Telegram Web Link
Дин ишлари бўйича қўмита ҳажга борувчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Деҳқон бозорлари хусусийлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорлар ва савдо комплексларини замонавий ёндашувлар асосида тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ID-97870 рақамли Қарор лойиҳаси https://regulation.gov.uz порталига муҳокама учун қўйилди.

Лойиҳада Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) дастлабки босқичда замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати ҳам келтирилган.

Батафсил 👉 Ҳукумат қарори лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Май ойидан бошлаб Тошкентда йирик ёшлар лойиҳаси бошланади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим ва фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, тадбир доирасида спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар, табиат қўйнида талабалар сайллари, кўргазмалар, концерт ва шоу-дастурлари ташкил қилиниши кутилмоқда.

Битирувчи ва талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўлажак кадрларга меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, истеъдодли талабаларни рағбатлантириш, уларнинг лойиҳа, ғоя ва илмий ишланмаларини бир ерга жамлаш бўйича қатор платформалар яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, лойиҳа доирасида спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар, табиат қўйнида талабалар сайллари, кўргазмалар, концерт ва шоу-дастурлари ташкил қилиниши кутилмоқда.

Лойиҳа иштирок этиш учун ушбу ботда рўйхатдан ўтинг: https://www.tg-me.com/talaba_bitiruvchi_bot

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жазони ижро этиш тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

2024 йил 24 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни ишлаб чиқди

Япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни ишлаб чиқди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Қурилманинг баландлиги бор-йўғи 5,77 сантиметрни ташкил этади, бу аввалги рекордчидан деярли уч баробар кичик.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган 43 нафар болада юқори технологик операциялар бажарилди

Россиялик ва америкалик машҳур пластик жарроҳ Ҳасан Баиев ўзининг катта жамоаси билан биргаликда 100 га яқин беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, 43 нафар болада бепул юқори технологик операциялар бажарди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Судялар олий кенгаши Ботир Қодиров ва Жўраевлар оиласини иш бўйича турли баёнотлар беришдан тийилишга чақирди

Маълум қилинишича, фуқаролик низоси таниқли шахслар ўртасида кечаётгани ҳамда марҳум ва машҳур инсон ҳаёти билан боғлиқлиги боис воқеалар ривожи кенг жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кузатилаётгани, айни жараёнда иш бўйича тарафларнинг ҳолатига тушуниш билан муносабатда бўлиш мумкин.

Бироқ низо судлашиш даражасига етиб, процессуал жараёнлар давом этаётган бир пайтда тарафлар (ёки уларнинг вакиллари) томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Британиянинг «Telpasc» ташкилоти танловдан ўтган ўзбекистонликларга рад жавобини берди

Апрель ойига келиб, суҳбат жараёнидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг шахсий “gmail” электрон манзилига уларни ишга қабул қилиш рад этилгани тўғрисида хабарлар келган. Бу эса “Telpasc” орқали ишга кетиш учун рўйхатдан ўтган ҳамюртларимизнинг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ҳавони ифлослантирувчи майда дисперсли зарралар таъсири натижасида ҳар йили 7 млн киши ҳалок бўлади

Дунё аҳолисининг қарийб 91 фоизи ҳаво сифати ЖСТ тавсия қилган чегаралардан паст бўлган жойларда яшайди. Ҳавони ифлослантирувчи майда дисперсли зарралар таъсири натижасида ҳар йили 7 млн киши ҳалок бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади

Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Батафсил
👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкентда «Она уйи» ижтимоий маркази очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ташаббуси билан Қозоғистоннинг «Ана Ййі» жамоат фонди ҳамкорлигида Тошкентда «Она уйи» ижтимоий маркази очилади.

Биринчи «Она Уйи» ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабар берди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти

Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан жорий йил 25-26 апрель кунлари бир қатор халқаро тадбирлар бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард доллар: Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича шартнома тайёрланмоқда

"Росатом" ва "Ўзатом" Ўзбекистонда Атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича шартномани тайёрламоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбек мультфильми Қозоғистондаги фестивалда биринчи ўринни эгаллади

Ушбу анимацион фильмда Жамшид исмли йигит ўзининг ва онасининг орзу-мақсадларини амалга ошириш йўли ҳақида сўз боради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўтган ҳафта давомида Тошкентдаги ҳаво сифати қандай бўлди

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши меъёрлари бир неча бор ошиб кетди, майда заррали PM2.5 чанги ҳавони асосий ифлослантирувчи манба бўлиб қолмоқда.

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри атмосферасида ўртача PM2.5 концентрацияси 20 мкг/м³ ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) меъёрларидан 4 баравар юқоридир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-иловасига мувофиқ, Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспорти кўрсатиб ўтилган. Паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/05 13:20:36
Back to Top
HTML Embed Code: