Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋📿Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌙🕌

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🍃🌹🌱🌷☘️🌺🌿💐🍀🌹🍃
🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!


📿Шукрона айтамиз ўзинга
минг бор,🌺

Қалблардан дардларни
кетқазганинг учун.🍃
🕊Шукрона айтамиз🌸
эй парвардигор,📿
🕋Жумадан Жумага 🍃
етказганинг учун.


@Jaloliddinrumiyy🍃
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
ТАҲЛИЛЧИЛАР: КЕЛАЖАКДА ГЎДАКЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИ МУСУЛМОН ОИЛАЛАРДА ТУҒИЛАДИ

Pew Research Centreнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари мусулмонлар орасида туғилишнинг кўпайиши истиқболларига тўхтаб ўтишди. Жумладан, уларнинг фикрига кўра 2035 йилга бориб дунёда мусулмонларнинг чақалоқлари сони христианларникидан бир миллионга кўп бўлади, аср охирига бориб эса ислом дунёдаги энг кўп тарқалган динга айланади.

Тадқиқот натижаларига кўра 2035 йилда 225 миллион муслима она бўлиши кутилмоқда. Айни йилда насронийлар орасида туғилган чақалоқлар сони 224 миллионни ташкил қилади. Беш йил ўтиб эса икки дин орасидаги чақалоқлар тафовути мусулмонлар фойдасига 5 миллионга етиши мумкин.

2010-2015 йилларда туғилган чақалоқларнинг 31 фоизи мусулмон оилаларга тўғри келади. Таҳлилчиларга кўра, христианларда туғилиш кескин пасаймаган бўлса-да, бироқ ўсиш ҳам кузатилмайди.

Pew Research Centre фикрига кўра 2050 йилга келиб Ҳиндистон мусулмонлар энг кўп тўпланган мамлакатга айланади. Бир неча ўн йилдан сўнг бу ердаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ошади.

манба: https://total.kz/ru/news/obshchestvo_sobitiya/k_2035_godu_musulmane_rodyat_bolshe_detey_chem_hristiane


@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌🌹ШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 18 май, +25°+17°⛈️

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.

🕊🌹
💦🌸🌺💦🕊🌹🌸🌺💦

Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳнинг ҳам қулоқлари бор. У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради.

Жалолиддин Румий.

@Jaloliddinrumiyy🍃
ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР

"Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир".
Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга:
- Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди.
- Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан!
- Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми?
- Қувончли куним кўп бўлган.
- У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик?
- Яхшиликлари кўпроқ бўлган.
- У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади.
Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир.
Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📿Ер сожидларнинг пешонасини;
Тун обидларнинг ноласини;
Ёноқлар, тавба қилувчиларнинг кўзёшларини унутмайди.
Умр шиддат билан ўтиб кетади.
Орзуни узайтиришдан эҳтиёт бўлинг!
Тилингизни залолатдан авайланг!


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌
🕊🌹ЯКШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 19 май, +20°+15°⛈️

Туғилган жон борки, яқинда вафот этади.
🥀
Магар Аллоҳгина Ҳай (Тирик), ўлмайдиган - Боқийдир.

Ҳаётдан шуни ўрганингки, ипак либос кийганларнинг ҳаммаси ҳам амир эмас.
Йиртиқ - ямоқ кийганларнинг ҳаммаси ҳам, фақир эмас.


@Jaloliddinrumiyy🕊
Тушкунликка тушманг!

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг.
Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг.
Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин.
Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир…
Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир…
Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир.
Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?!
Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми?
Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор…

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

@Jaloliddinrumiyy🍃
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
Ошиқларга уйқу ҳаромдир.
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.

Шамс Табризий


@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошингдами, чархи дунёни,
Қошингдами, ғами дунёни,
Нечун фарёд тортасан, одам,
Елкангдами, ғами дунёни?

🌷
Оҳларинг оламни бузади,
Аламдан харита тузади,
Юлдузни самодан узади,
Қўлингдами ғами, дунёни?
🥀
Битмайди ҳеч, ками дунёни,
Ширинми, оҳ, таъми дунёни,
Бир кунлик ҳаётга, эй, дўстим,
Тенг бўлолмас- жами дунёни.

Гадодан ҳам, қолади дунё,
Фурсатларин, кутади дунё,
Тоғларни ҳам, ютади, дунё,
Қоласан, қоронғу дунёда,
Оҳ, ўтиб ҳам, кетади, дунё!!!


✍️Тўлқин Ёрқулов

Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...

Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...
🌙🌙🌙🌙🌙
Тунингиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлиши амримаҳол" деган сўзни луғатингиздан ўчириб, унинг ўрнига :
"Бисмиллаҳи таваккулту ъалаллоҳ"
(Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қилдим)
сўзига алиштиринг, ҳаёт қанчалар гўзаллигини кашф этасиз.


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун
20 май, душанба +20° +13°🌧️
Хайрли тонг!!!

🍃
Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.
📿
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Яхшиямки, туғилган экансан, болам!
🥀

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:
— Эшитаман! Кимсиз?
— Менман, ўғлим. Онангман!
— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
— Ҳалиги... Ўғлим...
— Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:
— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!
Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Фатима Алий таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🕊
ТУЙҒУ
Шайх Али Тантовий айтадилар:
"Қизимни озроқ ловия ва гуручни бир патнисга солиб устига бақлажон, бодринг ва бир-иккита ўрик солиб чиқиб кетаётганини кўрдим.
-Кимга элтаяпсан?- деб сўрадим.
У:-Қоровулга, бувим айтдилар, деди.
Мен:-Буёққа кел, дедим. Унга:-Бир-иккита ликопча олиб кел. Ҳар бир таомни алоҳида ликобчага сол. Патнисни тартибга сол. Бир қадаҳда сув, қошиқ ва санчқи қўй, дедим.
У айтганимдай қилиб патнисни қоровулга бериб келди. Қайтишда олдимга келиб сўради:
-Нега ундай қилдингиз?
Мен:
-Таом бериш мол билан садақа қилишдир. Тартиб эса туйғу билан садақа қилишдир. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради.
Биринчисидан қоровул ўзини биздан ортган таомга муҳтож тиланчидай ҳис қилади. Иккинчисидан эса ўзини яқин дўст, азиз меҳмонимиз ҳис қилади.
Мол бериш билан руҳ бериш ўртасида катта фарқ бор. Ана шу иккинчиси Аллоҳнинг наздида ҳам, фақирнинг наздида ҳам буюкроқдир.
Шунинг учун яхшилигингизни олийжаноблик ва муҳаббатга ўранг, сарфлаш ва хорлашга эмас.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАББАТ УЧУН КЕЛГАНМИЗ
БУ ДУНЁГА...


🕊🌹Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.
Юнус Эмро

🕊🌹Ассалому алaйкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун 21
май
сешанба +26°+14°☀️

🌺⭐️🕊🍃⚡️🌸🍃🕊🌺🌼

🤲 🕌
Аллоҳ сизни раҳмат, тавозуъ, ширин сўзлилик билан доимо аҳлоқлантирсин!
☀️ Бошланган кунингиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy 🕊
#Рисолатдан_лавҳалар
ҲОТАМТОЙНИНГ ХУЛҚИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давриларида Тай қабиласининг ғазоти бўлиб ўтди. Асирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинди. Уларнинг орасидан бир аёл ўрнидан туриб сўз бошлади:
– Эй Муҳаммад! Хўп десангиз, арабларга мени кулгу қилмай ўз йўлимга жўнатиб юборсангиз. Шундай қиларсиз деб умид қиламан. – Сўнг илтимоси қабул бўлиши учун ўз шаънини эслатиб қўйди: – Менинг отам очларни тўйдирар, мазлумларни озод қилар, муҳтожларга ёрдам берар, ҳожатмандлар талабини асло қайтармас эди. Мен Ҳотам Тай (Той)нинг қизиман.
– Эй қизгина! Дарҳақиқат, отангнинг ахлоқи исломий ахлоқ эди. Отанг мусулмон бўлганда эди, биз унга раҳмат сўраган бўлур эдик, – дедилар Жаноб соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Сўнг асҳобига юзландилар:
– Арқонни бўшатинглар. Қўйиб юборинглар. Унинг отаси ахлоқларнинг мукаррамини яхши кўрар эди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Сени, энг яхши Аллоҳ билади.
Қолганлар эса ё янглиш англайди, ё сен тўғрингда камроқ билади.
Сени бахтсиз қилганлар сабабидан бахтсиз бўлма, бахтиёр бўладиган замонинг ҳам келади.
🌱
Сени бахтсиз қилганларни кўриб барчани ўшандай деб ўйлама, сени бахтиёр қиладиган (инсон) ҳам келади.
🍃
Бугун жуда кўп дардим бор дема, у дардни сенга берган Аллоҳнинг, дармонни берадиган куни ҳам келади.
🌿
Сен Роббингга дуо қил!
“Дуо қилсам нима бўларди?”– дема, дуойинг қабул бўладиган кун ҳам келади...

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан кўп йиллар бирга ишлаган, китобларини нашрга тайёрлаган устоз Шаҳобиддин Одилнинг телеграм каналлари:


@laa_ilaaha_illallohuдиндаги энг муҳим масалаларга бағишланган.

@Asmaaul_husnaa99Аллоҳ таолонинг гўзал исм-у сифатлари шарҳи.

@Shahobiddin_Odilҳақиқий мўмин-мусулмоннинг руҳияти акс этган шеърлар.

Фақат расмий рухсат билан нашр қилинган китоблар асосида энг ишончли маълумотлар.


Матнлар кирилча ҳам, lotin yozuvida ham beriladi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунё шайтоннинг дўконидир. Шунинг учун ундан ҳеч нарса олманглар. Чунки у келиб нарсасини қайтариб олади.
🌷
🕌Аллоҳим! Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Синган кўнгилларни шод эт, жароҳатланган қалбларга малҳам бағишла, дунё тор бўлганларга кенглик ато эт!
🌙
Тунингиз хайрли ўтсин!
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹Тонг ҳам отди оҳиста, секин.
🌿🌷Завқ оласан қарасанг унга.
☘️🌸Лаа Илааҳа иллаллоҳ деган,
🌱🌺Хайрли тонг ҳар мўмин қулга.

Бугун кулиб турган юзларни, Яқинларингизни ҚАДРЛАНГ ва Улардан Меҳр-Муҳаббатингизни аяманг,
САВОБ ишни ҳар кун канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки:
"Ҳар ким Яхши Инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам Яхшилик қиладиган Инсон бўла олмайди".
🍃

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Бугун 22 май, чоршанба!

+27°+18°☁️
Хайрли тонг...

Ибодатлар қабул бўлсин...

@Jaloliddinrumiyy🍃
Ғор ва олтинлар...

Бир подшоҳ ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Подшоҳимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, подшоҳга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса олдилар. Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар. Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтган эканлар. Оёқларига теккан нарсалар эса олтин бўлган экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик-а!? Нега подшоҳимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда... Битта бўлса ҳам олганимизда эдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан...” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юбориб, кўпроқ олганимизда эди. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирганимизда эди. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолганимизда эди...” – дея кўп олганларига қарамай янада кўпроқ олмаганига афсусланишибди.
* * *
📌Қиссадан ҳисса:
Ривоятда келтирилган Подшоҳ - Аллоҳдир! Қўшин - бандалар, ғор – бу дунё, қоронғулик – ҳаётимиз, олтинлар – солиҳ амаллар ва савобли ишлардир! Кун ёришиши – Қиёмат кунидир.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга намоз ўқинг, солиҳ амал қилинг деб буюраяпди. Бандаларни бир қисми ҳудди биринчи гуруҳга ўхшаб, намоз нима керак, савоб нима керак деб ўзбошимчалик қилиб гуноҳ қилишда давом этмоқда. Бошқа бир гуруҳ бандалар ихлоси, Охиратга, Жаннат ва Дўзаҳга ишонмасада Аллоҳни айтгани, ёки одамлар кўзи учун кам-кам бўлсада нимадир савоб ишларни қилиб қўйишаяпди. Учинчи гуруҳ бандалар эса Аллоҳн буйруғига тўлиқ амал қилиб савоб ва солиҳ амаллар устида. Бир кун ғордан чиқамиз, яъни Қиёмат қоим бўлиб бу дунёда Аллоҳ буюрган амаллар қанчалар қийматга эгалигини тушунамиз. Лекин унда афсус қилганимиз билан кеч бўлади. Аллоҳ буюрдими, демак ҳикмати ва фойдаси бор. Бажариш керак азизлар!

@Jaloliddinrumiyy🕊
2024/11/15 07:50:22
Back to Top
HTML Embed Code: