Telegram Web Link
#Seminar

Yosh nikoxlanuvchilar oilaviy hayotga tayyorlash o’quv kurslariga jalb qilinmoqda


Zamonaviy oilaning namunali shakli hamda “Oila-muqaddas “ dargoh ekanligini nikohlanuvchilar ongiga singdirib borishda tuman Oila va xotin -qizlar bo’limi tomonidan yosh nikohlanuvchilarni oilaviy hayotga tayyorlash maqsadida “Baxtiyor oila” mavzusida navbatdagi seminar tashkil etildi. Seminar 16 nafar nikokoxlanuvchi shaxslarni oilaviy-huquqiy munosabatlarga tayyorlash, oilaviy hayot psixologiyasi, oila iqtisodi va byudjeti, ma’naviy-axloqiyqadriyatlarni mustahkamlashga qaratilganmavzularda tashkil etilib, seminar so’ngida oila qurish bo’sag’asida turgan nikohlanuvchilarga sertifikatlar tarqatildi.

Eslatib o’tamiz, joriy yil boshidan Oila va xotin-qizlar bo’limi tomonidan 146 nafar nikohlanuvchilar oilaviy hayotga tayyorlash kurslarida o’qitildi.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайлов_2024
#Сиёсий_саводхонлик

Хабар берганимиздек, "Сиёсий саводхонлик" деб номланган рубрикамиз давом этади. Навбатдаги маълумотларимизда Сизга Олий Мажлисининг ваколат муддати тугугандан кейинги жараёнлари ҳамда Олий Мажлиснинг қарор қабул қилиш ваколатлари ҳақида Бош Қомусимизда мустаҳкамланган меъёрларни тақдим этамиз.

Конституциямизнинг 96-моддаси

Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурор, Марказий банк бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.

97-модда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эълон

⚡️ Чилонзор тумани ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтади

📣📣📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

2024 йил 25-сентябр соат 11-00 да Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида Чилонзор тумани ҳокимининг туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувда тадбиркорларни қийнаб турган Республика, шаҳар ва туман миқиёсидаги барча муаммолар муҳокама этилади ва мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилади.

Мурожаат учун телефон: +998 90 741 99 91 (Фаррух Азимов- туман Инвестиция бўлими бош мутахассиси)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 33 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mol_mulk_va_yer_soligi

🔷Soliq kodeksining 423- va 440- moddalariga muvofiq, jismoniy shaxslar mol-mulk va yer soliqlarini 15-aprel va 15-oktabrga qadar teng ulushlarda to‘lashi lozim.

📲Siz Soliq mobil ilovasi orqali 2024-yil uchun hisoblangan mol-mulk va yer soliqlari haqida ma'lumot olishingiz hamda to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin.

❗️Avvalgi yillarda to‘lanmay qolgan soliq summasi ilovada qarzdorlik sifatida ko‘rsatilgan.

Toshkent shahar soliq boshqarmasi axborot xizmati

Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития строительной индустрии и производства строительных материалов.

Facebook|Instagram|X
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

"Гавҳар" маҳалласида хонадонларга 2 минг 624 метр СИП кабеллар тортилди


Туман Электр тармоқлари корхонаси муҳандислари томонидан аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида тзимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Гавҳар"маҳалласида жойлашган 1009-сонли трансформатордан 1242 метрлик, 1728-сонли трансформатордан 732 метрлик, 3473-сонли трансформатордан ҳозирда 200 метрлик СИП кабеллар ўрнатилди. Айни кунларда ишлар давом эттирилиб, маҳалладаги хонадонларга яна 450 метрлик СИП кабелларни тортиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
📢 Hurmatli Chilonzor tumani aholisi!

Isitish tizimini takomillashtirish maqsadida olib boriladigan ta'mirlash ishlari tufayli, tez orada issiq suv ta'minotining rejalashtirilgan o'chirilishi kuzatiladi. 🔧 Ushbu ishlar kelajakda issiqlik ta'minoti ishonchli ta'minlanilishiga xizmat qiladi.

📑 Quyida ta'minot o'chirilishi joylari va sanalari haqidagi ma'lumot keltirilgan:

ToshIEM (M-0,5,8)
23 dan 27-sentabrgacha
🔘Mavze: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 10, 16, 17, 18, 19 - ba'zi ko'p-qavatli uylarida, 20, 20a, Ц, I, E;
🔘Daha: Do'mbirobod;
🔘Ko'cha: Naqqoshlik, Nafosat, Arnasoy, Chilonzor, Farhod, Novza-Qozirobod, Bunyodkor, Muqumiy, Cho'pon ota, Seul, Lutfiy.



📢 Уважаемые жители Чиланзарского района!

В ближайшее время начнутся плановые отключения горячей воды для улучшения системы теплоснабжения. 🔧 Эти работы помогут обеспечить надежность теплоснабжения в будущем.

📑 Информация о датах и локациях отключений предоставляется ниже:

ТЭЦ (М-0)
с 23 по 27 сентября
🔘Квартал: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 10, 16, 17, 18, 19 – в некоторых многоквартирных домах, 20, 20а, Ц, И, Е;
🔘Массив: Домбырабад;
🔘Улица: Наккошлик, Нафосат, Арнасой, Чиланзарская, Фархадскач, Новза-Казирабад, Бунёдкор, Мукуми, Чупан-ата.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/15 09:56:13
Back to Top
HTML Embed Code: