Telegram Web Link
Худди тана аъзо касал бўлганидeк ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...
🌷
Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...📿
Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...

Худди тана аъзоси оч бўлганидeк ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккал, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Имом Маҳдий ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақларида, айниқса, у кишининг охирзамонда чиқишлари борасида мусулмон уламолар орасида қадимдан кўпгина баҳслар ўтган, бу баҳсларнинг натижаси турлича бўлиб чиққан.
Шиа мазҳабидагилар Имом Маҳдийни «Маҳдий мунтазар», яъни интизор бўлиб турилган Маҳдий дейишади.
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари бу масалада ўзаро алоҳида баҳс юритганлар. Баъзи уламолар «Бу борада келган барча ҳадислар заифдир», деганлар. Бундай деганлар озчилик бўлиб, уларнинг энг кўзга кўрингани Ибн Халдундир.
Кўпчилик уламолар «Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақидаги ҳадиси шарифлар катта саҳобалардан, улуғ муҳаддислар томонидан ривоят қилинган», дейдилар. Бу ҳақдаги ҳадиси шарифларни Имом Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Тобароний, Абу Яъло, Баззоз, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Ҳоким ва бошқалар ривоят қилганлар.
Юқорида ана шу ҳадиси шарифлардан бир қисмини ўрганиб чиқдик. Уларнинг баъзиларида имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг исмлари очиқ-ойдин тилга олинган бўлса, бошқаларида ишора қилинган. Уларни солиштириб кўрадиган бўлсак, бир неча умумий хулосалар чиқаришимиз мумкин:
1️⃣. Охирзамон бўлганда Пайғамбар алайҳиссаломнинг оли байтларидан, ҳазрати Алий ва Биби Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг ўғиллари Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг наслидан Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу чиқадилар.
2️⃣. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг чиқишлари қуйидагича бўлади: бир халифа вафот этгач, мусулмонлар ўртасида ихтилоф бўлади. Мадинадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Унинг олдига Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам уни чиқариб, Рукн билан Мақом ўртасида унга байъат қиладилар. Ана ўша киши Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу бўладилар.
3️⃣. Шомдан Имом Маҳдий розияллоҳу анҳуга қарши аскар юборилади. Ушбу юборилган аскарларни Макка билан Мадина ўртасидаги сайҳонликда ер ютади.
4️⃣. Одамларни ер ютганини кўриб, имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг олдига Шомнинг абдоллари – авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келиб, унга байъат қиладилар.
5️⃣. Сўнгра Қурайшдан тоғаси Бану Калблик бўлган киши чиқади. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу унга қарши аскар юбориб, уларга ғолиб келади. Кейин Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни тақсим қилади.
6️⃣. Сўнгра Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ер юзида Ислом қарор топади. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу жабр-зулмга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради.
7️⃣. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни сочади, уни санамайди. У кишининг даврларида мол-мулк кўпайиб кетгани, ўзлари сахий бўлганликлари учун шундоқ бўлади.
8️⃣. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу етти йил халифа бўладилар. Сўнг у киши вафот этадилар, мусулмонлар у зотнинг жанозасини ўқийдилар.
«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан
manba👇
https://islom.uz/maqola/22849

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ Дуо қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг дармони фақатгина Аллоҳ эканлигини билиши учундир.
Ҳазрати Шамс Табрезий

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
🌺Душанба тонги хайрли
бўлсин!🦋
Бугун 4 ноябр,+
23°+16° ☁️

🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!
📿
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ва баракали ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаётий ҳикоя

"Болам, сани фироғингдаман"...
(Умму Амина)

Дунё мўмин ва мўминалар учун синов майдони экан, бу майдонда иймонла от сурган ғозий, Ҳақнинг раво кўрмишига исён қилган осий бўлиб бораверади. Баъзан ғам ва шодлик, синов ва неъмат, висол ва фироқ баробар келар эканки, қайси он маҳзунланишинг ёки мамнун бўлишингни билмай қоласан. Мен умримнинг ўтган ўн йилини Роббимнинг ҳикматга ўраган хайрини ниҳоят англаш учун яшагандекман, туйғулар қоришиб кетган пайтда, бу фироқнинг устихонимгача ботган қийноғига нега сабр қилганимни тушунгандекман. Хозир сизга улашмоқчи бўлган ҳодисотларнинг айни гувоҳи сифатида бир нарсани таъкидламоқчиманки, Аллоҳ истаганини истаган пайтда, истаган бандасига беради, вазифамиз эса сабр қилиш, ўша синовнинг ортидаги ажрга лойиқ кўрилишдир...
Навниҳол чоғимда кўнглимга бир ишқ ташриф буюрди, ишқки танимдаги ҳар хужайрагача бир сўзни такрорларди, юрагимдаги қон, кўксимдаги жон фақат у маҳбубимнинг номларини айтиб ҳаракат қиларди. Бутун олам, бутун коинотда бу оташга сув каби сепилгувчи таскин йўқ эди гўё. Ҳа, бу ишқ, бу севги энг муносиб бўлган Жанобимиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалламга аталган муҳаббат эди. Шу муҳаббат мени баҳорда чечакларга, аёзда кумуш қорга бурканадиган эртакмонанд Турк элини ташлаб, чўллар аро ястанган Мадинага ҳижрат қилишга чорларди. Ҳар куним, ҳар оним шу истакка етиш илинжида ўтарди. Мени турмушга узатишгандан бошлаб хожамга фақат шу орзуйим ҳақида сўзлай бошладим ва ундан бу рўёларни рўёбга чиқаришини ўтиниб сўрардим. У киши охир оқибат рози бўлдилар ва ҳаракатни бошлаб юбордилар. Биз нечоғлиқ бу истакка орзуманд бўлмайлик, сафарга чиқиш, ҳужжатларни тўғирлаш каби ишларни қилмайлик, аммо сира кетишга изн берадиган рухсатномани қўлга киритаолмас дик, мен ҳамон кўнглим Ҳабибидан олисларда эдим. Йиллар эса аёвсиз тезликда ўтар, воажабки, ҳар нарсани қаритган вақт бу ниятимга дахл этолмас, янги унган чечакдай юрагимга шу орзунинг ифори тинмай тараларди. Бу орада уч қиз фарзандларимни дунёга келтирдим. Улар менинг қувончим, кўз гавҳарларим эди. Бир-бирлари билан қувлашиб улғая бошлашди. Кузги насимлар эсадиган чоғлар мен танамда яна бир вужуд борлини сезиб қолдим ва унинг ич-ичимдан ўғил бўлишини сўраб дуо қилдим. Агар фарзандим ўғил бўлса, исмини оламлар саййидининг исмлари Муҳаммад деб қўяман деб ният қилдим. Юрагим остидаги жажжи Муҳаммадга юрагим ичидаги Муҳаммад(с.а.в)нинг муҳаббатидан бир бўлак илиниб яшай бошладим….
#davomi👇

https://telegra.ph/%D2%B2ayotij-%D2%B3ikoya-11-04
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мавлоно Румий айтадилар:

“Дуо қил
🤲
Аммо, шошма ва шоширма!
Замоннинг, вақтнинг соҳиби сен эмас, Аллоҳдир. Қачон, қаерда, қандай бўлишини ёлғиз У ҳал қилади”

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎТГАН ИШГА САЛОВОТ
🌷
Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, фожеалардан хафа бўлиш аҳмоқлик ва жинниликдир. Бундай қилиш иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ўтган ишни ақлли кишилар пинҳон тутади, бошқаларга билдирмайди. Ўтган ишлар доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан боғлангандир. У ҳеч қачон чиқиб кетмайди. Шу даражада ёпиладики, ёруғлик кўринмайди. Чунки ўтиб кетди ва тугади. Хафа бўлган билан қайтиб келмайди, ғам чеккан билан ўнгланмайди, қийинчилик қайта бўлмайди, чунки у йўқ бўлиб кетди.
Сен ўтган замоннинг босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетувчи сояси остида яшама. Мозий хаёлига берилма. Нима, сен оқиб ўтган сув яна анҳорнинг бошига қайтишини, қуёшнинг чиққан жойига, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтишини хоҳлайсанми? Демак, ўтган замон учун қайғуриб таъсирланишинг, ундан безовта бўлиб, куйинишинг, остонасига қулашинг ўзинг учун қўрқинчли, даҳшатли хавф-хатардир. Ўтган замон дафтарини ўқиб, изтироб чекишинг ҳозирги кунингни йўқ қилишинг, хатти-ҳаракатларингни ҳозирги ҳолатингни барбод қилишингдир. Аллоҳ аввал яшаган умматлар нима қилишганини зикр қилиб: "Улар ўтиб кетган кишилардир", деб айтган (Бақара сураси, 134-оят).
Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жуссасини ёриб кўришнинг ва тарих ғилдирагини қайтаришнинг фойдаси йўқ. Ўтиб кетган ишга қайтиш худди унни яна тегирмонда ун қиламан, ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман, деган одамнинг ҳолига ўхшайди. Қадимда марҳумларни эслаб йиғлаганларга "Йиғлаганинг билан ўликлар қабрдан чиқмайди", дейишган. Эшакка: "Етаклашганда нима учун орқага тортмайсан?" дейишганда, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан.
Бизнинг фожиамиз шуки, ҳозирги нарсаларни рўёбга чиқаришдан ожиз бўлганимиз ҳолда, мозийни эслаш, уни орқага қайтариш билан машғулмиз. Чиройли қасрлари-мизга беэътибор бўлиб, эскирган харобаларга ўзимизни бахш этамиз. Агар инсону жин жам бўлса ҳам, ўтмишни асло қайтаролмайди. Чунки бунинг иложи йўқ.
Одамлар кетишаётганида орқага қарашмайди. Чунки шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Шундай экан, сен ҳам ҳаёт қонунига хилоф ишни қилма.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳар вақти очилган кафтлар, ҳожат пайти кўтарилган қўллар, зулм кўргач йиғлаган кўзлар, мусибат чоғи сўраган қалблар Унга интилур.
Тиллар Унинг номи ила куйлайди, сўзлайди, ёрдам сўрайди, нидо қилади. Қалблар Унинг номи ила хотиржам бўлади, кўнгиллар таскин топади, ҳислар сокин бўлади, асаблар тинчланади, эс- ҳуш ўзига келади, ишонч қарор топади. “Аллоҳ бандаларига меҳрибондир” (Шўро сураси 19-оят).

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌
🕊🌹СЕШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 5 ноябрь, +19° +15°🌧️

🤲🏻
Эй Раббим, бедор кўзларга уйқу, изтиробли қалбларга сукунат бер. Уларга мадад бер. Эй Раббим, саросимага тушганларни Нуринг томонга, адашганларни Йўлинг томонга, йўлдан ҳидоятдан тойганларни ҳидоятингга бошла.
Тонги ибодатлар, зикр ва
дуоларингиз қабул бўлсин!


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вафотингдан кейин инсонлар, сени қанчалик тез унутиб юборишларини билганингда эди, ҳаётингни асло Аллоҳдан ўзгасини рози қилиш учун яшамаган бўлар эдинг.

Имом Муҳаммад Ғаззолий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳаёт давомида йўлиқадиган машаққат ва қийинчиликлар
натижасида инсоннинг турмуши бир оз оғир бўлиши мумкин, аммо унинг нафси тобланиб, тарбияланади, сабру қаноатга ўрганади. Кенглик ва тўкин-сочин, фаровон ҳаётда инсоннинг турмуши гўзал бўлиши мумкин, аммо бунинг натижасида нафси бузилиб, дунёга бўлган хирси кучайиб, ҳавойи нафсига тобе бўлиб, тубанлашиб кетиши ҳам мумкин".

“Сизни машаққатли меҳнатларга чорлаган дўстингиз билан алоқани узманг, енгил-елпи аммо ва тўкин- сочинликларга тўла ҳаётга чорлаган дўстга эътибор берманг”.

“Бадавлатлик нима иш бўлаётганини ва нима еяётганини билмайдиган қоронғу кечага ўхшайди. Машаққатлар эса ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаракатларини кузатиб турадиган кундузга ўхшайди”.
✍️Афлотун

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🕌ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿
🕋ВА БАРАКАТУҲУ
🌼

Бугун 6 ноябр, чоршанба
+17° +5°☔️🌨️

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
✍️Жалолиддин Румий

🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга хайрли бўлсин!
АЛЛОҲИМ, сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилсин! Кунингиз хайрли - баракали ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саййидул истиғфор дуоси

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»

Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

@Jaloliddinrumiyy📿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир. Япроқларни ёмғирлар ўстиради - гумбурлаган момақалдироқ эмас!

✍️ Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍃Сезяпсизларми, фасллар каби умримиз ҳам ўтиб бормоқда. Вақт шафқатсиз, у ҳеч ким ва ҳеч нарсани кутиб турмайди. Бугун яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, улар билан ўтган хуш дамларни ғанимат билинг, улардан ҳол сўраб, кўнгил олинг, дуолар олинг...

🕌🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ!
🍀
Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...
🍃
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, бошланган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Модомики, ҳамманинг гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.

✍️ Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТНИНГ 1️⃣0️⃣ ОЛТИН ҚОИДАСИ

1️⃣. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг!

2️⃣. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг.

3️⃣. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди!

4️⃣. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг!

5️⃣. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг.

6️⃣. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади.

7️⃣. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг.

8️⃣. Шикоят қилиш одатини тарк этинг.

9️⃣. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг.

1️⃣0️⃣. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ
🕌🕊

🌙ЖУМА МУБОРАК!!!
🌸
БУГУН 8 ноябрь, +11°+4°
☁️

📿🤲🏻Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:

🌹🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲🏻

🕌Гуноҳларимизни мағфират этгин!

🕋 Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲

🕌
🌸🕊Дунёда тинчлик, омонлик, хотиржамлик ҳукм сурсин!🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўл телефонлари - Дунёда кўтаришга Енгил, аммо кимгадир Қиёмат юки. Сен уни шундай ишлатгинки Дунё ва Охиратда фойда берсин.

✍️ Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЕТИН ИРОДА

🥀17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.
🍃25 ёшида онаси вафот этди.
🌼27 ёшида хулқи ёмон одамга турмушга чикди. Пули, жисми, ҳис-туйғулари топталди.
🌷28 ёшида кўп қийинчиликлар ва руҳий азоблардан сўнг эридан ажрашди.
🍃29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди.
🥀30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
📖31 ёшида бир неча босмахоналар чоп этишни истамаган китобини нашр қилди.
📚35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди.
💸42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди.

Бу аёл машҳур “Гарри Поттер” асари муаллифи 🌸Жоан Роулинг, китоб сотиш орқасидан миллиардер бўлган биринчи ёзувчи. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. Бутун дунёдаги хайрия ишларига тинмай сарфлагани учун бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда.
🌺Жоан Роулинг Британияда одамларга энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва “Шараф” ордени билан тақдирланган.
Бу ҳикоянинг бизга ўрнак жиҳати адибадаги метин ирода. Қадарига рози бўлиш асли мўминнинг сифати бўлиши керак. У мусибатлар олдида эгилмаслиги, синмаслиги лозим. Мўминнинг мақсади дунё бўлмай, аксинча, Аллоҳ ризоси, икки олам ободлиги бўлади.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севгида тортилган жафода мингларча вафо бор.
Севги ила сукут қилишда гўзал гўзал сўзлашув лаззати бор.


Жалолиддин Румий

🕋Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.
Хайрли тонг
🕌

🕊
🍃🌹🕊🍃🌹🕊🍃🌹🕊🍃
Бахт ва саодат қалбнинг
Бирор яқинингиз ёки таниган-билганларингизнинг бахти, омадидан ҳавас қилиб, хурсанд бўлсангиз, тез муддатда худди шундай хурсандчилик ўзингизга қайтади.
🕊
Кунингиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оддий фикрла, оддий қабул
қил ва оддий яша
❗️
Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.

Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 09:42:42
Back to Top
HTML Embed Code: