Telegram Web Link
👉 @islom
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: «Инсонга: "Аллоҳдан қўрқ", деб айтилганида, у: "Ўзингни бил", деб жавоб қилиши Аллоҳ қаттиқ ғазаб қиладиган сўзлардандир».

📚 Байҳақий «Шуабул иймон»да ривоят қилган, Албоний «Силсила саҳиҳа»да (6/189) келтирган.

Ҳурриятни баҳона қилиб насиҳатни қабул қилмаслик катта хатодир. Албатта инсон озод-ҳур, лекин у Аллоҳга банда-қул. Ҳадисда: «Аллоҳга энг ёқимсиз сўз бир киши бошқасига: "Аллоҳдан қўрқ!" деса, у: "Ўзингни бил!" деб айтишидир», дейилган.

👉 @islom
👉 @islom
Фарзандларга динни – ҳақиқатни, яхшиликни таълим бериш фарз ва бу фарзандларнинг ота-оналари устидаги энг катта ҳақларидир.

Ота-оналар фарзандларининг бу ҳаққини яхши суратда адо қилишлари ёмонликлар кенг тарқалган ҳозирги замонда янада кўпроқ аҳамият касб этади.

Фарзандлар қалбига ёмонлик етиб келишидан аввал яхшиликни киритиш лозим. Шунда яхшилик у ерда мустаҳкам қарор топади.

👉 @islom
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 @islom
Ёмонликни кўрганида изтироб чекмаган ва яхшиликни кўрганида қувонмаган киши тирик суратидаги ўликдир. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: «Қалби билан яхшиликни танимаган ва ёмонликни инкор қилмаган кимса тириклар ичидаги ўликдир», деганлар.

👉 @islom
👉 @islom
👉 @islom
Рождество (Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган куни)ни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида

1) «Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки, Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди, бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!

2) Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгагча бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!

3) Черков епископлари ва тарихчилари Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни мийлодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.

4) Насоролар ўзлари даъво қилаётган Ийсо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли, деб ёдга оладилар.

﴿ وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا ﴾

«(Яҳудийлар, насоролар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур», (Марям: 88-90).

5) Насоролар роҳибларини уйланиш ва бола-чақа қилишдан поклаган бир пайтда бу нарсани Аллоҳга нисбат берадилар. Зотан, Аллоҳ бу нарсадан бениҳоя юксакдир.

6) Китобийя аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, «Аллоҳ ўғли»нинг туғилган куни» муносабати билан қувонишига рози бўлманг!

7) Насороларни (Ийсо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.

8) Насороларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.

9) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас.

﴿ وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ ﴾

«Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари ҳаром хордиқ чиқарадиган жойлар ва маъсият ўринлари бўлган) ботилга қатнашмайдилар», (Фурқон: 72).
Бу ердаги "ботил"дан мурод мушрикларнинг байрамларидир. Бу тафсирни салафлардан Абу Олия, Товус ва Ибн Сиринлар айтишган.

10) Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қаййим "Аҳкаму аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.

11) Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: «Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!», деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

👉 @islom
Олимларнинг вазифаси одамларнинг динларини гуноҳлардан сақлаш билан бирга уларнинг дунёсини зулмдан озод қилиш ҳамдир. Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам динни сақлаш учун Қуръонни, дунёни сақлаш учун эса адолатни олиб келдилар.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Бенамознинг ҳукми қандай?

Савол:
Ассалому алайкум азизлар, илтимос, бизга бенамозлар тўғрисида Қуръон ва Суннатда келган ҳукмлар ва улар билан қандай муомала қилиш тўғрисида ёзиб юборсангиз.

Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

Бенамозлар энг аввало намозга чақирилади, уларга намознинг фарзлиги, уни тарк қилиш қаттиқ гуноҳ эканлиги тушунтирилади. Исломий давлатда намозни тарк қилган киши қамаб қўйилади, то намозга қайтгунича таъзир берилади. Қайтса қайтди, агар қайсарлик қилиб туриб олса ва намоз ўқимаса, қатл қилинади. Бу қатлни баъзи уламолар ҳаддан (шаръий жазо сифатида), баъзилар таъзир бериш учун деганлар.

Бизнинг ҳозирги ҳолатларимизда фақат даъват қилинади, холос. Бенамознинг устидан дабдурустдан кофир деб ҳукм чиқарилмайди. Чунки унинг бир неча узри бўлиши мумкин. Аввало, диний тушунчанинг йўқлиги. Масалан у фақат мусулмонлар ичида туғилиб қолган ва исми Абдуллоҳ деб қўйилган бўлиши мумкин. Умри бўйи намоз ўқиш фарз деган таълимни олмаган ёки намоз ўқилганини кўрмаган. Ёки у одам эл қатори тўй-томоша, маъракаларда қатордан қолмай деб намозга тўғри келиб қолса унинг моҳиятини тушунмаган ҳолди ўқигандир. Бироқ бошқа пайтда намоз ўқишни хаёлига ҳам келтирмас. Яна бир одам сиёсатдан шер ясаб, «намоз ўқисам қамалиб кетаман, болаларим оч қолади», деган фикрда бўлиши мумкин. Яна бири бола-чақани боқиш керак, деб, эртаю кеч ишлайди ва намоз ўқигани вақт топмайди ва ҳоказо сабаблар кўп.

Шунинг учун бенамозларга аввало узр исталади. Улардан узрлар бартараф қилинганидан кейин ҳам намозга қайтмасалар, одам улар ҳақида қўлидан келган ишларни қилади. Масалан, бирор муносабат билан ошга чақирса бормайди, тўйи, маъракасига бормайди, қиз олди-берди қилмайди, жанозасида қатнайшмайди…

Бенамозлар ҳақида умумий қилиб «намоз ўқимаган кофир» дейиш билан «сен намоз ўқимаганинг учун кофирсан» дейиш ўртасини яхши фарқлаб олиш лозим. Далиллар намозни тарк қилган кишининг ният-мақсадидан қатъи назар кофир эканига далолат қилмоқда. Бу ҳукмни муайян одамга татбиқ қилиб, «фалончи намоз ўқимайди, у кофир» деб айтиш учун намознинг фарзлиги ҳақида унга ҳужжат қоим қилинади ва унинг шубҳалари бартараф этилади. Шунда ҳам у намозга қайтмаса, унга кофир ёки муртад деб ҳукм қилинади. Бу ҳукмни фақат ислом давлатининг ҳокими ёки унинг қозиси чиқаради.

Агар бенамоз киши намознинг фарзлигини инкор қилса, унинг кофирлигида шубҳа қолмайди. Аммо унинг фарзлигини инкор қилмасдан уни сурункали ташлаши унинг муртадлигига далолат қилади, агар у аслида мусулмон бўлса. Шунинг учун баъзи муҳақкик уламолардан «бир киши йиллаб намоз ўқимаса, кейин қайтадан мунтазам равишда намоз ўқишни бошласа, аввалги намозларининг қазосини ўқийдими?» деб сўралганларида, «Йўқ, улар намозни бошлаган кунларидан эътиборан мунтазам намозларини ўқийдилар, аввалгиларини қазо қилмайдилар. Уларнинг ҳолати янги Исломга кирган кишига ўхшайди, Ислом аввалги нарсаларни ювиб юборади» деганлар. Ҳадисда: «Биз билан улар (кофирлар) ўртасидаги ахд намоз, ким уни тарк қилса кофир бўлади» (Аҳмад, Термизий ва Ибн Можа ривояти); «Банда билан ширк ўртасида намозни тарк қилиш бор, холос» (Муслим ривояти); «Ким намозни қасддан тарк қилса, ундан Аллоҳнинг зиммаси пок бўлади» (Ибн Можа ва Бухорий «Адаб ал-Муфрад»да ривоят қилган) дейилган. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Агар одамлар динларини ислоҳ қилганларида, дунёлари ислоҳ бўларди. Зеро, Ислом дин ва дунё ислоҳини (таъминлайдиган дастурни) олиб келган. Энди ким динининг ислоҳи дунёсига путур етказади, деб ўйласа, демак у динни ёки дунёни фаҳмлаш борасида хатога йўл қўяр экан.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Ойша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари кўп намоз ўқиганларидан ҳатто оёқлари ёрилиб кетар эди. Мен: "Ё Расулуллоҳ, ахир Аллоҳ сизнинг ўтган ва кейинги гуноҳларингизни мағфират қилган бўлса, нега бунчалар қиласиз?" деган эдим, "Шукр қилувчи банда бўлмайинми?" дедилар».

📚 Бухорий ривояти

👉 @ISLOM
2024/09/22 07:43:48
Back to Top
HTML Embed Code: