Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃🕊Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Чексиз Аллоҳ қудрати,
Беҳисобдур химмати
Эй МУХАММАД УММАТИ
🌟 ЖУМА айём
муборак!!! 🕋 🕊 🍃


🤲🏻🍃🌹Я Роббим,
Тилларда достон марҳаматингни,раҳматингни,
авфингни ҳаққимизга тилаймиз.🌹🍃


🕋 🕊 Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Омин!!!
🤲🕋 🕊

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📿Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:

‎أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

🤲🏻Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.
(Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан)
.

🌷У хоҳ Аттор бўлсин, хоҳ Румий, ё Ғаззолий,
Субҳга яқин тўкмасдан кўз ёш, ҳеч нарсага эришмас.
Онада ўз боласига нисбатан жуда кучли муҳаббат бўлади ва у боласини ҳар қандай вазиятда ўз паноҳига олади. Онанинг муҳаббати чиқиб бўлмайдиган юксак тоғдир, тубига етиб бўлмайдиган уммондир. Агар дунёдаги барча онанинг меҳрини бирлаштирилса ҳам, Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига нисбатан меҳрига етолмас. Агар кўзингиздан тавба кўз ёшлари оқса, сизга Аллоҳнинг марҳамати тўкилади. Бу, Аллоҳ таолонинг марҳамати ҳар нарсадан устун эканлиги сабабидандир.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲОЖАТ, ШУКР ВА ТАВБА НАМОЗИ

– Ҳожат намози қандай намоздир?
– Бир кишининг Aллоҳ таолодан талаб қиладиган ҳожати бўлган вақтда (яъни, бир
мақсаднинг ҳосил бўлмоғини тилаган замонда) ўқиладиган икки ракат нафл намозидир.

– Намозни ўқигандан сўнг нима қилинади?
– Ғоятда ихлос ила Aллоҳ таолодан ўзининг ҳожатини талаб қилади.

– Шукр намози қандай намоздир?
– Бир мақсади ҳосил бўлган замонда ва ёки бир хайрли неъмат келган замонда шукрона қилиш учун ўқиладиган икки ракат нафл намоздир.

– Тавба ва истиғфор намози қандай намоздир?
– Хатолик билан бир гуноҳ иш қилса, пушаймон бўлса, тавба қилиб ўша гуноҳининг авф қилинишини Aллоҳ таолодан талаб этиб ўқиладиган икки ракатли нафл намоздир.

– Бир киши шу тариқа тавба қилиб икки ракат нафл намоз ўқиб Aллоҳ таолодан гуноҳини тиласа, нима бўлади?
– Aллоҳ таоло гуноҳини кечиришни ваъда қилгандир.

– Ундай намозни ўқигандан кейин нима дуо қилинади?
– Ушбу истиғфорни ўқийди:
«Aстағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таоло мин кулли занбин азнабтаҳу амдан ав хатоан сиррон ав ъала ниятан ва атубу илайҳи мин аз-занбиллази аъламу ва мин аз-занбиллази ла аъламу иннака анта ъалламул ғуюб».
Маъноси:
«Aллоҳ таолодан ҳар бир қилган гуноҳларимни авф қилишини талаб қилурман, қасддан хатолик ила ошкора, махфий, ўзим билиб ва билмай қилган гуноҳларимдан Aллоҳ таолога тавба қилурман. Ё Раббим, Сен ғайбларни билувчисан».

"Ибодати исломия"дан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺🕌

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
🌺💐
Бугун 20 июл, +38°+25°☀️

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹
💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ ЯХШИЛИККА ЙЎЙИШ

Ҳозирги замон олимлари янги илмий тадқиқотлар давомида некбинлик, яъни яхшиликка йўйиш инсон жисмидаги касалликларга қарши кураш қувватини – иммунитетни кучайтиришини ва инсон ҳаёти учун саодат бахш этишини кашф қилдилар.
☘️
Аслида бу ажойиб набавий йўлланма эди. Зеро, Оиша розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари хусусида сўралганида, Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди», деганлар. У зот Қуръонни ҳаётларига мукаммал тадбиқ қилганлари учун том маънодаги бахт-саодатга мушарраф бўлдилар.
🌺Биз ҳам ҳаётимизнинг барча жабҳаларида у зотга эргашиб, ахлоқимизни Қуръон билан ҳамоҳанг қилмоғимиз даркор. Нафс табиблари (психологлар) воқеъликдан рози бўлиш таълимотини беришдан ожиз бўлган бир пайтда, Қуръон ушбу розиликни қуйидаги оятида баён қилмоқда:
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара сураси, 216-оят).


@Jaloliddinrumiyy🕊
Тасаввуфнинг асл мақсадига етишиш жуда осондир. Зарур бўлмаган нарсаларни унинг бир бўлагига айлантириб одамлар уни қийинлаштириб олдилар

Аллоҳ таолонинг одати шундайки, қайси нарса инсон учун қанчалик кўпроқ зарурий бўлса, ўшанчалик уни арзон ва етишиш осон қилиб қўяди. Энг кўп зарурат тушадиган нарса ҳаводир. У ҳар жойда, ҳамма вақт текинга топилади. Балки, бир жиҳатдан олиб қаралганда у мажбурий тақсим бўлиб, бирор киши ундан сақланашни хоҳласа ҳам бунга муваффақ бўлиши мушкул.
Иккинчи даражада сув туради. У ҳам умуман олганингизда текин. Агар бирор жойда пуллик бўлса ҳам, жуда арзон ва арзимас нархда бўлади. Қолган нарсаларни ҳам шунга киёсланг.
Энг манфаати кам нарсалар жавоҳир, олмос ва ҳоказо тошлар бўлиб, булар энг қиммат насалардир. Аллоҳ таолога етишиш ҳам нарсаларнинг ичида энг манфаатлисидир. Шунинг учун фитратан олиб қаралганида у ҳам осон бўлиши керак. Лекин ачинарлиси шуки, одамларнинг ғулуси (чукур кетиши) уни қийин ва мушкул қилиб қўйди. Улар зарур бўлмаган амалларни тасаввуф, деб номлаб олдилар. Ҳолбуки, у (тасаввуф) умуман бошқа нарса. У (тасаввуф) биз Ҳак таолога таважжуҳ килсак (юзлансак), ҳадисда айтилганидек, У Зот бизга биздан кўра кўпроқ таважжуҳ қилади, деган эътиқод билан Аллоҳ таолога таважжуҳ қилишдан бошқа нарса эмас.
Бунинг учун бирор ортиқча амалга ҳам ҳожат йўқ. Фарзларни (ундаги суннат, мустаҳаб ва одобларига амал қилган ҳолда) мукаммал қилишнинг ўзи кифоя қилади. Уламолар ёзадиларки, фарзларни мукаммал қилиш, нафлни кўпайтиришдан афзалдир. Бу эса табиийдир. Масалан, бир одам зиёфатида ўн хил овқат тайёрлайди. Лекин ҳаммаси бемаза бўлади. Бошқа бир одам эса битта овқат қилади. Лекин мазали ва нафис қилиб тайёрлайди. Аниқки, сиз мана шу битта таомни нариги ўнтадан афзал кўрасиз.
Муснади Аҳмадда бир ҳадис келади. «Ат-такашшуф» китобида ҳам у нақл қилинган. Мазмуни шундайки, бир неча саҳобалар ўтиришган экан. Бир саҳобий уларнинг ёнларидан ўтиб колди. Шунда ўтирганлардан бири: «Мен бу кишини ёмон кўраман», деди. Бу гапни бирлари ўша саҳобийга етказди. У киши қайтиб келиб: «Мен бу кишини ёмон кўраман, дедингизми?» деб сўради. У киши: «Ҳа», деб икрор қилди. У киши яна: «Мени ёмон кўришингизни сабаб нима?» дея сўради. Жавобига у киши: «Мен нафл намоз ўқиганинг ëки нафл рўза тутганингни ҳечам кўрмадим», дедилар. У саҳобий: «Хўп, айтинг-чи, бирор марта фарзларда камчиликка йўл қўйганимни кўрганмисиз?» деди. У киши: «Кўрмаганман», деди. У саҳобий: «Мен мана шунинг ўзи кифоя қилади, деб биламан», деди. Кейин икковлари ҳам туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламнинг ҳузурларига бордилар. У зот охирги гапни тасдиқладилар.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир маҳбуба ошиғидан:
«Эй маҳбубим, сиз кўп саёҳат қилган, кўп шаҳарлар кўрган инсонсиз. Айтингчи, улар ичидаги энг гўзали қайси шаҳар экан?», деб сўради.
Ошиқ ҳеч ўйланмасдан жавоб берди:
«Энг гўзал шаҳар - севганимиз бор шаҳардир.
✍️Мавлоно Румий.

🕌🌹Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун 21 июль, якшанба.
+39
°+26°
☀️

🌺АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ🌺
Ушбу кун барчангизга
Хайрли бўлсин!
Яхши ниятларингизга
Аллоҳ етказсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгилга кирмоқ осон, кўнгилдан чиқмоқ ҳам осон.
Аммо, чиққан кўнгилга қайта кирмоқ жуда мушкул.
✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚИДАВИЙ ҚОИДА

Хаёл психолог олимлар наздида икки турга бўлинади: биринчиси, қайтарувчи хаёл, худди Маккада туриб Дамашқдаги уйимни хаёл қилганимдек. Иккинчиси, яратувчи хаёл. Бу шоирлар, ёзувчилар, рассомлар ва санъат усталарининг хаёлидир. Анави санъаткорларнинг хаёлотига бир разм солинг. Улар асли воқеъликда йўқ нарсани кўрсата олишадими? Венус ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош биз умримизда ҳеч кўрмаган суратни пайдо қилди. Лекин мана шу сурат янгитдан яратилганми ёки воқеъликдан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилганми? Ўзи кўрган бурунларнинг энг чиройлисини олган, энг чиройли оғизни, энг чиройли жисмни олиб мана шуларни бирлаштирган. Натижада янги сурат пайдо бўлган. Лекин шу янги сурат бор нарсалардан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилган.
Париж музейида сақланадиган Оссурия қанотли бургут тимсолини ясаган ҳайкалтарош ҳам одамнинг калласини олиб бургутнинг жасадига қўйган. Унга қуш қанотини бириктирган. Янги сурат, лекин эски нарсалардан бўлиб-бўлиб ишланган.
Адиба Хавла Қaзвиний ўйлаб топган ғаройиб ҳайвон ҳам шу кабидир. Шоирларнинг хаёлоти ҳам истиора, ташбеҳ, киноя ва ажиб муболағаларга ҳар қанча чуқур кирмасин, аслида воқеъликда бор бўлган турли бўлаклардан жамланган холос. Агар биз мана шу бўлакларни жамлаш учун янада чуқурроқ киришни истасак, энди, хаёлнинг ўзи ҳам бундай жамлашдан ожиз қолади.
Мисол учун, ранглар оламидан бир бўлак ва товушлар оламидан бир бўлак олинг. Энди: “фалончи қўшиқчи атиргул хиди таралиб турадиган қўшиқ айтди” ёки “фалончининг атири қизил рангли хид таратар экан”, деб айтиб кўринг. Мана шу манзарани хаёлингизга келтиринг. Биласизки, бу нарсани ҳеч тасаввур қила олмайсиз. Ҳолбуки, бу ҳам воқеъликда бор бўлган нарсалардан ташкил топган эди.
Биз хушбўй куйни, қизил хидни хаёлимизга сиғдира олмаймиз. Биз уч ўлчамли фазо (узунлик, кенглик, баландлик) дан ташқари нарсани ҳам тасаввур қила олмаймиз. Масалан, тўртинчи фазони", юзаси йўқ доирани, бурчаги йўқ учбурчакни тасаввур қила олмаймиз. У ҳолда қандай қилиб охиратни ва ундаги нарсаларни хаёл қила оламиз, ваҳоланки, у бизнинг оламимизга ўхшамайдику? Охиратнинг бу дунёга нисбати, бу дунёнинг она қорнига нисбатига ўхшайди. Агар биз она қорнидаги чақалоқдан ва унинг жавоб бериши мумкин бўлганда эди, “дунё нима?”, десак, у “мана шу мени ўраб турган парда ва мени қамраб олган мана бу қоронғулик дунёдир”, деб жавоб берган бўлар эди.
Агар биз унга: “мана бу ерда бошқа дунё ҳам бор. Унда қуёш ва ой бор. Тун ва кун бор. Қуруқлик ва денгиз бор. Пастлик ва тоғликлар бор. Қақшаган саҳролар, серсоя боғлар бор”, десак, бу гапларнинг маъносига умуман тушунмайди. Тушунган тақдирда ҳам, унинг ҳақиқатини хаёлига сиғдира олмайди.
Мана шунинг учун Абдуллоҳ ибн Аббос айтганларки: “Дунёдаги нарсалар охиратдаги нарсаларнинг исмлари холос”. Охиратнинг хамри дунё хамрига ўхшаган эмас. Унинг ҳурлари дунё аёлларига ўхшамайди. Жаҳаннам олови дунё oлoвидек эмас. Жаҳаннам устига қўйилган сирот кўприги бу дунёда водийлар ва дарёлар устига қўйиладиган кўприк сингари эмас.
Демак, бу қоида — инсоният хаёли сезги аъзолари ҳис қилган нарсаларнигина идрок эта олади.

Шайх Али Тантовий
"Ислом динини умумий таништириш" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .

🌹🌿ДУШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🍃🌹

🕊Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!

🕊Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаббат - лойиқ бўлганлар учун,
Вафо - унутмаганлар учун.
Дўстлик - содиқ бўлганлар учун,
Ҳаёт эса табассумни билганлар учундир...

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!
...АЛЛОҲИМ...

🌹 Қалбларимизга нур...
☘️Юзларимизга зиё...
🌹Ризқимизга кенглик...
🌱Ҳақда сабот...
🌹Нафсимизга ризо... ато эт!
🌱Бандаларинг қалбида бизга
🌹нисбатан муҳаббат жо айла!

Сешанба тонги хайрли бўлсин...
☘️
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрдон... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
🌿
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🌹
Дўстларинг билан шундай яшагинки, душман бўлганларида сен ҳақингда сўзлайдиган (ёмон) сўзлари бўлмасин.
Душманларинг билан шундай яшагинки, дўст бўлганингда юзинг қизармасин...


✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...
🤲🏻
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Илоҳи, ўзимга ўзимни топшириб қўйма ҳаётимни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимни ва ўлимнинг барча ёмонликларидан роҳат бўлишини насиб қил, Амийн.
🕊
«Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам нафъ бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни.
Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»
🕊
Хайрли тун!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Мавлонодан ҳикоялар
Сичқонча ила қурбақа


(Турк тилидан Маҳфуза Шарипова таржимаси)

Дарё бўйида учрашиб қолган сичқонча ва қурбақа қисқа вақт ичида дўстлашиб кетишди. Ҳар доим белгиланган вақтда, келишилган жойда кўришиб, дардлашишарди. Бир куни суҳбат асносида сичқонча дедики:
– Қурбақа, иним, ҳар куни кўришяпмиз. Лекин учрашув вақтини аниқ билмаганимиз учун бир-биримизни кутиб қоляпмиз. Баъзан келганимда сувда ўйнаётган бўласан, чақирганим билан эшитмайсан.
Сичқонча қурбақага қаттиқ меҳр қўйган, у билан тез-тез суҳбатлашишни хоҳларди. Биргалашиб ечим топишлари керак эди. Cичқонча ҳолатини бундай изоҳлади:
– Мен фақат қуруқликда яшай оламан, сувга тушишимнинг имкони йўқ. Сен эса ҳам сувда, ҳам қуруқликда бемалол юрасан. Истаган пайтимда сени кўришим учун бирор чора қилмасанг, бўлмайди.
Бу ёлворишлардан қурбақа қаттиқ таъсирланди. Аммо хаёлига ҳеч нарса келмади. Бир пайт:
– Ечимини топдим, чамамда! – деди сичқонча кўзлари порлаганча. – Бизга ип керак, бир учини менинг оёғимга, иккинчисини сеникига  боғлаймиз. Бир-биримизни кўришни ҳоҳлаганимизда ипни тортамиз. Мен тортганимда сен сувдан чиқиб келасан.
Қурбақага бу фикр ёқмаса ҳам, дўстини ранжитмаслик учун сукут сақлади.

#batafsil👇
https://telegra.ph/Mavlonodan-%D2%B3ikoyalar-07-24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг кичик айбларини кечиролмаган эркаклар, уларнинг буюк фазилатларидан ҳеч қачон баҳраманд бўлолмайдилар.

Халил Жибран

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☝🏼Билиш_керак

🌺– Дин нима?
🍃Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир.

🌹– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?
🍃Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.

🌸– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?
🌿Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.

🌹– Худони танийсанми?
🍀Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.

🌷– Сен мусулмонмисан?
☘️Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

🌹– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?
🍃– “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.

🌺– Қачондан бери мусулмонсан?
🌿“ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.

🌸– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?
🌱Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.

🌷– Мусулмонлик биноси нечта?
🍃Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.

🌸– Исломнинг вожиблари қайси?
🌿Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳм қилмоқ.

🌷– Шариат ҳукмлари нечта?
☘️Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.

🌹– Тавҳид нима?
🍀Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.

🌺– Иймондан олдинги нарса нима?
🍃Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.

🌷– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
🌿Иймонни асраб-авайламоқ.

(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌🍃Ассалому алайкум!
Янги тонг муборак!!!
Бугун 25 июль,
Пайшанба+41°+27°☁️
🌷

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
Ҳар куни янги сахифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…


🕌🕊🌼🍂🍃🌺🌹🌸🍃🍂🕊🕋


Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ, мухлис бандалар бу куннинг ғанимат эканлигини, охират учун озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар! Бу йўлда Сизга Аллоҳнинг мадад беришини ва кунингиз хайрли ўтишини тилаб қоламан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНД СЎРАШ ДУОСИ🤲🏻

🌸Али Имрон сураси 38-оят

رَبِّ هَبْ لِى مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ ٱلدُّعَآءِ
Robbi hab liy mil ladunka zurriyatan toyyibatan innaka samiyüd duââi

Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан🤲🏻

🍼🧸🍼🧸🍼🧸 🍼🧸

🌹Анбия сураси (الأنبياء) 89-оят

رَبِّ لَا تَذَرْنِى فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ ٱلْوَٰرِثِينَ

Robbi laa tazarniy fardav va anta xoyrul vaarisiiyn

Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🌿
​​Билгилки, дуосиз қалблар музлайди.
Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!
Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.
Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан!

✍️Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 15:28:41
Back to Top
HTML Embed Code: