Telegram Web Link
👉 @ISLOM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар киши катта гуноҳлардан сақланса, беш вақт намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача оралиқдаги гуноҳларга каффорат бўлади».

📚 Муслим ривояти.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Саҳарлик таоми баракадир. Гарчи бир қултум сув ичиш билан бўлса ҳам, (саҳарлик қилишни) тарк этманг. Албатта Аллоҳ таоло ва фаришталар саҳарлик қилувчига салавот айтурлар».

📚 Имом Аҳмад «Муснад»да ривоят қилган, Шайх Албоний ҳасан деган

Аллоҳнинг уларга салавот айтишидан мурод раҳмати, фаришталарнинг салавот айтиши эса улар учун Аллоҳдан мағфират сўрашларидир.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни банданинг энг биринчи ҳисоб қилинадиган амали намозидир. Агар намози яроқли бўлса, албатта нажот топади ва муваффақият қозонади. Агар яроқсиз бўлса, албатта муваффақиятсизликка учрайди ва зиён кўради. Агар фарз намозларида бирон камчилик бўлса, Раб таборака ва таоло: "Қаранглар-чи, бандамнинг фарз намозларидаги камчиликларини тўлдирадиган нафл намозлари бормикин?" дейди. Сўнг бошқа амаллари ҳам шу йўсинда ҳисоб қилинади».

📚 Термизий ривояти

👉 @ISLOM
Рамазоннинг аввалида камчиликларга йўл қўйиб, охирини яхши ўтказган киши аввалини яхши ўтказиб, охирида камчиликларга йўл қўйган кишидан яхшироқдир. Зеро, ҳадисда: «Албатта амаллар ниҳоясига кўра эътиборга олинади», дейилган.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Рамазон энг афзал ойдир. Охирига бориб ҳимматлар сусайиб қолмаслиги учун Аллоҳ бу ойнинг охирини аввалидан афзал қилди. Дарҳақиқат, бу онларни зое қилган киши кўп яхшиликлардан маҳрум бўлган, риоя қилган киши эса раҳм қилингандир.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ўн оят (қироат қилиш) билан тунда намоз ўқиса, ғофиллардан бўлмайди. Ким юз оят (қироат қилиш) билан тунда намоз ўқиса, тоат-ибодатли бандалардан бўлади. Ким минг оят (қироат қилиш) билан тунда намоз ўқиса, беҳисоб ажр-савобни қўлга киритганлардан бўлади» (Абу Довуд ривояти, саҳиҳ ҳадис).

Қуръондан минг оят ўқиш жадвали:

1) Бақара сурасидан Аъроф сурасининг 53-оятигача (7 пораю 12 бет);
2) Аъроф сураси 54-оятидан Наҳл сураси 106-оятигача (6 пораю 2 бет);
3) Наҳл сураси 107-оятидан Шуаро сураси 75-оятигача (4 пораю 11 бет);
4) Шуаро сураси 76-оятидан Сод сураси 37-оятигача (4 пораю 5 бет);
5) Сод сураси 38-оятидан Воқеа сураси 28-оятигача (4 пора);
6) Воқеа сураси 29-оятидан Фажр сураси 14-оятигача (2 пораю 18 бет);
7) Таҳрим сурасидан Нос сурасигача (2 пораю 5 бет).

Аллоҳ таоло барчамиздан тутаётган рўзаларимиз ва кечаси ўқиётган намозларимизни қабул айласин!

👉 @ISLOM
Салафлардан бири бундай деган экан:
«Агар Қадр кечаси йилнинг фақат бир кечасигагина яширилган бўлса, унга етишиш учун йилнинг ҳар кечасини ибодат билан ўтказган бўлар эдим. Бунинг олдида ўн кеча нима деган гап?!»

👉 @ISLOM
Бугун чоршанба қуёши ботиши билан Рамазон ойининг 27-кечаси кириб келади. Бу кеча Қадр кечаси бўлиши энг кўп умид қилинадиган кечадир.

Имом Аҳмад ва «Сунан» эгалари саҳиҳ санад билан Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 27-кечада аҳли оилалари ва одамларни ибодат учун жамлаганлар, ҳатто одамлар саҳарликни ўтказиб юборишига оз қолган эди.

Шундай экан, бу кечада ибодатга зўр берайлик! Зеро, «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир» (Қадр сураси, 3-оят).
Ажойиб тасодиф

Онамиз қорнидан тўққизинчи ойдан кейин гуноҳсиз, покиза ҳолатда чиққан эдик.

Ҳижрий йилнинг тўққизинчи ойидан ҳам шундай покиза чиқа олармикинмиз?!

Аллоҳим, Рамазонни қалбларимиз учун янгидан туғилиш қилиб бергин. Ўтган гуноҳларимизни ўчириб, афвинг ва розилигингга эриштиргин!

👉 @ISLOM
ФИТР ЗАКОТИ

Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичик номидан бериш вожибдир. Валий ўзининг қарамоғидаги кишилар ва аёли номидан беради. Ҳомиладан ҳам берилиши мустаҳабдир.

Фитр садақасини ҳайитдан бир-икки кун олдин бериш жоиз. Саҳобалар шундай қилгани айтилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уч кун олдин берар эди.

Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Ҳозирги кунда арпа ва хурмодан бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки арпа ейилмайди, хурмо эса таом эмас, мевага айланган.

👉 @ISLOM
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 30 апрел 2022 йил (ҳижрий 29 Рамазон 1443 йил) шанба куни Ислом оламида Шаввол ойи ҳилоли кўринмагани боис эртага 1 май якшанба куни Рамазон ойининг ўттизинчи куни ҳисобланади ва бугун охирги таровеҳ намози адо этилади. Эртасига 2 май душанба Ийдул фитр — Рамазон ҳайитини қарши оламиз, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилаётган ибодатларимизни барчамиздан ҳусни қабул айласин, бу ойда йўл қўйган хато-камчиликларимизни афв этсин ва кейинги Рамазонларга саломат етказсин.

👉 @ISLOM
Рамазондан бир соат қолган бўлса ҳам унда тоат-ибодат қилиб қолинглар.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
#Ҳайит_табриги

“Aллоҳу акбар, Aллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Aллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд”.

Рамазон рўзасини ниҳоясигача тутиб, такбир айтиладиган соатларга етказган Aллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Aллоҳ таоло ўтган ойда қилган барча тоат-ибодатларимизни сизу биздан Ўз даргоҳида қабул айлаб, камчиликларини афв этсин! Барчаларимизни тақво ҳосил қилган бандалари қаторида келгуси Рамазонларга иймонда устивор ҳолимизда етказсин!

ИЙДУЛ ФИТР – РAМAЗОН ҲAЙИТИ МУБОРAК БЎЛСИН!

👉 @ISLOM
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш фазли

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига биноан шаввол ойидан олти кун рўза тутиш суннатдир: «Ким рамазон рўзасига шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади» (Муслим ривояти).

Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлсангиз, ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутишингиз мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш харомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунида рўза тутишдан қайтарганлар. Бу олти кунни шаввол ойи давомида тутиш жоиз. Унда пайдар-пайлик шарт эмас. Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз аввало қарзларини тутиб, кейин шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо қазоларини тутишлари сабабли шаввол тугаб колиш эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки шаввол рўзаси фақат шавволда тутилади уни қазо килиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
2024/09/22 05:45:31
Back to Top
HTML Embed Code: