Telegram Web Link
Channel created
Forwarded from Islom Nuri
#Мақола
Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ)) رواه مسلم.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).

Давоми

"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👉 @islom
#Ибрат

Бир киши дўстининг олдига бориб, эшигини тақиллатди.
Дўсти чиқиб:
- Хуш келибсиз! Бизга қандай ҳизмат бор? - деб сўради.
- Менга тўрт юз дирҳам қарз бериб туринг - деди.
Шунда, дархол уйига кириб, сӯраган пулини олиб чиқиб берди. Сўнгра уйига йиғлаган ҳолда кириб кетди.
Уни кўрган аёли:
- Қарз бериш сизга шунчалик қийин бўлса, бирор баҳона қилиб қўймабсизда - деди.
- Эй хотин! Дўстим мендан қарз сӯраб келишидан олдин, ӯзим бориб ҳолидан хабар олмаганимга йиғлаяпман
- деб жавоб қилди.

"Сирожул мулук" (330-б).

👉 @islom
Қиёмат куни инсон биринчи қайси амалидан сўралади?
Anonymous Quiz
6%
Рўза
12%
Савоб
82%
Намоз
​​#Салафлар_дурдоналаридан

Муоз роҳимаҳуллоҳ ўғлига: "Эй ўғлим, намоз ӯқиётганингда - қайта намоз ўқий олмасам керак, шу сўнги намозим бӯлса керак, деб ўқигин! Чунки мўмин қилган яхши амаллари билан қилишга имкони бӯлиб, қилмаган амаллар орасида вафот этади, дедилар.

👉 @islom
Қуръон нурдир.

Ҳидоят Қуръонда, деб билмаган кимсанинг ақл кӯзини парда қоплабди.
Кӯзи ожиз киши қуёш нурини кӯролмаганидек, қалби кӯр кимса Қуръон нуридан баҳраманд бӯлолмайди.

Ва Биз сизларга равшан нурни нозил қилдик
(Нисо сураси, 174-оят)

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ.

👉 @islom
Салом бериш қандай амал саналади?
Anonymous Quiz
34%
Вожиб
40%
Суннат
26%
Фарз
2024/09/22 11:24:54
Back to Top
HTML Embed Code: