Telegram Web Link
Алимент тўловлари 15 фоизгача ошади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълум қилишича, алимент ундируви:

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, қарздорнинг нафақасига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга,

1 октябрдан бошлаб, қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга,

хусусий сектор ва буджет ташкилотларида фаолият юритувчи қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори эса 10 фоизга ошади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби қандай?

Фуқаро пенсия тайинлашни сўраб шаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказида сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
“Автомобилсиз кун”: шахсий транспорт воситасидан ҳоли кун!

25 сентябрь, чоршанба куни Тошкент шаҳрида навбатдаги "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш жавобгарликка сабаб бўлади

“Қизил китоб”га киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Бектемирдан Чорвоққа борадиган йўл пуллик бўлиши режалаштирилмоқда

Туркия компанияси билан 4Р12 “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қоплон, тарғил сиртлон, қор қоплонини йўқ қилганлик учун компенсация миқдори қанча этиб белгиланган?
Anonymous Quiz
5%
А) уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари
11%
Б) икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
62%
В)  БҲМнинг 3000 баробари (1 миллиард 20 миллион сўм) жарима
22%
Г) етказилган зарар ўрнини ўн беш карра миқдорда қоплаш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди

Қарорга кўра, Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

Ўзбекистоннинг чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт, соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш;

давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестрини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;

тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилиш;

махсус тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқиш.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:

- собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;

- ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);

- никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

- никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 5 йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкинми?

Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

▪️18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
2030 йилдан мазутдан фойдаланиш тақиқланади

Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш бекор қилинади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни мустақил ўргатиш бўйича мобил илова яратилади
 
Жорий йилнинг 24 сентябрида Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида қилинаётган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Морг”даги 3 ёшли қизчанинг мурдаси кўз олдимдан кетмайди – терговчи

Hudud24.uz'да “Терговчи кундалиги” лойиҳаси давом этади. Бу галги суҳбатдошимиз Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Жасурбек Атаниязов.

Лойиҳа давомида қаҳрамонимиз тергов амалиётидаги жиддий жиноятлар, йиллар ўтсада унута олмаётган ишлари, ёшларнинг “таблетка”га ўтириш оқибатлари ва аёлларнинг қандай жиноят кўчасига кириб қолиши ва кўп қотилликларда марҳумнинг ўзи айбдор бўлиб қолиши каби соҳанинг кўпчиликка қизиқ жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/AUjblPeVEds

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/09/28 04:23:44
Back to Top
HTML Embed Code: