Telegram Web Link
Маҳрумлик нима?

Ҳамма нарсани ўқиб, Қуръон ўқимаслик маҳрумликдир. Қуръон бўш вақтингизнинг эмас, ҳаётингизнинг бир бўлаги бўлсин!

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Агар кечалари намозда қоим, кундузлари рўзадор бўлишга қодир бўлмасанг, билгинки, сен кўп яхшиликлардан маҳрум бўлган, кишанланган одамсан. Сени гуноҳларинг кишанлаб олгандир».

📚 «Руҳбонул лайл», 2-ж., 232-б.

👉 @ISLOM
Бу тор кўчанинг охирида инсониятнинг энг яхшиси, аввалгилару кейингиларнинг саййиди Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ётибдилар.

Бу тарихий сурат Мадина кўчалари Пайғамбаримиз масжидларини ўраб турган пайтлар олинган.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
— Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
— «Одам боласининг ҳар бир яхши амали ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтирилади. Аллоҳ азза ва жалла: "Фақат рўза бундан мустасно. Чунки у Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, банда шаҳватини ва таомини Мен учун тарк этади", деди.

Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: ифтор қилган пайтида бир хурсандчилик, Раббига йўлиққан пайтида яна бир хурсандчилик.

Дарҳақиқат, рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбардан ҳам хушбўйроқдир
».

📚 Имом Муслим ривояти

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Рамазонда рўза тутиш қандай амал ҳисобланади?
Anonymous Quiz
17%
Вожиб
19%
Суннат
64%
Фарз
#СаволЖавоб

Эмизикли аёл Рамазонда рўза тутиши шартми?

Савол:
Беш-олти ойлик боласи бор эмизикли аёл Рамазонда рўза тутадими ёки тутмаса ҳам бўлаверадими?

Жавоб:
Эмизикли аёл ўзининг ҳолатига карайди. Агар рўза тутса ўзига ёки боласига зарар eтмайдиган бўлса ва боласининг қорни тўядиган даражада сути бўлса, рўза тутгани афзал. Агар ҳақиқатда зарар бўладиган бўлса, тутмаса ҳам рухсат бор. Бироқ рўза тутишдан қочиб, бу йўлни ҳийла учун қиладиган бўлса, жоиз эмас, Аллоҳ қалблардаги нарсани ҳам билиб турувчидир. Рўза тутмаган ҳолида ҳам кeйин қазосини тутиб бeриши кeрак бўлади. Шунинг учун эл қатори улуғ ойда рўза тутишга нима етсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кўтарди, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан ҳам рўзани кўтарди” (Термизий ривояти, ҳасан-саҳиҳ ҳадис). Термизий айтади: “Баъзи аҳли илмлар айтишича, ҳомиладор ва эмизикли аёл рўза тутмайди, бунинг эвазига ҳар куни бир мискинни тўйдиради, кейин қазосини тутади. Бу гапни Суфён, Молик, Шофеий ва Аҳмад айтганлар. Баъзилари эса, рўза тутмайди, балки мискин тўйдиради, қазосини тутиб бермайди, агар хоҳласа қазосини тутади ва мискинни тўйдирмайди, деганлар. Бу Исҳоқнинг сўзидир" ("Сунани Теримизий", 715-ҳадис).

Ҳанафий уламолар наздида ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмасалар қазосини тутадилар, мискинни тўйдирмайдилар. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
Рўза фарзлиги ҳақида қайси сурада баён қилинган?
Anonymous Quiz
64%
Бақара
18%
Фотиҳа
19%
Ёсин
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Билингки, Рамазон ойида мўмин учун нафс билан бўладиган икки жиҳод жамланади:
• Кундузи рўза тутиш билан жиҳод қилиш;
• Кечаси ибодат қилиш билан жиҳод қилиш.

Ким ушбу иккисининг уддасидан чиқса, уларнинг ҳаққини адо этса ва бу амалларда сабр қилса, ажр-мукофоти беҳисоб қилиб берилади».

📚 «Латоифул маориф», 171-бет.

👉 @ISLOM
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Саҳобалар розияллоҳу анҳум жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ салавот айтишни хуш кўрар эдилар».

📚 «Жалоул афҳом», 88-бет.

👉 @ISLOM
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 1 апрел 2022 йил жума куни Ислом оламининг баъзи минтақаларида Рамазон ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга кўра эртага 2 апрел 2022 йил шанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади ва бугундан таровеҳ намозларини бошлаймиз, иншааллоҳ.

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

👉 @ISLOM
“Ислом” сўзининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
20%
Бўйсуниш
26%
Тоат, ихлос
18%
Тинчлик
36%
Барчаси тўғри
Бир бенамоз одамни Рамазон ойида намоз ўқиётганини кўрсангиз, Аллоҳдан унга бардавомлик сўраб, ҳаққига дуо қилинг ва асло уни мунофиқ дея кўрманг. Чунки бу ҳолат Аллоҳга қайтиши учун унга берилган имконият бўлиши мумкин. Сизнинг вазифангиз эса биродарингизга ёрдам бериш, холос.

Парвардигоро, бизга ҳақни ҳақ қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт!

👉 @ISLOM
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СаволЖавоб

Уятсиз гап рўзани очадими?

Савол:
Рамазон кундузида уятсиз гап гапириш рўзани бузадими?

Жавоб:

Аллоҳ таоло айтади:

﴿ياأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара, 183). Бу оятни ўқир эканмиз, рўза тутишдан мақсад тақво ҳосил қилиш эканини биламиз. Тақво эса "ҳаром нарсалардан воз кечиш", демакдир. Унинг мутлақ маъноси эса "буюрилган ишларни қилиш ва таъқиқланган ишлардан воз кечиш"ни ўз ичига олади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ёлғон гапни ва унга амал қилишни ҳамда жоҳилликни тарк этмаган одамнинг таоми ва ичимликларини тарк этишига Аллоҳнинг ҳожати йўқдир!» – деганлар (Имом Бухорий [1903, 6057], Абу Довуд [2364], Термизий [707] ва Имом Аҳмад [10569] ривояти).

Шундан кўриниб турибдики, рўзадор одам ҳаром қилинган сўз ва ишлардан йироқ туриши, одамларни ғийбат қилмаслиги, ёлғон гапирмаслиги, улар ўртасида чақимчилик қилмаслиги, ҳаром нарсаларни сотмаслиги ва қўйингки барча ҳаром нарсалардан сақланиши керак. Агар у Рамазон ойида тўлиқ бундай нарсалардан сақлана олса, йил давомида улардан сақланиши осон бўлади. Афсуски, аксар рўзадорларнинг рўза тутган кунлари бошқа кунларидан фарқ қилмайди. Натижада улар одатланиб қолган ёлғон, хиёнат, қаллоблик ва бошқа ҳаром ишларни қилиб, рўза кунларининг виқорини ҳис эта олмайдилар. Бундай амаллар рўзани бузмасада, унинг савобини камайтиради. Ҳатто, таққослаб кўрилгудек бўлса, рўзанинг савобини бутунлай йўққа чиқаради.

📚 Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин, "Мажмуъ ал-фатово вал-мақолот", Рўза китоби, 19 жилд, 333-фатво.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Рамазон ойида ҳаром ишларга енгил қараш рўза савобини камайтирадиган омиллардан бўлиб, баъзан унинг савобини бутунлай кетказиб юбориши ҳам мумкин. Анас ибн Молик ва Иброҳим Нахаийлардан ривоят қилинишича, ғийбат рўзадорнинг рўзасини очиб юборади. Яъни, рўзасининг савобини кетказиб юборганидан худди оғзи очиқ кишидек бўлиб қолади.

👉 @ISLOM
2024/09/22 03:35:08
Back to Top
HTML Embed Code: