Telegram Web Link
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлди

Бугунги кунда 80 та давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун 620 та фитосанитар рухсатлар олинган. “GSP+” тизими доирасида 200 минг гектар майдон халқаро талабларга мослаштирилган. 2023 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспорт қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Адлия вазирлиги: Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди

“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида 98 192 нафар шахсда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган, шундан 88 570 таси ижобиий ҳал этилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
ЖССТ: Жаҳонда 5 млрд инсон трансёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган

ЖССТнинг янги ҳисоботида айтилишича, дунё бўйлаб беш миллиард одам ушбу ёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган бўлиб, бу юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Ҳар йили саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлар дунё бўйлаб 278 мингдан ортиқ ўлимга сабаб бўлмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этишни ёки иш ҳақи миқдорини камайтириш тақиқланади

➡️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.

➡️Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда, рад этиш сабабларининг ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ёзма асосини ҳомиладор аёл ёки фарзандлари бор шахс талабига кўра 3 кун ичида тақдим этиши шарт.

➡️Ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини тақдим этмаганлик ишга қабул қилишни рад этганлик устидан шикоят қилишга монелик қилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари қанчани ташкил этди?

2024 йилнинг январ-феврал ойларида жами 974,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Ўтган йили 23 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилди, озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳисоб-китобга кўра, бунча маҳсулотни ўзидан 5 миллиард долларлик экспорт қилса бўлади.

Лекин иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги комплекслари мутасаддилари ва ҳокимлар ишни тўғри ташкил қила олмагани, экспортчилар муаммосини ҳал қилмагани учун экспорт 2 миллиард доллардан ошмагани қайд этилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Маҳсулотларимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди

Президентимиз соҳадаги муаммоларга тўхталиб ўтди.

Ўтган йили 52 та мамлакатга 126 минг тонна узум экспорт қилинган бўлса, шундан 98 минг тоннаси 12 та давлатга килограмми 1 доллардан кам нархда сотилган.

Энг харидоргир маҳсулотларимиз бўлган гилос, шафтоли, хурмо, ўрик, олча, олхўри, анжир, анор, бодом, ловия, мош экспортида ҳам шу аҳвол.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Мулоқотда экспортни анъанавий бозорлардан юқори нархда маҳсулот сотиб олувчи давлатларга йўналтириш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу фикрни қўллаб-қувватлаб, бундай бозорлар билан ишлашни кучайтириш муҳимлигини қайд этди. Жумладан, Японияда савдо уйини аккредитация қилиш ва ижара тўловининг компенсация масаласини ҳал қилиш топширилди. Германия, Венгрия, Польша, Испания, АҚШ ва Қозоғистондаги савдо уйлари ҳам тадбиркорлар бошқарувига берилади.

Бундан ташқари, экспорт учун янги истиқболли бозорлар бўлган Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерланд), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар) каби йирик порт шаҳарларда савдо уйларини очиш зарурлиги қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Hudud24.uz’га мурожаат: ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчи олса бўладими?

Сартарошлик қиламан. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтмоқчиман. Бунда ёлланма ишчи ишлатсам ҳам бўладими?

Ҳуқуқшунос жавобини БУ ЕРДА ўқинг!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
ЙПХ ходими ва ҳайдовчиларнинг ўзаро муносабати: муҳим 5 саволга жавоб

ЙПХ ходими ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиши, уларга ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиши керак. Ҳайдовчилар-чи? ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда нималарни билиши керак? Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан гаплашганини ўзининг телефонига ёзиб олса бўладими? Hudud24.uz қуйида мавзуга оид айрим ҳуқуқий нормаларни келтиради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фарзандларига тўлов-контракти тўлаб берилишидан хабардормисиз?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ТikТоkни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

Ташаббус платформанинг Хитой томонидан назорат қилинадиган ҳар қандай ташкилот билан алоқаларини бузишга қаратилган.

Қонун лойиҳасини 352 депутат қўллаб-қувватлади, 65 нафари қарши чиқди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкентнинг қайси ҳудудларида Наврўз сайллари ташкил этилади?

Маълум қилинишича, байрам кунлари асосий тантаналар “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз”маданият ва истироҳат боғларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
"Опен бюджет" учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Бектемир Мелиқўзиев Лас-Вегасда жанг қилади

Ҳамюртимиз, профессионал боксда муваффақиятли фаолият олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев ўзининг ўн бешинчи жангини 20 апрель куни Лас-Вегасда ўтказадиган бўлди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик борлигидан хабардормисиз?

Қоидабузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Февралда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланганлари эса ўртача 0,13 фоизга камайган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/05 09:26:06
Back to Top
HTML Embed Code: