Telegram Web Link
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд топган кунлари улуғ кун, бироқ у зотнинг пайғамбар этиб юборилган кунлари ундан-да улуғроқдир. Зеро, бу кун осмондан Аллоҳнинг каломи нозил бўлган ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувват мақомига кўтарилган кундир. Шундай бўлса-да, у зот бизга бу кунни нишонлаш учун хослаб бермадилар, чунки бу кун махсус амаллар қилинадиган кун эмас.

Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг душанба куни дунёга келганликларини фақат ўзларидангина билишган. У зот ўзларининг таваллуд топган кунларини ўзгалардан кўра яхшироқ билсалар-да, саҳобаларга у кун қайси душанба эканини белгилаб бермадилар, улар ҳам бу ҳақда сўрашмади. Зеро, динда замон эмас, амал эътиборлидир.

Биз замон ва ҳодисалар уммати эмас, амал уммати эканимизни одамларга таълим бериш учун Умар розияллоҳу анҳу тарих санасини аҳли китоблар қилишганидек Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларига кўра эмас, ҳижратга кўра жорий қилдилар.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Олийжаноб зотлар арзимаган нарса учун ғазаб қилиб баҳслашавермайдилар. Зеро, кимнинг қалбини олий мақсадлар ғами чулғаган бўлса, майда-чуйда ишларга парво қилмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўн йил хизмат қилган бўлсам, у зот менга бирор марта «Уф», демадилар».

👉 @ISLOM
Исломнинг бешинчи устуни нима?
Anonymous Quiz
18%
Рўза
26%
Закот
55%
Ҳаж
#СаволЖавоб

Банкдан кредит олиш жоизми?

Савол:
1. Банкдан кредит олиш масаласи, яъни маълум муддат ичида қўшиб қайтарилиб берадиган маблағ ёки пул.

2. Банк билан келишилган ҳолда банк ўзининг ҳисобидаги пулдан хомашё ёки станок сотиб олиб бериши, сўнг бу маблағ маълум вақтдан кейин устига олдиндан келишилган фоиз (процент) билан қайтарилиши. Шу ишларнинг ҳукми нима?

Жавоб:
1. Олинган қарзни келишилган маълум вақтдан кейин айни миқдорда қайтариб беришга Ислом динида "қарзи хасана" дейилади. Ошиғи билан қайтариб беришга келишилган қарзга эса "рибо-судхўрлик" дейилади. Сиз саволингизда сўраган қарз иккинчи турдандир. Бу Аллоҳ таоло ҳаром қилган амаллардан саналади. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларидир: "Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўъмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз)" (Бақара, 278);

"Эй мўъминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқингиз! (Шунда) шояд нажот топгайсиз" (Оли Имрон, 130).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Еттита ҳалок қилувчи амаллардан сақланинглар!" Саҳобалар: "Улар қайсилар?" деб сўрашди. "Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ман қилган ноҳақ одам ўлдириш, рибо ейиш..." дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Яна бир ҳадисларида: "Рибо еювчи, едирувчи, унга гувоҳ бўлувчи ва уни ёзиб қўювчиларни Аллоҳ лаънатлади", дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Бинобарин, банкдан кредит олиш ҳаром ҳисобланади. Ким Аллоҳга тақво қилса ва тирикчиликнинг ҳалол йўлларига ҳаракат қилса, Аллоҳ унга енгилликлар беради ва ризқ эшикларини очади. Шу маънодаги оят Қуръонда келган. Аллоҳ таоло деди: "Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, тақво қилса) У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир" (Талоқ, 2-3 оятлар).

2. Бу саволнинг жавоби ҳам юқоридаги жавоб билан бир хилдир, бу амал ҳам рибо ҳисобланади. Уни қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Ғам-қайғу кишанини фақат уни тақдир этган Зотгина бўшатади. Мусибат аришининг энг улкан сабаби зикр, тасбеҳ ва сажда билан Аллоҳни улуғлашдир. Аллоҳ таоло айтганидек:

فَلَوۡلَآ أَنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُسَبِّحِينَ لَلَبِثَ فِي بَطۡنِهِۦٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ

«Агар Юнус Аллоҳга доимо тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаганида, албатта у балиқ қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни, Қиёматгача) қолиб кетган (яъни, ҳалок бўлган) бўлур эди» (Саффот, 143-144).

👉 @ISLOM
Масжидда жамоат билан ўқилган намоз, ёлғиз ўқилган намоздан неча баробар савоби кўпроқ?
Anonymous Quiz
55%
77 баробар
17%
20 баробар
28%
27 баробар
Ширин сўз меҳр-муҳаббатни пайдо қиладиган, шайтоннинг макр-ҳийласи ва одамлар орасига низо солишини йўққа чиқарадиган энг катта омилдир. Аллоҳ таоло айтади:

‎ وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُوا الَّتِي هِيَ أَحْسَنُ ۚ إِنَّ الشَّيْطَانَ يَنزَغُ بَيْنَهُمْ ۚ

«Бандаларимга айтинг, улар (ўзаро сўзлашганларида) энг гўзал сўзлардан сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузғунчилик қилур» (Исро сураси, 53-оят).

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Илмли мунофиқлар

Одамларнинг энг ёмони тилида ҳақни гапириб, амалида бузуқлик қилувчи кимсадир. Умар розияллоҳу анҳу айтган экан: «Сизлар учун энг кўп қўрқадиганим ўзи ҳикматни гапириб, амалда жабру зулм қилувчи илмли мунофиқдир».

👉 @ISLOM
Аллоҳнинг каломи деб нимага айтилади?
Anonymous Quiz
11%
Ҳадисларга
7%
Исломий китобларга
81%
Қуръони Каримга
Кимнинг мақсади одамларни рози қилиш бўлса, албатта бу мақсад уни ўзи ёқтирмайдиган оқибатларга олиб боради.

Мақсадингиз Аллоҳни рози қилиш бўлсин!

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Жаннат эшиклари дўзах эшикларидан кўпроқ, Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан ғолиброқ. Аммо гуноҳкор киши Аллоҳнинг азобидан хотиржам бўлиши қилаётган гуноҳидан оғирроқдир. Зеро, Аллоҳнинг азобидан хотиржам бўлиш Унинг таҳдидини менсимаслик ҳисобланади!

👉 @ISLOM
🙏Неъматга шукр қилиш мусибатга сабр қилишдан оғирроқдир. Чунки неъматнинг умри узоқ бўлгани учун давомий шукрни талаб қилади. Сабрнинг умри эса қисқа бўлиб, мусибат тугаши билан у ҳам тугайди.

👉 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#СаволЖавоб

Эр-хотин бирга чўмилиши

Савол:

Эр-хотин бирга ғусл қилишлари жоизми?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг аҳли-оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Эр хотини билан бирга жунубликдан покланиш учун битта идишдан ғусл қилиши жоиз. Бундаги асл-асос Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (хотинлари) Маймунадан ортган сувда ғусл қилардилар» (Муслим ривояти, 76-ҳадис).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилишларича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жунубликдан ғусл қилганидан ортган сув билан таҳорат қилдилар» ("Саҳиҳ Сунан Ибн Можа", 372).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан бири бир идишдаги сувда ғусл қилди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб, ўша идишдан таҳорат ёки ғусл қилмоқчи бўлганларида у: «Ё Расулуллоҳ, мен жунуб эдим», деди. Шунда у зот: «Сув жунуб бўлиб қолмайди», дедилар ("Саҳиҳ Сунан Аби Довуд", 67).

Бухорий ва Муслим Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга битта идишдан жунубликдан ювинардим» (Бухорий [322]; Муслим [709]).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир идишдан ғусл қилар, қўлларимиз идишга бирин-­кетин бориб келарди» (Бухорий [261]; Муслим [757]).

Мазкур ва бошқа ҳадислардан маълум бўладики, эр-хотин битта идишдан ғусл қилишлари жоиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар йўлласин.

📚 "Фатово ал-лажна ад-доима лил-ифто", 5-ж., 313-б.

👉 @ISLOM
Қуръони Каримдаги энг қисқа сураси қайси?
Anonymous Quiz
13%
Аср сураси
66%
Кавсар сураси
21%
Ихлос сураси
Аёл киши ёпиши фарз бўлган жойларини очадиган бўлса, унга қараган ҳар бир эркак ўз гуноҳини олади. Аёл эса унга қараган эркакларнинг гуноҳларини олиши хавфи бор.

Эслатма:
Аёл кишининг ёпиши фарз бўлган жойлари (аврати) бутун баданидир. Магар, юзи, кафти (бўғимигача) ва қадами (тўпиғигача) аврат эмас.

👉 @ISLOM
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
2024/09/21 17:47:25
Back to Top
HTML Embed Code: