Telegram Web Link
Фуқароларга пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва “Ўзархив” агентлиги ўртасида имзоланган Қўшма кўрсатмага мувофиқ фуқароларга пенсия тайинлаш учун архив маълумотномаларини тақдим қилишда фуқаролар оворагарчилигини янада бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги микрофирмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича 300 миллион долларлик дастурни тасдиқлади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида секторни ривожлантириш дастурини маъқуллади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини Республикадан ташқарига олиб чиқиш

Инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш учун қуйидаги жавобгарлик белгиланган:

— уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;

— бир йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш;

— уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
“Очиқ бюджет” порталида “Маҳалла бюджети” бўлими ишга тушди

Жамғармалар ҳар бир маҳалла учун алоҳида тарзда очилган бўлиб, уларнинг маблағлари фуқароларнинг таклифлари ва “маҳалла еттилиги”нинг қарори асосида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш учун сарфланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка қанча вақт давомида узлуксиз эгалик қилса, бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади?
Anonymous Quiz
15%
А) 10 йил
38%
Б) 15 йил
18%
В) 5 йил
30%
Г) мулкни тасарруфга олиш тўғрисида шартнома тузилган пайтдан
Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари янада мустаҳкамланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Икки йўлакли тизим: яшил ва қизил йўлакларнинг бир-биридан фарқи нимада?

Икки йўлакли тизимдан барча жисмоний шахслар фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. “Яшил” ва “қизил” йўлакларнинг бир-биридан фарқи олиб ўтилаётган товарларни декларациялаш туридадир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Лицензиясиз фаолият юритган табибларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

«Реклама тўғрисида»ги Қонун халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир муҳим конвенцияси ратификация қилинмоқда

Конвенцияда меҳнат фаолияти жараёнида ва ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш, шу жумладан, иш жойида ёки иш вақтида ишчи ва ходимларнинг соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ёхуд хавфларнинг олдини олишга қаратилган талабларни янада кучайтириш назарда тутилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳурматли фуқаролар!

Хабарингиз бор, 23 сентябрдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ипотека кредитига давлат субсидиясини ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди.

Кўпгина фуқаролар томонидан бир вақтда мурожаат қилиниши сабабли Рақамли технологиялар вазирлигининг my.gov.uz порталида юклама ортиб кетиши оқибатида аризаларни қабул қилиш фаолиятида узилишлар ва вақтинчалик кечикишлар вужудга келди.

Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) портали орқали ариза қолдиришда тизим фаолияти тикланганлиги ҳамда аризаларни қабул қилиш қайта йўлга қўйилганлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳаракатланаётган транспорт воситаларида йўловчиларга нималар тақиқланади?

Йўловчиларга қуйидагилар тақиқланади:

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш;

ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;

транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Сайловолди ташвиқоти: нималар мумкин, нималар тақиқланган?

Бу галги сайловларнинг муҳим янгиликларидан бири — сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда сайловолди ташвиқоти материалларини тайёрлаш ва тарқатиш мумкин. Бунда ҳам белгиланган қоидалар бор, албатта. Яъни, материалнинг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб тайёрлангани ҳақида маълумотлар кўрсатилиши, бирор-бир шахснинг тасвири, овози ва бошқа маълумотларидан фойдаланилганда, унинг розилиги олиниши лозим.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Уйда дарс  ўтувчи ўқитувчининг мажбурияти қандай?

Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ўқитувчи ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаши керак.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қандай ҳолатларда мерос эгасиз деб ҳисобланади?

​​​​​​​Қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига нечи километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат берилган?
Anonymous Quiz
27%
А) 40 км'дан
26%
Б) 50 км'дан
35%
В) 30 км'дан
11%
Г) 60 км'дан
Шаҳарсозлик лойиҳаларида "ДСЭНМ" ва ёнғин хавфсизлигидан хулоса олиш бекор қилинади

Президент раислигида ўтган йиғилишда ҳар бир вилоятда ташкил қилинган Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти бўйича ҳам эътирозлар кўплигини таъкидланди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Камбағал оилалар ижтимоий муҳофаза қилинади

2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Йўловчилар метрополитендан фойдаланишда нималарга риоя қилишлари керак?

Йўловчилар метрополитендан фойдаланишда жамоат тартиби, санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига, хизмат вазифасини бажараётган метрополитен ва ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига риоя қилиши лозим.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади

Қарорга кўра, 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/16 13:34:04
Back to Top
HTML Embed Code: