Telegram Web Link
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025-2026 йилларда амалга оширилади

Натижалар эса 2027 йилда эълон қилинади.

Батафсил
👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Айрим ЯТТларга субсидия берилади

Манба

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"The Telegraph": "Ўзбекистон Дубайга айланмасдан олдин уни кашф қилиш вақти келди"

2020 йилга келиб Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқи берилган давлатлар сони 9 тадан 90 тага кўпайди. Меҳмонхоналар сони қарийб икки баробар, туроператорлар сони эса уч баробардан зиёд кўпайди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Муайтайчиларимиз жаҳон чемпионатида 22 медаль билан биринчи ўринда бормоқда

Таиланднинг Бангкок шаҳрида Жаҳон муайтай федерацияси томонидан ўтказилаётган навбатдаги жаҳон чемпионатида 32 та мамлакатдан 600 га яқин спортчилар турли ёш ва вазн тоифаларида ўзаро куч синашмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Дунёда семиз одамларнинг сони бир миллиарддан ошди

Lancet тиббий журналида чоп этилган тадқиқотларга кўра, сайёрамиздаги ҳар саккизинчи одам, яъни 1 миллиард одам бугунги кунда семизликдан азият чекмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхати тузилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхатини юритиш ва уларнинг давлат хизматига киришларини чеклаш режалаштирилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.

Мамлакатимиз етакчиси Россия Президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тадқиқот: Респиратор вирусли касалликлар хавфини камайтириш усули топилди

Мавсумий хасталиклар, хусусан, грипп, ЎРВИ авж олган паллаларда хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Бу — вируслар кўпайишига қарши синовдан ўтган самарали усул. 

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда йил бошидан қанча туғилиш қайд этилган?

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январ-феврал ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 631 тага (2,6 %) камайган.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўқувчиларимиз IХ Кавказ халқаро математика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси 11-16 март кунлари Aдигея Республикасида (Россия Федерация) ўтказилган IХ Кавказ халқаро математика олимпиадасида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ангрен ИЭСга ярим миллиарддан кўпроқ компенсация тўлови белгиланди

Ҳолат бўйича 2023-йил 4-чораги ва 2024-йил январь-февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140 миллион 781 минг 348 сўм компенсация тўлови белгиланди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Туркманистон учта давлатни газ ва электр энергияси билан таъминламоқчи

Туркманистон табиий гази ва электр энергиясини Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркияга экспорт қилиш учун ҳам яхши имкониятларга эга.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Озарбайжон пойтахтидаги Ҳайдар Алиев марказида “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилди

Унда 140 дан ортиқ безакли амалий санъат намуналари тақдим этилган.

— Сўзаналар каштачи усталар томонидан ойлар давомида тикилади. Улардаги ҳар бир гул ва нақшлар чуқур маънога эга.

Анъанавий зар чопонларимиз, ранг-баранг сўзаналар ва қимматбаҳо тошлар билан безалган кумуш тақинчоқлар кўргазмага ташриф буюрувчиларда унутилмас таассурот қолдиради, деган умиддаман.

Музей мутахассислари ва ушбу кўргазмани ташкил этишда қатнашган барчага чин юракдан миннатдорлик изҳор этаман, — деб ёзади Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Адлия вазирлиги: “Контрафактсиз ой” ойлигида фаол иштирок этинг

Контрафакт маҳсулот бу – интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилиши натижасида вужудга келган маҳсулот ҳисобланади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, контрафакт маҳсулот – ўзганинг товар белгисига ёки шу белгига ўхшаш белгидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисобланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
АҚШ олимлари электромобиллар учун симсиз зарядлаш қурилмасини яратишди

Самарадорлик 96 фоиз атрофида бўлишини ваъда қилишмоқда — ҳатто баъзи симли зарядловчи қурилмалардам ҳам кўпроқ.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Иш берувчи ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зиённи қоплашга мажбур

Қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт.

Иш берувчи ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнат вазифаларини бажаришда, шунингдек иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига бориш ёки ишдан қайтиш вақтида меҳнатда майиб бўлиши туфайли ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиён учун моддий жавобгар бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари тўғрисида алоҳида қонун қабул қилинади

Ўзбекистон Республикасининг «Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/05 03:14:04
Back to Top
HTML Embed Code: