Telegram Web Link
Қозоғистон, Украина ва Чехия полицияси интернет-фирибгарларнинг иккита трансмиллий жиноий гуруҳини йўқ қилди

Одессада учта фирибгар "Call-маркази" тугатилди. Фирибгарлар сохта инвестиция компанияларига сармоя киритиш баҳонасида интернетда фирибгарлик қилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Осиё кубоги: Финалдаги рақибимиз Япония термаси

Ушбу учрашув 3 май куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади. Шунингдек, 2 май куни Ироқ ва Индонезия терма жамоалари Олимпиадага тўғридан-тўғри чиқиш ва Осиё кубогининг бронза медали учун рақобатлашади. Бу учрашув эса соат 20:30 да бошланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Сингапур шартномаси Ўзбекистонга қандай имкониятлар беради?

Сингапур шартномасининг мақсади товар белгилари соҳасида ишловчи ва шу соҳа иштирокчиси бўлган барча мамлакатлар ҳамда регионал ташкилотларда товар белгиларига ҳуқуқий муҳофаза олиш тизими фойдаланувчилари учун янада мақбул шароитларни яратиш ҳисобланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-66-сон қарори асосида туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Орол денгизи бўйи мобил алоқа ва интернет тармоғи, хусусан, Орол денгизи бўйидаги «Aral Plaza» туристик дам олиш маскани ёнида Ucell мобил операторининг янги таянч станцияси қурилиб, ишга туширилди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Нақд пулдаги тўловлар учун кешбек қайтарилиши бекор қилиниши мумкин

Жорий йилнинг 1 июлидан чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар фақатгина мобил иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоизли кешбек қайтарилиши режалаштирилмоқда. Яъни нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтариш тартиби бекор қилиниши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Минимал истеъмол харажатлари қиймати ошди

2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон ва Финляндия: коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик мустаҳкамланади

Мазкур меморандум икки идора ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Факт текшируви: Хакер селфидан бармоқ изини ўғирлай оладими?

Саутгемптон университети рақамли суд-тиббий экспертиза профессори Сара Моррис фикрича, хакер назарий жиҳатдан онлайн жойлаштирилган селфидан бармоқ изи нусхасини олиши мумкин, фақат ўта тиниқ кадрдан.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
G7 давлатлари 2035 йилгача кўмирдан воз кечиш бўйича келишувга эришдилар

G7 энергетика вазирлари 2030-йилларнинг биринчи ярмигача электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатиш бўйича принципиал келишувга эришди.

Якуний келишув бугун имзоланиши керак, шундан сўнг иқтисодиётни карбонсизлантириш бўйича батафсил режа эълон қилинади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Қатновлар «Узаутотранс сервиcэ» корхонасининг ЮТОНГ автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етган фарзанд учун ҳам алимент ундириш мумкинми?

Алимент ҳақида кўпчилик эътибор қаратмайдиган бошқа жиҳатлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/2G3T-if_MOo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
1 майдан норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий кучга киради

2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
ФҲДЁ тизимида 60 миллиондан ортиқ қоғоз шаклидаги далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди

8 миллиондан ортиқ оила таркиби шакллантирилди. Уларни фуқароларга тегишли бўлган Жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)га тўлиқ бириктириш чоралари кўрилмоқда.

Натижада ўртача хизмат кўрсатиш вақтини 12 дақиқадан 5-7 дақиқагача қисқартиришга эришилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
«Инсон учун» савдо кўргазмаси ташкил этилмоқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва масъул идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида «Инсон учун» савдо кўргазмасини ташкил этилмоқда.

Ушбу кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари (мебель, текстиль, пойабзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар) билан иштирок этади. Ушбу кўргазма 1-2 май кунлари ўтказилади.

Шу билан бирга, кўргазма доирасида 300 га яқин тадбиркорлар билан ҳудудларда масофадан туриб савдолар ташкил этилади.

Барча юртдошларимизни инклюзив жамият сари муҳим қадам — «Инсон учун» савдо кўргазмасида фаол иштирок этиб, иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Алимент бўйича асосий шарт – Қонуний никоҳнинг мавжудлиги

Алимент ҳақида кўпчилик эътибор қаратмайдиган бошқа жиҳатлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/2G3T-if_MOo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қўшиқчилар шоирлар билан ҳуқуқий муносабатга қандай киришиши керак? Муаллифлик ҳуқуқини сотиш бўйича муҳим жиҳатлар

Суд иш ҳужжатларига кўра, хонанда Авазбек Олимов шоира Маҳлиё Аҳророванинг «Гўзал ёрим» шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида «Севар ёрим» номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Даъвогар муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 540 млн сўм товон пули талаб қилмоқда.

Хўш, қўшиқчилар шоирлар билан ҳуқуқий муносабатга қандай киришиши керак? Муаллифлик ҳуқуқи қандай сотиб олинади? Hudud24.uz ушбу мақолада шу сингари саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга компенсация берилади

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Давлат боғчалари учун янги тўлов миқдорлари белгиланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (246-сон, 29.04.2024-йил) кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат боғчаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Тўловлар дастлаб ўртача 20%га, янги йилдан эса 10%га қимматламоқда.

Маълумот учун: охирги марта боғча пули 3 йил аввал, 2021 йил 1 майда 15%га оширилганди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/05 15:20:45
Back to Top
HTML Embed Code: