Telegram Web Link
👉 @ISLOM
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- "Ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг чеккасида бир уй бино қилинишига;

- ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бино қилинишига;

- хулқи гўзал бўлган киши учун эса жаннатнинг юқорисида бир уй бино қилинишига кафилман
".

📚 “Саҳиҳи сунани Абу Довуд”, 4800-ҳадис.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Энг афзал неъмат Ислом ва тан сиҳатлик неъматидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан афв ва офиятни кўп сўрар эдилар. Зеро, афв билан дин, офият билан эса бадан саломат бўлади.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим одамлар ибодат тушунчаси намоз, закот ва рўза каби маълум ибодатларга чекланган деб ўйлайдилар. Аммо бу тўғри эмас.

Чунки ибодат сўзи Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган ҳар бир зоҳирий (баданга оид) ва ботиний (қалбга оид) сўз ва ҳаракатлар учун умумий исмдир.

Мусулмон киши масалан, ейиш, ичиш ва ухлаш каби амалларини намоз ва рўза каби ибодатларига қувват бўлишини ният қилиши билан одатларни ибодатга айлантириши мумкин.

Салафи солиҳлар шундай амал қилишарди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу: "Мен намозда қоим туришимдан савоб умид қилганимдек, ухлашимдан ҳам Аллоҳдан савоб умид қиламан", дер эди.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Ҳижобни масхара қилиш ҳукми нима?

Савол:
Шаръий ҳижоб билан ҳижобланган аёл устидан кулиш ва ҳижобни «ажина», «қора шарпа», «ўзи юрар чодир» каби сўзлар билан таҳқирлаш ва масхара қилиш ҳукми нима?

Жавоб:
Ким мусулмон эркак ёки аёлни Ислом шариатини маҳкам ушлагани учун масхара қилса, кофир бўлади, муслима аёлнинг шаръий ҳижоб билан ҳижобланишини масхара қиладими, ундан бошқа ишларними, фарқи йўқ.

Ибн Умар ва бошқалардан – розияллоҳу анҳум – ривоят қилинади: «Табук ғазотида бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларини назарда тутиб: «Анави қориларимизга ўхшаган қоринларига рағбатлироқ, тиллари ёлғончироқ, (душманга) йўлиққан пайт қўрқоқроқ одамларни кўрмадик», деди. Шунда Авф ибн Молик: «Ёлғон гапирдинг, ўзинг эса мунофиқсан, бу гапингни албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтаман», деди. Шундан сўнг Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кетди. Борса, Қуръон ундан аввал хабар бериб бўлган экан. Кейин ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлга отланиб, туяларига минган ҳолда эдилар. У: «Ё Расулуллоҳ, биз фақат гурунглашиб, ҳазиллашиб айтгандик, йўлни қисқартириш учун йўлчиларнинг гапларини қилиб келаётгандик», деди. Ибн Умар айтади: «Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари қоринбоғига осилиб олгани, тошлар оёқларини қонатиб юборгани кўз ўнгимда турибди. У тинмай: «Биз гурунглашиб, ҳазиллашиб келаётгандик», дер, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба, 65-66) оятини ўқирдилар ва унга ўгирилиб қарамасдилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг мўминларни масхара қилишини Аллоҳни, Унинг оятларини ва Унинг пайғамбарини масхаралаш, деб эътибор қилдилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар йўлласин.

📚 «Илмий тадқиқотлар ва доимий фатво қўмитаси» фатвоси, 2-ж., 24-б.

👉 @ISLOM
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигини билган (ва иймон келтирган) ҳолида вафот этса, жаннатга киради"».

📚 Муслим ривояти.

• Барчамизга Жаннатга киришлик насиб қилсин!

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

👉 @Islom
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌕🌕🌕

Азиз диндошим, "Айёмул бийз" - "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

1443 ҳижрий йил, шаъбон ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2022 йилнинг 16, 17 ва 18 март (чоршанба, пайшанба ва жума) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар" (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

👉 @ISLOM
Шаъбон ойидаги бидъатлар ҳақида

"Шаъбон ойи ўртаси"нинг фазли ҳақида биронта ҳадис собит бўлмаган. У ҳақда Али, Ойша, Муоз, Абу Саълаба ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан марфуъ ҳолда келган барча ҳадислар заифдир.

У кун шаъбондан ва тўлин ой кунларидан бўлгани учунгина шу куни рўза тутиш суннат.

У куннинг кечаларини хослаб, таҳажжуд намозлари билан ўтказиш борасида биронта ҳадис собит бўлмаган ва бунга амал қилинмайди.

Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам деди:
«Шайхларимиз ва фақиҳларимиздан бирортаси шаъбоннинг ўртасидаги кечага алоҳида эътибор қаратганини ва бу кечанинг фазли борасидаги Макҳулнинг ҳадисини зикр қилганини билмайман. Қолаверса, улар бу кечани бошқа кечалардан афзал деб ҳисоблашмас эди».

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
2024/09/22 09:30:21
Back to Top
HTML Embed Code: