Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни_Чилонзорда

Куни кеча юртимизда кенг нишонланган "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" Чилонзор туманида ҳам зўр тантаналар билан қарши олинди. Шунингдек, туманимизда жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида боғ маъмурияти билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги томонидан ўқитувчи ва устозлар учун катта концерт дастури намойиш этилди.

Шинам боғда таниқли санъаткорлар иштирокида ўтказилган байрам концертида устоз ва мураббийларимиз ва уларнинг оила аъзолари намунали ҳордиқ чиқарди.

👉👉👉 Лавҳамизда байрам тадбири жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Куз фаслидаги хозонрезгилик, яъни барг ва хазонларнинг тушиши Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига кўчаларни тозалашда янада масъулият билан ишлашни талаб этади.

Бугун эрта тонгдан соҳа ходимлари туманимиздаги барча кўчалар чеккаларини, яшил майдонларни, ирригация ариқларини барглардан ва турли чиқиндилардан тозалашга киришиб кетди. Айни дамларда йиғилган чиқиндилар махсус чиқинди ташлаш пунктларига ташиб кетилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ислоҳот_ва_самара
#Аёллар_бандлиги_Чилонзорда

Диёрахон қизларига ҳам ҳунар ўргатаётганидан хурсанд

Хабар берганимиздек, биз туманимиздаги субсидияга меҳнат ускуналари олган аёлларимизнинг фаолиятини ўрганиб, улар билан мулоқот уюштирган эдик. Бизнинг бугунги суҳбатдошимиз "Гулистон" маҳалласида яшовчи Диёрахон Тожихонова бўлдилар.

Диёрахон, аввало давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратилаётганидан жуда мамнунлигини, давлат томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб субсидияга тикув мошинкаси жамланмасини олганлигини ва фаолиятини йўлга қўйиб, оиласига даромад ҳам олиб кираётганлигини таъкидлади.

Диёрахоннинг икки нафар қизи ҳам онасидан ҳунар ўрганаётганлигини кўриб хурсанд бўлдик. Чунки ҳозирда кўп учратганимиз ўсмир қизларнинг аксарияти ҳунарга қизиқмасдан, кўпроқ телефон билан, ижтимоий тармоқларни кузатиш билан вақтини ўтказаётганлигини, бу эса уларнинг келажагига, тарбиясига ёмон таъсир қилаётганлигини кўп айтиб ўтамиз.

Демак, Диёрахонинг қизлари бўш вақтини беҳуда ўтказмасдан, ҳунар ўрганаётгани ҳам давлатимиз раҳбарининг аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсатининг, ислоҳотларнинг кутилган самарасидир дейишимиз мумкин.

👉👉👉 Диёрахонинг фаолияти ҳақида лавҳамиз орқали билиб оласиз

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ободонлаштириш ишларини ўрганди

Чилонзор тумани ҳокими ва тегишли масъуллар биргаликда туманимиздаги катта кўчалар чеккаларида, яшил майдонларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида кўчаларнинг, ирригация ариқлариининг тозалигига, ноқонуний фаолият кўрсатаётган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тартибга солишга, белгиланган қоидага мос тушмайдиган реклама баннерларини олдириб, тўғри ва сифатли тайёрлангн баннерларни қўйишга кўча юзларини кўкаламзорлаштириш ва гуллар экиш ишларига эътибор қаратилди.

Ўрганшлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/02 18:19:16
Back to Top
HTML Embed Code: