Telegram Web Link
Бирор кимса шаънингизга бўҳтон қилса, ўзингизга ўхшаган ёки сиздан яхшироқ зотлар ёлғончи қилинганини ёдга олинг, шунда ўзингизни йўқотмайсиз.

Аллоҳ таоло айтади:

‎ ﴿وَإِن يُكَذِّبوكَ فَقَد كَذَّبَت قَبلَهُم قَومُ نوحٍ وَعادٌ وَثَمودُ ۝ وَقَومُ إِبراهيمَ وَقَومُ لوطٍ ۝ وَأَصحابُ مَديَنَ﴾ [الحج: ٤٢-٤٤]

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) агар мушриклар сизни ёлғончи қилсалар, билингки улардан илгари Нуҳ қавми, Од, Самуд қабилалари ҳам (ўзларига юборилган пайғамбарларни) ёлғончи қилгандирлар. Иброҳимнинг қавми (Иброҳимни), Лут қавми (Лутни), Мадян шаҳрининг аҳолиси (Шуайбни ёлғончи қилгандирлар)» (Ҳаж, 42-44).

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Агар одамлар ўзаро муносабатларида бир-бирларига меҳр-шафқат кўрсатсалар, уларга Аллоҳнинг раҳмати тушади. Одамларни энг кўп ҳалок қиладиган нарса ҳасаддир. Ҳасад ва меҳр-шафқат бирга жамланмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раҳм қилинглар, раҳм қилинасизлар», деганлар.

👉 @ISLOM
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким биродарига ғойибона (дуо қилиш билан) ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга дунёю охиратда ёрдам беради».

📚. Албоний, «Саҳиҳул жомеъ», 6574-ҳадис.

👉 @ISLOM
Пайғамбаримиз Муҳмамад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар”.
(Имом Байҳақий ривояти).

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Бола онасини тўйгунича эмади. Онанинг кальцийи камаяди, тишлари оғрийди, фарзанди улғайгунича хавотирда бўлади. Фарзанд бўлса, улғайгач икки оёғини устма-уст қўйиб, қаҳвахона, ресторанларда: "аёлларнинг ақли ноқис, улар яримта ақл соҳибалари-да", деб гапириб ўтиради. Эй ақли "комил", сен ҳеч ўзингдан ақлинг қандай комил бўлганини сўраб кўрганмисан?! ахир, сенинг ақлинг ўша "яримта ақл" соҳибасидан озуқа олиб комил бўлмаганми?

👉 @ISLOM
Юсуфнинг ўн бир акаси бор эди. Улар:

اقْتُلُوا يُوسُفَ أَوِ اطْرَحُوهُ أَرْضًا

«Юсуфни ўлдиринглар, ёки бирон ерга олиб бориб ташланглар» (Юсуф, 9), дейишди.

Мусонинг эса битта оғаси бор эди. Аллоҳ:

سَنَشُدُّ عَضُدَكَ بِأَخِيكَ

«Биз сени оғанг билан қувватлантирурмиз» (Қасас, 35), деди.

Муҳими оға-инилар ва ошналарнинг кўплиги эмас, балки оғир кунингизда сиз билан ким бирга туришидир.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу инсон пакетда сут олиб кетаётган эди. Бирданига қўлидан сути тушиб, ерга тўкилиб кетди. Шу заҳоти оч бўлган она мушук пайдо бўлиб сутни ича бошлади. Субҳан Аллоҳ!, Аллоҳ оч мушукни ризқлантириш учун бу одамни юборди.

Миллионлаган мушуклар ёки қушлар бўм-бўш уясини қолдириб, оч ҳолида чиқиб кетади. У емиш топиш йўлларини билгани учун эмас, Аллоҳни яхши танигани учун шундай таваккул қилади.

👉 @ISLOM
Эркакнинг кийинишида хотиннинг озодалиги намоён бўлса, хотиннинг кийиниши ва либосларида эрнинг ҳақиқий ғурури, эркаклиги зоҳир бўлади.

👉 @ISLOM
Аллома Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:
«Ёш болани масжидда биринчи сафдан четлатиш жоиз эмас. Чунки бу иш болага нисбатан ноҳақликдир. Қолаверса, бу иш сабабли унинг қалби синади, намоздан безади ва қалбига нафрат уруғи экилади».

📚 «Мажмуъул фатово», 1-ж., 310-б.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Мусулмонлар бир-бирларини янги йил билан табриклашлари ҳукми

Савол:
Мусулмонлар янги йил билан бир-бирларини табриклаб, ҳақларига дуо қилишлари жоизми?

Жавоб:
Мусулмонлар янги йилни байрам қилиб нишонлашлари жоиз бўлмаганидек, бир-бирларини шу муносабат билан табриклашлари ҳам жоиз эмасдир. Чунки ҳар икки ҳолатда кофирларга тақлид қилиш бор бўлиб, биз бундан қайтарилганмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бирор қавмга ўзини ўхшатса, у ҳам ўшалардандир», деганлар (Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Қолаверса, ҳар йили такрорланадиган муайян бир кун билан табриклаш ўша кунни нишонлаш ва байрам қилиш маъносига киради. Бу эса тақиқланган ишдир.
Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Одамларнинг сиз ҳақингиздаги гап-сўзларига эътибор берманг. Ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг асосий сабаби ҳаммани бирдек рози қилиш ғамида яшашдир.

👉 @ISLOM
Ҳатто физика қонунларида ҳам яланғочланиш – пастга тушиш, қулаш демакдир. Сатр, ҳижоб эса – неъматдир.

👉 @ISLOM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жавоб беришга тайёрмисиз?

👉 @ISLOM
Ибн Умар ва Ойша розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни (ҳақларини адо қилиш ва унга яхшилик қилиш) ҳақида насиҳат қилаверганидан ҳатто мен қўшнига ҳам меросдан улуш ажратса керак, деб ўйлаб қолдим».

📚 Бухорий ва Муслим ривояти

👉 @ISLOM
2024/09/21 19:48:41
Back to Top
HTML Embed Code: