳим билан севаман!
У на тўхтайди ва на унутади...
Эй кўнгил!
Қани сўзла:
- "Томчи тушмаса (ёғмаса), сув топиладими?
Шамол эсмаса, дарахт қимирлайдими?
"Аллоҳ" демаса, қалб уйғонадими?"
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🕊
Бугун 10 ноябрь,
Якшанба, +13° +5☀️
🕊🌹🕌❄️🕊🌹❄️✨🕊
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.
@Jaloliddinrumiyy🕊

ҚЎЧҚОР
Узумзорнинг қоқ ўртасига икки қаватли қилиб чайла қурганмиз, атроф кафтдек кўринади. Туш пайти бобом келиб, токзорни кўздан кечирди.
- Маккорлар узумни ғўжала қип кетибди-да?
Тулкини маккор деймиз. Тулки узумга ўч. Бир одати ёмон, қорни тўйса ҳам атайлаб қилгандай анча узумни узиб, топтаб кетади.
- Оқшом келган.
- Олапарни опкелмадингми?
- Бугун опкеламан.
- Қани, чайладан туш. Бир жойга бориб келамиз.
Чайладан тушиб сўрадим.
- Қаерга борамиз?
- Умматникига. Битта қўчқори бор экан, шуни сотиб оламиз.
Жойимда таққа тўхтадим.
- Бобо, у қўчқорни кўрганмисиз ҳеч? У қўчқормас, тирриқ чумоли. Касалманд, баъзўр юради. Ўғли даштга эшакка ортиб келади. Ўзига қолса келолмайди. Бир оёғи чўлоқ ҳам. Даштда юриб, бир чимдим ўт еганини кўрганим йўқ.
- Юравер.
- Нима қиласиз у қўчқорни?
- Боқамиз.
- Э, у семирмайди.
Бобом индамай қадам ташлади. Уммат аканинг уйига етай-етай деганимизда бобом менга синчиков қаради.
- Шу қўчқорни олишим шарт. Миқ этма.
- Хўп.
Уммат ака қўл учида кун кечирарди. Ўзи касалманд. Топгани дори-дармонга кетади. Болалари ҳали ёш, катта ўғли саккизинчи синфда ўқийди. Ҳовлисида битта шу қўчқордан бошга бирорта туёқ йўқ.
Бобом у билан қуюқ сўрашди. Уммат ака самимий инсон эди. Бели оғрияпти шекилли, ҳар-ҳар замон афтини буриштириб оларди.
- Буйрак қандай?
- Қийнаяпти.
- Худо шифо берсин. Мачитдаги чоллардан эшитдим, қўчқор сотмоқчи экансан?
- Ҳа. Касалхонага бормасам бўлмайди, аҳволим чатоқроқ.
- Қани қўчқор?
- Қўрада.
Қўрада мушукдан сал каттароқ қўчқор дорда турган дорбоздай қалтираб турарди. Бизга эътибор бермади. Афтидан, калласи ҳам кетганга ўхшайди. У шу қадар жонсиз кўринардики, уни қўчқор дейишга истиҳола қиласан.
- Нечпул дейсан?
- Кўнглингиздан чиқариб бирнима бераверинг. Бу қўчқор пулига талашадиган қўчқор эмас.
- Кўнглингдагини айт. Айтавер. Буни эти бўлмаса ҳам жони борку.
Уммат ака ўйланиб қолди.
- Икки юз беринг, бўлди.
- Икки юз?
- Қиммат айтдимми?
- Бир миллион бераман.
- Ҳазиллашманг.
Бобом белбоғидан бир тахлам ўн мингталик олди.
- Бир миллон. Баракасини бер.
Уммат ака бир қўчқорга, бир бобомга қаради.
- Буни бозорга опчиқсам уч юзга кетиши даргумон. Сиз...
- Олавер. Мен буни боқиб, бир ярим миллонга сотаман.
Уммат ака олмайман деб оёқ тираб олди. Бобом унинг чўнтагига бир тахлам пулни тиқди.
- Барака?
- Бобо...
- Барака деяпман.
- Б-барака...
Қўчқорни кўчага етаклаб чиқдим. Юргиси йўқ. Оз юрмай ҳолсизланиб ётиб қолди. Кўтариб олдим. Тўғри чайлага олиб бориб, қозиққа боғлаб қўйдим.
Бобом анча орқада қолиб кетганди, келгунларича қўчқор ҳаром қотди. Тепада ётиб уни ўлганини сезмай қолибман. Бобом роса уришади деб юрак ҳовучладим. Аммо бобом миқ этмади. Қўлига пичоқ олиб, қўчқорнинг терисини шилди, гўштини нимта-нимата қилди.
- Олапарга берасан. Мен уйга кетдим.
Бобом жуда хотиржам эди. Ҳайрон қолдим. Бир миллион ҳавога учиб кетдику.
Кечқурун бобомдан сўрадим.
- Қўчқорнинг ўлиши аниқ эди, нега сотиб олдингиз? Қўчқор ўлди, бу дегани бир миллионга куйдингиз, сиз эса ҳеч нима бўлмагандай юрибсиз?
- Қўчқорни ўлишини бир қарашда сезгандим. Одамлардан эшитдим, Уммат бозорга опчиқиб, икки бозордан бери сотолмаётган экан. Мазаси йўқку... У бироз қайсар одам, пул берсанг олмайди. Шу бечорага ёрдам берай дедим-да. Муҳими унга ёрдам беролдик, қўчқор мухим эмас...

Ҳазрати Мавлоно Румий ҳикматлари:
“Баъзан узоқлашиш керак...яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”
🍃
“Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас.
Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги холатимиздан устунроқ бўлишимиздир!”
Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси
@Jaloliddinrumiyy🕊
“Баъзан узоқлашиш керак...яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”
“Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас.
Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги холатимиздан устунроқ бўлишимиздир!”
Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда яшаб турибсизми, кеч бўлишини кутманг. Айни онингизни яшанг! Яхшилигу ёмонлиги кетган кеча билан ҳам, ҳали келиб улгурмаган эрта билан ҳам ишингиз бўлмасин. Қуёши чиққан, кундузи етиб келган бугунингиз сизга етади.
🕊 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 📿
🕌ДУШАНБА ТОНГИ🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 11 ноябрь, +13° +6°☀️
Бор диққатингиз, эътиборингиз, интилишингиз, ва жидду жаҳдингизни фақат бугунингизга қаратинг. Шундай экан, бугунингиз учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, фикр юритиб огоҳ бўлиш, чин юракдан зикр, ишларда мувозанат, хулқларда яхшилик, ризқ тақсимотида розилик, кўринишга аҳамият, жисмга ғамхўрлик ва бошқаларга манфаат етказиш каби хислатларни ўзингизда мужассам қилинг.
Бошланган янги ҳафтангиз унумли ва барокатли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy🍃
🕌ДУШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 11 ноябрь, +13° +6°
Бор диққатингиз, эътиборингиз, интилишингиз, ва жидду жаҳдингизни фақат бугунингизга қаратинг. Шундай экан, бугунингиз учун хушуъли намоз, тадаббурли тиловат, фикр юритиб огоҳ бўлиш, чин юракдан зикр, ишларда мувозанат, хулқларда яхшилик, ризқ тақсимотида розилик, кўринишга аҳамият, жисмга ғамхўрлик ва бошқаларга манфаат етказиш каби хислатларни ўзингизда мужассам қилинг.
Бошланган янги ҳафтангиз унумли ва барокатли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШОШҚАЛОҚ БЎЛМА!
Эй, шошқалоқ ва хом одам! Ҳар қандай тепа жойга ҳам зина билан, поғонама-поғона, бирма-бир босиб чиқилади .Ҳатто қозонни ҳам ўчоқда аста-аста қайнатиш лозим. Вақирлаб қайнаган қозонда пишган овқатда хайр бўлмайди. Ҳақ таоло коинотни бир мартада «Бўл!» дейиш билан яратишга ожиз, деб ўйлайсанми? Оламнинг яратилиши нима учун олти босқичда давом этди?Боланинг дунёга келиши учун нега тўққиз ой керак? Уни бир онда яратишга Аллоҳнинг кучи етмайдими? Ҳақнинг одати аста-аста яратишдир. Оддий майса бир ойда унади. Гул ўстиришни хоҳлаган киши эса бир йил кутиши керак.
Мавлоно Румий.

Нима учун асалари чаққанидан кeйин вафот этади?
🐝 🐝 🐝 🐝 🐝 🐝 🐝 🐝 🐝 🐝
Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кeйин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қурʼони каримда асални “одамлар учун шифо”, дeб таʼрифлаган.
Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир!
@Jaloliddinrumiyy🍃
Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кeйин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қурʼони каримда асални “одамлар учун шифо”, дeб таʼрифлаган.
Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир!
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹
🌷 СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!🍃
БУГУН 12 ноябрь, +13°+5° ☁️
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
🍃
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ЎСПИРИНЛИК” ЁЛҒОНИ
Ҳозирда1️⃣ 4️⃣ ёшдан 2️⃣ 0️⃣ ёшгача бўлган ёшларни “ўсмирлар” дейилади. “Ўсмирлик” ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелaр қилишмаган:
1. Абдурраҳмон Носир.2️⃣ 1️⃣ ёш. Яшаган асри Андалуснинг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Шунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишарди.
2. Муҳаммад Фотиҳ.2️⃣ 2️⃣ ёш. Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ваҳоланки, бу ишга қанчалаб катта ёшлилар йиллар давомида уринишган, аммо уддалай олишмаганди.
3. Усома ибн Зайд.1️⃣ 8️⃣ ёш. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби улуғ саҳобалар бўла туриб, ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар лашкарини бошқарган.
4. Муҳаммад Қосим.1️⃣ 7️⃣ ёш. Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.
5. Саъд ибн Абу Ваққос.1️⃣ 7️⃣ ёш. Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: “Бу – менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғaнгизни кўрсатинг”, деган эдилар.
6. Арқам ибн Абул Арқам.1️⃣ 6️⃣ ёш. Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.
7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ.1️⃣ 6️⃣ ёш. Арабларнинг энг олижаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб, қўли ишламай қолганида гавдаси билан қалқон бўлган.
8. Зубайр ибн Аввом.1️⃣ 5️⃣ ёш. Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.
9. Амр ибн Кулсум.1️⃣ 5️⃣ ёш. Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: “Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўярди”, дейишган.
10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ.1️⃣ 3️⃣ ёш. Муаввиз ибн Афро. 1️⃣ 4️⃣ ёш. Бадр жангида мушриклар қўшини қўмондони Абу Жаҳлни ўлдиришган.
11. Зайд ибн Собит.1️⃣ 3️⃣ ёш. Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.
12. Аттоб ибн Усайд.1️⃣ 8️⃣ ёш. Набий алайҳиссалом уни Маккага волий қилиб қўйганлар.
13. Молик ибн Анас.1️⃣ 7️⃣ ёш. Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: “Фатво айтишимга Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман”, деган.
14. Абдулҳай Лакҳнавий.1️⃣ 7️⃣ ёш. Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ “Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила” , “Тибён фий шарҳил мезон” номли китобларини ёзган. У зот 110 та асар битиб, 3️⃣ 9️⃣ ёшида вафот этган.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман.
Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз.
📚 "Қалблардан сўранг" китобидан.
@Jaloliddinrumiyy🕊
Ҳозирда
1. Абдурраҳмон Носир.
2. Муҳаммад Фотиҳ.
3. Усома ибн Зайд.
4. Муҳаммад Қосим.
5. Саъд ибн Абу Ваққос.
6. Арқам ибн Абул Арқам.
7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ.
8. Зубайр ибн Аввом.
9. Амр ибн Кулсум.
10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ.
11. Зайд ибн Собит.
12. Аттоб ибн Усайд.
13. Молик ибн Анас.
14. Абдулҳай Лакҳнавий.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман.
Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз.
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу аср қанчалар тараққий топган аср бўлмасин, барибир фақирдир. Чунки ҳали ҳануз бахт-саодат ва вафо изланмоқда. Демак, тараққиёт ва бойликнинг ўзи бахт-саодатни тўлиқ таъминлаб бера олмас экан.
🍃 Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба тонги
хайрли бўлсин!🌹
Бугун 13 ноябрь, +10°+3°🌧️
Аслида бахт-саодат ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят
«Ҳикматлар чашмаси"дан
🌸 🌺
@Jaloliddinrumiyy🕊
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба тонги
хайрли бўлсин!
Бугун 13 ноябрь, +10°+3°🌧️
Аслида бахт-саодат ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят
«Ҳикматлар чашмаси"дан
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!
🔹Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
🔶Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.
🔹Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.
🔶Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.
🔹Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
🔶Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.
🔹Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
🔶Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.
🔹Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади.
🔶Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
🔹Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.
🔸Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.
🔷Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
🔸Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.
🔷Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.
Таржимон: Акмал Хушвақов.

Бугун 14ноябрь, пайшанба.
+7°+0°☀️
🍂
🍂
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Кунингиз барокатли ўтсин!
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб:
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг.
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар.
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди.
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди.
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди.
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди:
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди.
Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди.
- Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай:
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади.
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз:
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймондан фойда йўқ !

Кейин пушаймон
бўлмаслик учун,
Хурсандлигингда сўз берма.
Хафалигингда жавоб берма.
Жаҳлинг борида қарор чиқарма…
✍️ Мавлоно Румий
@Jaloliddinrumiyy🍃
бўлмаслик учун,
Хурсандлигингда сўз берма.
Хафалигингда жавоб берма.
Жаҳлинг борида қарор чиқарма…
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР"
(Раъд сураси 28-оят.)
🕋
Тўғрисўзлик - Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба - далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси 152-оят).
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РОХМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ.🍃
🕋ЖУМА МУБОРАК !🌹
Бугун 15 ноябр, +10°+1°☀️
🤲 Аллоҳим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан ёлғиз Ўзингга асра! Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.
🤲 Аллоҳим! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин!🤲🏻🤲🏻🤲🏻
@Jaloliddinrumiyy🍃
(Раъд сураси 28-оят.)
🕋
Тўғрисўзлик - Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба - далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси 152-оят).
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РОХМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ.
🕋ЖУМА МУБОРАК !🌹
Бугун 15 ноябр, +10°+1°☀️
@Jaloliddinrumiyy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Siz uchun ajoyib yangilik!
Bugun Juma kunida, biznesmen akamiz o‘z bilimlarini bepul taqdim etmoqchi ekanlar. Bizning maqsadimiz — odamlar bilan bilim va ziyo ulashish.
500$ qiymatidagi kurslarni bepul olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!
Shoshiling va silkaga bosib bepul bilimlarni qo‘lga kiriting! Bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang!
👉 Kursni olish uchun bosing

АЁЛ ЭНЕРГИЯСИНИ ЎЛДИРУВЧИ 1️⃣ 0️⃣ ТА САБАБ
1️⃣ . Ташқи муҳит билан ҳаддан зиёд кўп мулоқот қилиш
Яъни аёл киши фақат уни севувчи инсонлар билан мулоқотда бўлишлари зарур. Ўзининг комфорт зонасидан ташқарига чиқмаслиги керак. Эркак киши аксинча, уни ёқтирмайдиган инсонлар билан мулоқотини шакллантириб, бу йўлда чеккан қийинчиликлари сабаб эркаклик энергиясини мукаммаллаштиради. Аёлларнинг қилган энг катта хатоси бу – ўзи севмаган машғулоти билан шуғулланишидир. Бу унинг аёллик энергиясини катта қисмидан жудо қилади.
2️⃣ . Бадан тарбияси ва парваришининг йўқлиги
Аёл киши ўз соғлигига эътиборли бўлса ва гўзал бўлиш учун ўзини парвариш қилса, аёллик энергияси кўпаяди. Ўзининг гўзаллигига ва саломатлигига эътиборсиз аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўта нозик бўлиб қолади.
3️⃣ . Ҳиссиётларнинг етишмаслиги
Кўпинча аёллар ўзларининг ички кечинмаларини яшириб, фақат яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар, фақат табассум қилиш ва кулиб туриш керак деб ҳисоблайдилар. Аммо аёллар салбий ҳиссиётларини, кўз ёш ва дил кечинмаларини кўрсатиб туришлари керак. Фақат, ҳар кимга ҳам эмас, энг ишонган инсонларига ёрилиб туришлари керак. Ҳар доим ҳиссиётларини яшириш, аёллик энергиясига халақит қилувчи иллатдир.
4️⃣ . Хобби, яъни севимли машғулотнинг йўқлиги
Аёл киши севимли машғулоти билан банд бўлаётган вақтда жуда катта миқдорда ижобий ҳиссиёт ва энергияга эга бўлади. Албатта, аёл кишининг хоббиси мавжуд бўлиши ва бу хоббини унинг турмуш ўртоғи қўллаб-қувватлаши зарур. Аёл хоҳ у тикиш ва тўқиш бўлсин, хоҳ у гул ўстириш бўлсин, мана шу севган машғулотида ўзини топиши керак.
5️⃣ . Ижодкор эмаслик
Аёл киши бирон нарса яратмас экан, у ҳолда унинг энергияси "ботқоқ" га ўхшаб туриб қолади. Аёлнинг ўз қўли билан яратган ҳар бир иш – хоҳ уйни саранжомлаш бўлсин, хоҳ у пишириқ пишириш ёки интерьер яратиш бўлсин – бу ижоддир. Гўзаллик ярата туриб, аёл киши ўзи ҳам гўзаллаша боради. Аммо кун бўйи ҳеч бир ишга қўл урмай, шунчаки ётаверса, тез орада бор энергиясини хам йўқотиб, аёллик латофатидан хам жудо бўла бошлайди.
6️⃣ . Бошқаришни исташ
Аёл киши муаммоларни ҳал қилиши эмас, балки эркак кишини унинг ва оиласининг муаммоларини ҳал қилиши учун илҳомлантириши ва руҳлантириши керак. Бошқариш – аёл кишининг табиатидан эмас.
7️⃣ . Эркакнинг вазифаларини ҳам аёлнинг ўзи бажариши
Аёл киши эркак кишининг вазифаларини бажарар экан, у ўз аёллик латофатини йўқотади. Бундай аёлга эркаклар ўз "улфатига" қарагандек муомала қиладилар, яъни ожиза сифатида қабул қилиб, ёрдам қўлини чўза олмайдилар.
8️⃣ . Кундошлик ҳисси
Аёллик энергиясини тамоман йўқотувчи иш – бу бошқа аёллар билан ўзини таққослаши, яъни кундошликни ҳис қилишидир. Аёл киши ким биландир ўз ақлини ёки ташқи кўринишини таққослаши, ким биландир рақобатлашиши нотўғридир. У ўзининг гўзал, ақлли ва тенги йўқ аёл эканига ишониши керак. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир аёл тенги йўқ аёлдир.
9️⃣ . Яқин дугоналарининг йўқлиги
Аёл киши бошқа аёллар билан мулоқотда бўлиши шарт. Бу унинг энергияга тўйинишининг яна бир чашмаси ҳисобланади.
1️⃣ 0️⃣ . Ўзи учун вақт ажратмаслиги
Аёл кишининг шахсан ўзи учун ажратган вақти бўлиши керак. Ўзининг шахсий ишлари учун. Ҳар доим!
Мадина Джураева