Telegram Web Link
#Иқтибос

Ислом дини дунё ва охиратни обод қилиш учун нозил бўлган.

Ким ислом динини фақат охиратга чекласа дунёни барбод қилади, ким фақат дунёга чекласа охиратни куйдиради.

Шайх Абдулазиз Тарифий.

👉 @islom
👉 @islom
#Иқтибос

Агар гуноҳ кўпайса қалб ибодатда сустлашиб қолади.
Кўп юк баданга оғирлик қилгани каби, гуноҳ ҳам қалбга оғир юк бўлади. Кимнинг юки оғир бўлса юриши секин бўлади
.

Шайх Абдулазиз Тарифий.

👉 @islom
👉 @islom
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
Яширин садақа.

Абу Ҳамза ас-Сумалий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади:
Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ тунлари нон тўла қопни елкасига ортиб, садақа қилиб юрардилар ва айтардилар: «Яширин қилинган садақа Аллоҳ таолонинг ғазабини кетказади».

📚 «Сифатус сафва», 6/96.

👉 @islom
​​Ҳудди сен бировларни устига тупроқ тортиб уйга қайтганинг каби, бир кун сенинг ҳам устингдан тупрок тортиб ернинг тагида ёлғиз қолдиришади.

Ҳозироқ тавба қил ва умрингни қолган қисмини Аллоҳга ибодат қилиш билан ўтказ.

👉 @islom
Саломга алик олиш ҳукми нима?
Anonymous Quiz
41%
Суннат
36%
Фарз
23%
Вожиб
👉 @islom
Ўз нафидан келиб чиқган фикрларини, шариятдан устун қўядиганларга.

Юрт ва ҳалқ ичидаги бузғунчилик ва ёмонликларнинг боиси ҳақдан юз ўгириш ва ҳавойи нафсга эргашишдир.

Аллоҳ таоло деди:
«Агар ҳақиқат — Қуръон уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса эди, албатта осмонлар ва ер бузилиб кетган бўлур эди»
(Мўминун сураси, 71-оят).

👉 @islom
«Қизиқ! Баъзи одамларнинг қарзлари бўлатуриб бой-бадавлат кишилар каби катта зиёфатлар қилишади. Бу иш нотўғри!

У одамлар қарзларини узмай бу каби зиёфат қилиши билан гуноҳкор бўлиб қолишади. Чунки қарзни ўташ вожиб, зиёфат бериш эса мустаҳаб.
Лекин кўп одамлар қарз масаласига енгил ёндашадилар, ҳолбуки, қарз жуда масъулиятли, катта ишдир[1]. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи рози бўладиган ишларга муваффақ қилсин».

✍🏻 Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин.
___________
[1] Уламоларимиз қарзини узмай мустаҳаб ишларга пул сарфлаётган кишилар ҳақида шундай гапларни айтган бўлсалар, мустаҳаб бўлмаган ишларга пул сарфлаб, қарзларини узишни ўйламаётган инсонлар ҳақида нима деган бўлар эдилар?!

👉 @islom
👉 @islom
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

👉 @Islom
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 @islom
#Салафлар_дурдоналаридан

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким дунёга муҳаббат қўйса ва дунё ноз-неъматлари билан қувонса, охират даҳшатларидан (яъни қабрдаги азобдан, маҳшарда туриш ҳолатидан ва жаҳаннамдан) қўрқиш унинг қалбидан чиқиб кетади".

📚 "Баҳжатул мажолис", 3/281.

👉 @islom
#СаволЖавоб

Аёллар кийимлaри билaн сaвдo қилиш

Савол:
Аёллар киядиган eврoпaча мoдний кийимлaр билaн сaвдo қилиш жоизми?

Жавоб:
Агар мазкур кийимлар oчиқ-сoчиқ, тoр вa шу каби кийимлaр бўлса, улар билaн сaвдo қилиш мумкин эмaс. Чунки бу кийимларни сизнинг юртингиздаги аёллар кўча-кўйда киядилар. Аллоҳ гуноҳ ишларга кўмакчи бўлишдан қайтарган. Европаники бўлса ҳам юқоридаги сифатларда бўлмаган мастур кийимларни сотса бўлади. Шу ўринда айтиб қўйиш жоизки, ички кийимлaр билaн сaвдo қилсa бўлaди. Бироқ улардaн ҳам чўмилaдигaн жoйлaрдa кийилиши мумкин бўлгaнлaрини сoтилмaйди, мумкин эмaс, валлоҳу аълам.

Саҳифамизга обуна бўлишни унутманг!

👉 @islom
👉 @islom
2024/09/22 13:14:04
Back to Top
HTML Embed Code: